1-илова Истеъмол кредити бериш тўғрисидаги


-§. ТОМОНЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ


Download 26.71 Kb.
bet4/5
Sana19.06.2023
Hajmi26.71 Kb.
#1604541
1   2   3   4   5
Bog'liq
Quyosh-panellari-shartnomasining-namunaviy-shakli

5-§. ТОМОНЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ

26. Банкнинг ҳуқуқлари:


27. Банк, Қарздорнинг/мижознинг ва кафилнинг молиявий ҳолатини, гаровга қўйилган мол-мулкни назорат қилиш ва Қарздор/мижоз мажбуриятларини бажарилиши назоратини амалга ошириш учун керакли хужжатларни сўраб олиши мумкин.
28. Карздор/мижоз томонидан мажбуриятларни бажармаслик ҳолати бошланганда банк ўз хоҳишига кўра қуйидаги ҳаракатлардан исталганини амалга оширишга ҳақли ҳисобланади: (Банк кенгашининг 2019 йил 28 майдаги 95-қарори билан тасдиқланган ва 533-сон билан рўйхатга олинган қўшимча ва ўзгартиришлар таҳриридаги хатбоши)
қарздор/мижоз томонидан ушбу шартнома бўйича асосий қарзни қайтариш ва (ёки) ҳисобланган фоизни тўлаш муддати бузилганда низони судгача ҳал қилиш юзасидан ўз талабномасини қарздорга/мижозга етказиш; (Банк кенгашининг 2019 йил 28 майдаги 95-қарори билан тасдиқланган ва 533-сон билан рўйхатга олинган қўшимча ва ўзгартиришлар таҳриридаги хатбоши)
қарздор/мижоз томонидан низони судгача ҳал қилиш юзасидан талабномада белгиланган муддатда кўрсатилган талаблар лозим даражада бажарилмаганда, судга даъво билан мурожаат қилиш; (Банк кенгашининг 2021 йил 11 июндаги 76-сон қарори билан тасдиқланган ва 587-сон билан рўйхатга олинган ички норматив ҳужжат таҳриридаги банд)

  • ушбу шартнома бўйича мажбуриятларнинг бажарилиши буйича қўшимча равишда таъминот талаб қилиш;

  • ушбу шартномада кўрсатилган мажбуриятларнинг бажармаслик ҳолати аникланганда қарздордан/мижоздан кредитнинг ҳаммасини ёки унинг бир қисмини муддатидан олдин қайтаришни талаб қилиш;

  • кредит бўйича қарздор/мижоз ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармаган тақдирда, Банк ундирувни гаров ва кафиллик шартномаларида белгиланган шартларда таъминотга қаратиш;

  • ушбу шартномани белгиланган тартибда бекор қилиш.

29. Қуйидаги ҳолларда кредит бўйича қарздорликни Қарздор/мижоз, биргаликда қарздор ва кафилнинг Банкдаги ҳамда бошқа резидент банклардаги ҳисобварақларидан акцептсиз тартибда ундириш:
а) кредит юзасидан асосий қарз ва/ёки фоиз бўйича муддати ўтган қарздорлик пайдо бўлганда;
б) Банк томонидан кредитни муддатидан олдин сўндириш тўғрисида қарор қабул қилинганда.
(Банк кенгашининг 2022 йил 26 сентябрдаги 139-сон қарори билан тасдиқланган ва 2022 йил 28 сентябрда 619-сон билан рўйхатга олинган ички норматив ҳужжат таҳриридаги банд)
30. Қарздор/мижоз ушбу шартнома имзоланган кундан бошлаб истеъмол кредитини бир ой муддатда ўзлаштирмаган тақдирда, банк ушбу шартномани, карздорни ёзма равишда хабардор қилган ҳолда, бир томонлама бекор қилиш ҳуқуқига эга.
31. Қарздор/мижоз томонидан кредит бўйича асосий қарз ва/ёки унга ҳисобланган фоизлар икки ой давомида кетма-кет сўндирилмаса, банк юзага келган қарздорликни сўндириш учун ундирувни қарздор/мижоз томонидан тақдим қилинган гаров таъминотига қаратиш ҳуқуқига эга.
(Агар пул маблағлари гарови олинган бўлса)
32. Қарздор/мижоз истеъмол кредитини сўндириш жадвалига асосан белгиланган муддатларда асосий қарз ва унга ҳисобланган фоизларнинг сўндирилиши бўйича ўз мажбуриятларини бажармаган тақдирда, Банк пул маблағи гарови ҳисобидан фармойишга биноан ундириб олиш ҳуқуқига эга. Бунда қарздорлик бўйича ундирилган сумма миқдори икки ой давомида қарздор/мижоз томонидан тўлдирилиши шарт.
33. Қарздор/мижоз томонидан кредит бўйича асосий қарз ва/ёки унга ҳисобланган фоизлар сўндирилиши бўйича ўз мажбуриятларини бажармаган тақдирда, хамда кредит бўйича бир-нечта таъминот турлари такдим этилган бўлса, Банк ундирувни ўзи хоҳлаган таъминотга қаратиш хуқуқига эга.
34. Қарздорнинг/мижознинг хуқуқлари:
34-1. Ушбу шартнома тузилгандан кейин ва қарздор/мижоз томонидан пул маблағи олингунга ёхуд кредит ҳисобидан мол-мулк учун тўлов амалга оширилгунга қадар бўлган даврда кредит олишдан бепул асосда воз кечиш. (Банк кенгашининг 2020 йил 24 февралдаги 15-қарори билан тасдиқланган ва 554-сон билан рўйхатга олинган ички норматив ҳужжатга мувофиқ киритилган банд)
35.Ушбу шартноманинг 1-бандида кўрсатилган сумма доирасида товар (кўрсатилган хизматлар) учун кредит хисоб рақамидан тўловни амалга ошириш.
36. Кредит бўйича навбатдаги асосий қарз ва фоиз тўловларини муддатидан олдин сўндириш.
37. Олинган кредит бўйича асосий қарзи ва унга ҳисобланган фоизни жарима санкцияларисиз исталган вақтда муддатидан олдин тўлиқ тўлаган ҳолда Банк билан ушбу шартномани муддатидан олдин бекор қилиш. (Банк кенгашининг 2020 йил 24 февралдаги 15-қарори билан тасдиқланган ва 554-сон билан рўйхатга олинган ички норматив ҳужжат таҳриридаги банд)



Download 26.71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling