1-илова Устувор инновацион лойиҳасининг ўз харажатларини ўзи қоплаш асосида танлаб олиш ва молиялаштириш танловида иштирок этиш учун
Download 187.5 Kb.
|
Иннов 2018
- Bu sahifa navigatsiya:
- Меҳнат фаолияти 55 йил Қўшимча маълумот
- Меҳнат фаолияти 35йил Қўшимча маълумот
- Меҳнат фаолияти 53 йил Қўшимча маълумот
- Меҳнат фаолияти 30 йил Қўшимча маълумот
- Меҳнат фаолияти 3 йил Қўшимча маълумот
- 2. Илмий йўналиши
2-илова
РЕЗЮМЕ
3-илова Инновацион лойиҳа ҳақида МАЪЛУМОТ 1. Лойиҳанинг номи – “ Ғўзанинг янги тола сифати юқори, механизациялашган теримга мос “Зафар” навининг элита уруғчилик ишларини олиб борш ва кўпайтириш.” “Элитно-семеноводческая работа и размножение семян с высоким качеством волокна приспособленной к механизированной уборке урожая нового сорта хлопчатника “Зафар”. “Elite seeds work and propagation of seeds with high-quality fiber, adapted to mechanical harvesting of new “Zafar” cotton cultivar.” 2. Илмий йўналиши - Селекция ва уруғчилик 3. Аннотация – Пахтачилик республикамиз қишлоқ хўжалигининг етакчи тармоғи бўлиб қолмоқда. Янги тезпишар, серҳосил, юқори сифатли толага эга, касаллик ва зараркунандаларга бардошли, шунингдек, морфологик жиҳатдан бир хил, бўлган навларнинг тоза уруғлик ашёлари, селекцияси ва селекциясини олиб бориш - пахтачиликнинг муҳим йўналишларидан биридир. Ғўза навларини яратишда қўлланаётган услубларни такомиллаштириш бозор талабларига мос янги ғўза навларини яратиш долзарб аҳамиятга эга. Пахта толасини сифатли бўлиши ва улардан тўқилган матолар, Республикани экспорт салоҳиятини оширади ва фермер хўжаликларини иқтисодини яхшилайди. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки Республикамиз президентининг “Ўзбекистон республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишида амалга ошириш ҳаракатлар стратегиясини 3 бандида Республика қишлоқ хўжалигини ривожлантиришни, айниқса пахтачиликдаги долзарб масалалардан, ғўза селекцияси ва уруғчилигини яхшилаш вазифалари қўйилган. Пахтачиликда ҳозирги кунда юқори тола сифатига эга бўлган, тезпишар, ҳосилдор, касаллик ва зараркунандаларга бардошли ғўза навларига бўлган эҳтиёж ортиб бормоқда. Юқоридагилардан келиб чиқиб Республика пахтачилигинини янада ривожлантиришда турли тупроқ ва иқлим шароитларига мослашган янги рақобатбардош ғўза навларини яратиш ва амалиётга жорий этиш долзарб муаммолардан бўлиб қолмоқда. Кейинги йилларда Республикамиз вилоятларида глобал иқлим шароитининг ўзгариши туфайли сув танқислиги сезилмоқда. Сувни иқтисод қилиш мақсадида томчилатиб суғориш усули самаралидир. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 22-23 июнь кунлари Фарғона вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқларга асосан Фарғона вилоятининг тупроқ ва иқлим шароитига мос янги ғўза навларини яратиш ва жойлаштириш вазифалари қўйилган эди. Ўзбекистон Фанлар Академияси ГваЎЭБИ яратилган ғўзанинг янги “Зафар” нави қатор йиллар давомида ДНС шаҳобчаларида синалиб, Фарғона вилоятида юқори кўрсаткичлар намоён этди. Олинган натижалар асосида ЎзР ҚваСХВ нинг 2018 йил 2 апрел 121-сонли буйруғига асосан Фарғона вилояти Қува тумани ПСУЕАИТИ янги навларни уруғлигини дастлабки кўпайтириш фермер хўжалигида экиб кўпайтириш учун тавсия этилган. “Зафар” ғўза нави бошқа ишлаб чиқаришдаги навларга қараганда қатор афзалликларга эга бўлиб, тола чиқими ва толасининг сифати юқори, тезпишар ва қурғоқчиликка бардошлиги билан ажралиб туради. Бу нав компакт (мева шохлари асосий пояга яқин) бўлгани сабабли механизациялашган теримга ва қўш қаторлаб экишга мослашгандир. Ушбу нав тезпишар, вегетация даври 110-113 кун, битта кўсакдаги пахта вазни 6,0-6,5 гр, толанинг штапел узунлиги 34-35 мм, тола чиқими 38-39 %, умумий ҳосилдорлиги 38-40 ц/га, 1000 дона чигит вазни 120-125 гр, микронейри - 4,1-4,3. Кутилаётган натижалар ва татбиқ этиш режалри 2018 йилда олинган якка ва оилавий танлов намуналаридан 2019 йилда 1000 дона якка танлов намуналари, 150-200 оилавий танлов намуналари ҳамда 4-5 тонна элита уруғлик материали таёрланади. 2020 йилда 50-60 га майдонга уруғлик кўпайтириш учун элита уруғлиги экилади. Навни ишлаб чиқаришга татбиқ этиш мақсадида якка танланган ўсимликлар ва оилаларнинг уруғлик ашёлари кластер тизимидаги фермер хўжаликларида экиб, кўпайтирилади. Ушбу лойиҳанинг мақсади янги истиқболли тола сифати юқори бўлган “Зафар” ғўза навига хос барча морфологик, қимматли хўжалик ва биологик белгиларини ўзида сақлаган ҳолда нав тозалигига эга элита уруғлигини етиштириш ва кўпайтиришдан иборат. Мақсадга эришиш учун қуйидаги вазифалар бажарилади: 1. “Зафар” ғўза навининг якка танланган ўсимликлари ва оилаларидан ажратиб олинган уруғлик ашёсини кўпайтириш ва кўчатзорини барпо этиш. 2. Фенологик кузатувлар олиб бориш; унувчанлик, чин барг чиқариш, шоналаш, гуллаш, пишиш, ўсимлик бўйи, моноподиал ва симподиал шохлар сони ва битта ўсимликдаги кўсаклар сонини ҳисобга олиш; 3. Оилаларда ўсимликларнинг гуллаш даври фазасида морфо-биологик кўрсаткичлар бўйича бир хил бўлган ва нотипик бўлган ўсимликларни навга хос бўлмаганларни чиқитга чиқариш учун 1 дала кўригини ўтказиш ва баҳолаш; 4. Оилаларда ўсимликнинг пишиш даври фазасида морфо-хўжалик кўрсаткичлар бўйича бир хил бўлган ва нотипик ўсимликларни навга хос бўлмаганларини чиқитга чиқариш: 5. Талабга жавоб берадиган оилалардан 50 та кўсак намуна уруғлик кўчатзори учун ва 100 та кўсак намуна уруғ кўпайтириш кўчатзори учун йиғиш ва ажратиб олиш; 6. Уруғлик кўчатзори оилаларидан “Зафар” навига хос бўлган сараланган ўсимликлар ҳосилини йиғиш; 7. Уруғлик кўпайтириш кўчатзоридан энг яхши ва типик оилалардаги ўсимликларда якка ва ялпи танлаш ишларини ўтказиш; 8. Фенологик кузатишлар ва якка танланган ўсимликлардан ажратилган кўсак намуналарини лабораторияда таҳлил қилиш ва олинган маълумотлар асосида статистик анализ ишларини бажариш; 9. Битта кўсак ва 1000 дона чигит вазни, тола чиқими, узунлиги ва тола индексини аниқлаш; 10. Лаборатория ва статистик таҳлил натижалари асосида якка танланган ва оилалардан олинган ашёларни якуний чиқитга чиқариш ишларини ўтказиш; 11. Янги “Зафар” ғўза навини уруғлик кўчатзорига якка ва оилавий ўсимликлар уруғликларини кўпайтириш мақсадида Фарғона вилояти Қува туманидаги янги навларни уруғлигини дастлабки кўпайтириш фермер хўжаликларида экишга таёрлаш. . Download 187.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling