1. Инновацион иқтисодиётнинг умумий асослари, предмети ва ўрганиш усуллари Режа: - Инновацион иқтисодиётнинг умумий асослари, фаннинг предмети, мақсад ва вазифалари
- Инновацион иқтисодиётни ўрганиш бўйича усул ва ёндашувлар
- Ўзбекистонда инновацион иқтисодиёт ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар
1. Инновацион иқтисодиётнинг умумий асослари, фаннинг предмети, мақсад ва вазифалари
“Инновация” сўзи лотинчадан “ўзгартириш” ёки “замонавийлаштириш” деган маънони англатади. Инновацияда асосий эьтибор янгиланишга қаратилган. Бундай янгиланишлар агар кишилар мавжуд меьёр ва қоидалар, стандарт усуллардан вос кечиб, бутунлай янги ёндашувларни қўллаб олгандагина рўй беради.
“Инновация” –ҳаётга тадбиқ этилган ва тижорий қимматга эга бўлган ғоя бўлиб, у янги талабларни ярата олади, мавжуд талабларни самаралироқ равишда қондиради ва сарф-харажатлар ва амалиётга тадбиқи натижаларининг оптимал нисбатида иқтисодий, информацион, экологик, ижтимоий ёки бошқача турдаги самара келтиради.
Инновацион иқтисодиёт – бу тубдан ўзгартирилган, замонавийлаштирилган иқтисодиёт. Унинг вужудга келишиниг асосий сабаб, ишлаб чиқариш технологик усулининг ривожланиши ( оддий кооперация, манифактура, машиналашган ишлаб чиқариш).. - Инновацион иқтисодиёт – бу тубдан ўзгартирилган, замонавийлаштирилган иқтисодиёт. Унинг вужудга келишиниг асосий сабаб, ишлаб чиқариш технологик усулининг ривожланиши ( оддий кооперация, манифактура, машиналашган ишлаб чиқариш)..
- Инновацион ривожланиш - инновацион омиллардан фойдаланиш,уларни жорий этиш орқали ривожланиш жараёни ҳисобланади.
Инновацион иқтисодиёт фанининг предмети инновацияларни вужудга келиши,ривожланиш қонуниятлари ва ўзига хос хусусиятларини ўрганади.
Инновацион иқтисодиётнинг асосий мақсадлари маҳсулот ишлаб чиқариш миқдори ва сифатини оширган ҳолда, унинг таннархини минималлаштириш ва технологик, ташкилий ҳамда инсоний захираларнинг сифатини ошириб, уларни илғор халқаро талабларга мослаштиришдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |