1. Ижтимоий-маданий масалалар / Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хизмат


UY-JOY SOTIB OLISH UCHUN SUBSIDIYA TAQDIM ETISH TOG`RISIDA


Download 0.57 Mb.
bet7/8
Sana16.06.2023
Hajmi0.57 Mb.
#1511408
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
182 25.03.2020

UY-JOY SOTIB OLISH UCHUN SUBSIDIYA
TAQDIM ETISH TOG`RISIDA


000000-son

XABARNOMA

Berilgan sanasi «___» _________ 20___ yil

Amal qilish muddati «___» _________ 20___ yil

Fuqaro ______________________________________________________________________________________

(F.I.O.)

O`zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasinig 2020 yil _________ ______-son qarori bilan tasdiqlangan Uy-joy sotib olish uchun fuqarolarga subsidiya to’lash tartibi to’g’risidagi nizomgamuvofiq ________________________________

deb topildi.

(ijtimoiy me`zonga muvofiqligi)

Passport ma`lumotlari: seriyasi _______ raqami _____________________________________________________

Kim tomonidan berilgan _________________________________, berilgan sanasi __________________________

Yashash manzili ______________________________________________________________________________

Ro`yxatdan o`tgan manzili _______________________________________________________________________

Davlat byudjeti hisobidan turar joy bilan ta'minlash huquqiga ega bo'lgan u bilan birga yashaydigan oila a'zolari hisobga olingan holda uy-joy sotib olish uchun ______________________________________________ subsidiya ajratiladi.

(subsidiyaning turi ko`rsatiladi)

Sotib olinishi mumkin bo’lgan uy-joyning yuqori qiymati _____________________________ so’m.

QR-kod


Олдинги таҳрирга қаранг.
Изоҳ: Хабарномада субсидиянинг қуйидаги турлари кўрсатилади:
қишлоқ жойларда — ипотека кредити бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини тўлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун субсидия;
шаҳарларда — ипотека кредити бўйича дастлабки бадал ва фоиз тўловларининг бир қисмини тўлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун субсидия.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 декабрдаги ПФ-6126-сонли Фармонига асосан изоҳ билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.12.2020 й., 06/20/6126/1608-сон)
Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга
2а-ИЛОВА



UY-JOY SOTIB OLISH UCHUN SUBSIDIYA
TAQDIM ETISHNI RAD ETISH TOG`RISIDA


000000-son

XABARNOMA

Berilgan sanasi «____» __________ 20___ yil

Fuqaro ______________________________________________________________________________________

(F.I.O.)

O`zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasinig 2020 yil _________ ______-son qarori bilan tasdiqlangan Uy-joy sotib olish uchun fuqarolarga subsidiya to’lash tartibi to’g’risidagi nizomning talablariga ____________________________ ________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ sababli subsidiya taqdim etilishi muvofiq emas deb topildi. (nizomninig qaysi talablariga muvofiq emasligi ko’rsatilishi kerak)

Passport ma`lumotlari: seriyasi _______ raqami _____________________________________________________

Kim tomonidan berilgan _________________________________, berilgan sanasi __________________________

Yashash manzili ______________________________________________________________________________

Ro`yxatdan o`tgan manzili _______________________________________________________________________

QR-kod


Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
_______________ тумани (шаҳри)да субсидия тўланадиган талабгорларни танлаб олиш бўйича комиссиянинг намунавий
ТАРКИБИ

1.

Лавозимига кўра



Туман (шаҳар) ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари, Комиссия раиси

2.

Лавозимига кўра



Туман (шаҳар) халқ қабулхонаси раҳбари, Комиссия раиси ўринбосари

3.

Лавозимига кўра



Туман (шаҳар) ҳокими ўринбосари — маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи

4.

Лавозимига кўра



Туман (шаҳар) молия бўлими бошлиғи

5.

Лавозимига кўра



Туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори

6.

Лавозимига кўра



Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг туман (шаҳар) кенгаши раҳбари

7.

Лавозимига кўра



Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси раҳбари

8.

Лавозимига кўра



Иштирок этувчи тижорат банкининг туман (шаҳар) филиали раҳбари

9.

Лавозимига кўра



Туман (шаҳар) иқтисодиёт ва саноат бўлими бошлиғи*, Комиссия котиби

* Тошкент шаҳрининг туманларида иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўлими бошлиғи.
Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш
СХЕМАСИ
Олдинги таҳрирга қаранг.

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари




1-босқич

Ариза берувчи

Ариза берувчи субсидия олиш учун туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мустақил равишда анкета-аризани электрон тарзда тўлдиради.

1 мартдан 1октябргача (ҳафтанинг душанба-жума кунлари)




2-босқич

Туман (шаҳар) Давлат хизматлари маркази

1. Анкета-ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар, туман (шаҳар) Давлат хизматлари маркази томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади.
2. Туман (шаҳар) Давлат хизматлари маркази аризаларни қайд қилиниши навбатлигига кўра туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси, ички ишлар бўлими (бошқармаси), молия бўлими, давлат солиқ инспекцияси, аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси, туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг туман (шаҳар) кенгаши, туман (шаҳар) ҳокимлиги, иштирок этувчи тижорат банкига электрон шаклда тақдим этади.

1 иш куни мобайнида




3-босқич

Тиббиёт бирлашмаси

Ариза берувчи ва унинг оила аъзолари орасида сурункали касалликнинг оғир турларидан азоб чекувчи ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ алоҳида хонада яшашга муҳтож бўлган шахсларнинг мавжудлиги, ариза берувчининг оила аъзолари орасида биринчи гуруҳ ногирони мавжудлиги, ёлғиз ўзи оғир ногиронликка олиб келувчи касалликка чалинган болани парваришлаётган аёллар тўғрисидаги маълумотни тегишли туман (шаҳар) давлат хизматлари марказига тақдим этади.

10 иш куни мобайнида




Ички ишлар бўлими (бошқармаси)

Ариза берувчи бошқа оилалар билан бир уйда (бир квартирада) яшаши тўғрисидаги тегишли маълумотларни тегишли туман (шаҳар) давлат хизматлари марказига тақдим этади.




Молия бўлими

Тақдим этиладиган субсидияларнинг миқдори тугаганлиги тўғрисидаги маълумотни тегишли туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказига тақдим этади.




Давлат солиқ инспекцияси

Давлат солиқ инспекцияси — Солиқ тўловчининг идентификация рақами, турар жойда ижара шартлари асосида яшаши ҳамда ариза берувчи ва ушбу низомнинг 16-бандида келтирилган шахсларнинг (аризада кўрсатилган ҳолатларда) даромадлари тўғрисидаги тегишли маълумотларни тегишли туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказига тақдим этади.




Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази

Ариза берувчининг кам таъминланганларга мансублиги тўғрисидаги маълумотни тегишли туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказига тақдим этади.




Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси

Доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойидан кадастр ҳужжатининг маълумотлари (агар турар жойи доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойи билан тўғри келса), ариза берувчида, шу жумладан, унинг турмуш ўртоғи ва фарзандларида мулк ҳуқуқи билан турар жойнинг бор-йўқлиги, яшаш учун яроқсиз турар жойда яшаши, уй-жой умумий майдонининг бир шахс учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган ижтимоий нормасига мувофиқ эмаслиги тўғрисидаги тегишли маълумотларни тегишли туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказига тақдим этади.




Туман (шаҳар) Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими

Ариза берувчининг оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган аёллар, ягона (ёлғиз) боқувчисига эга бўлган оила — аёллар тоифасига мансублиги.




Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг туман (шаҳар) кенгаши

Ариза берувчининг алоҳида намуна кўрсатаётган ёш оилалар тоифасига мансублиги.




туман (шаҳар) ҳокимлиги

Ариза берувчининг етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар тоифасига мансублиги.




Иштирок этувчи тижорат банклари

Ариза берувчи фуқаро (биргаликда қарз олувчи)нинг ажратиладиган ипотека кредити бўйича тўлов қобилияти, унга ажратилиши мумкин бўлган ипотека кредити ва сотиб олиши мумкин бўлган уй-жойнинг юқори қиймати, кредит ташкилотларидан аввал олинган кредит бўйича муддати ўтган қарздорликнинг мавжуд эмаслиги тўғрисидаги тегишли маълумотни тегишли туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказига тақдим этади.




4-босқич

Комиссия

1. Аризаларни уларнинг қайд этилиши навбатлилигига кўра кўриб чиқади.
2. Талабгорларни аниқлаш бўйича тақдим этилган ҳужжатлар, маъсул ташкилотларнинг баҳолаш натижалари Низом талабларига мувофиқлигини ўрганиб чиқади.

Маълумотлар келиб тушган кундан бошлаб 7 иш куни мобайнида, аризачи иштирокида




Танлов натижалари юзасидан субсидия бериш ёки рад этиш тўғрисида QR-код қўйилган қарор қабул қилади ва Давлат хизматлари маркази орқали электрон тарзда ариза берувчига юборади.

1 иш куни мобайнида




5-босқич

Талабгор

Ўзининг реал даромади ва имкониятларидан келиб чиқиб мўлжаллаётган уй-жойни, унинг ҳисобланган қийматидан ошмаган ҳақиқий қийматини инобатга олган ҳолда ипотека кредити орқали сотиб олиш бўйича хусусий қурилиш (пудрат) ташкилоти билан шартнома тузади.

Субсидия бериш тўғрисидаги қарорни олгандан сўнг
1 ой мобайнида




Ипотека кредитини белгиланган тартибда расмийлаштириш учун талабгор исталган иштирок этувчи тижорат банкига уй-жой сотиб олиш учун субсидия тақдим этиш тўғрисидаги хабарномани ва уй-жойни ипотека шартлари асосида сотиб олиш бўйича қурилиш ташкилоти билан тузилган шартномани ҳамда фуқаро ўзига тегишли бўлган бадал маблағларини банкдаги ҳисобварағига жойлаштирганлиги тўғрисидаги маълумотномани ҳамда банк томонидан белгиланган бошқа ҳужжатларни тақдим қилади.




6-босқич

Иштирок этувчи тижорат банки
ва молия бўлими

1. Иштирок этувчи тижорат банки талабгорнинг ҳужжатларини ўрганиб чиқади.
2. Ажратиладиган ипотека кредити бўйича давлат бюджетидан талабгорга қоплаб берилиши мумкин бўлган субсидия суммасини аниқлайди.

3 иш куни мобайнида




7-босқич

Иштирок этувчи тижорат банки

Туман (шаҳар) ғазначилик бўлимларига бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия суммасини тўлашга буюртманома юборади.

1 иш куни ичида




8-босқич

Ҳудудий ғазначилик бўлими

Ипотека кредити бўйича бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия суммасини тижорат банки томонидан кўрсатилган ҳисобварағига ўтказиб беради.

3 иш куни мобайнида




9-босқич

Иштирок этувчи тижорат банки

Талабгор билан ипотека кредитини ажратиш тўғрисида шартнома имзолайди ҳамда ипотека кредитини расмийлаштиради.

1 иш кунимобайнида




Ипотека кредитини ажратиш тўғрисида шартнома ва унга илова (тўловлар жадвали)ни ипотека кредити фоизини ҳар ойда тўлаб бориш учун субсидия ажратилиши бўйича ҳудудий ғазначилик бўлимларига юборади.

Ипотека кредити тақдим этилганидан сўнг 3 иш куни мобайнида




10-босқич

Ҳудудий ғазначилик бўлими

Ипотека фоизларининг бир қисмини қоплаш учун маблағларни ўтказиб боради.

Ҳар ойнинг 25 санасигача

(4-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 декабрдаги ПФ-6126-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.12.2020 й., 06/20/6126/1608-сон)
Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА


Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling