1-қисм. Тўртламчи давр геологиясини илмий асослари, ўрганиш усуллари ва фойдали қазилмалари


-боб. ТЎРТЛАМЧИ ДАВР ЁТҚИЗИҚЛАРНИ ТАДҚИҚ ЭТИШНИНГ СТРАТИГРАФИК УСУЛЛАРИ


Download 0.52 Mb.
bet27/50
Sana25.02.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1230277
TuriМетодическое пособие
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   50
Bog'liq
Методичка Тойчиев Хусаинов ўзб

3-боб. ТЎРТЛАМЧИ ДАВР ЁТҚИЗИҚЛАРНИ ТАДҚИҚ ЭТИШНИНГ СТРАТИГРАФИК УСУЛЛАРИ


3.1. Биостратиграфик усул

Ушбу усул, флористик ва фаунистик объектлари органик дунёнинг эволюциясида турли стратиграфик аҳамиятларга эга бўлган, турли-туман мустақил палеонтологик усулларнинг гуруҳларини бирлаштиради. Палеонтологларнинг тадқиқот объектлари бўлиб, тош қотган ёки фоссилиялар (латинча fossilis –қадимий) деб аталувчи ўсимлик ва ҳайвонларнинг қадимий қолдиқлари ёки уларнинг яшаш фаолиятларидаги излари хизмат қилади.


Биологик ва геологик омилларнинг таъсирида органик қолдиқни қадимий қазилма холатига ўтиш жараёнини палеонтологиянинг бўлими - тафономия (грекчадан taphos – кўмилиш, қабр) ўрганади.
Қазилма қолдиқларни сақланганлиги кўпгина омиллар ва бир қатор қулай шароитлар билан аниқланди, уларга қуйидагилар киритилади:

  • Суяк қолдиқларини мавжудлиги (турли минерал ҳосилалар: суяклар, чиғаноқлар, губкаларнинг игналари ва ш.ў.);

  • Қолдиқларни, улар хали нурашга учрамасларидан (кўпинча сувли мухитда), турли ётқизиқларга кўмилиши;

  • кислород киришининг мавжуд эмаслиги ёки чекланганлиги;

  • маълум худудларда тирик организмларни ёки уларнинг қолдиқларини тўпланишлари;

  • қўмилган қолдиқларни фоссилизациялашиш жараёни (органик махсулни минерал билан алмашиниши ва тош қотиши).

Органик қолдиқни қадимий қазилма холатига ўтиш жараёни секин-аста, бир нечта этапларда боради, уларни ҳар бири учун маълум турдаги қазилма қолдиқлар тавсифли (И. А. Ефремов бўйича, 1950):
а) тириклар туркуми – биоценоз (грекча bios – ҳаёт);
б) ўликлар туркуми – танатоценоз (грекча thanatos – ўлим);
в) кўмилганлар туркуми – тафоценоз (грекча taрhos – кўмилиш, қабр);
г) қазилмага оид туркумлар – ориктоценоз (грекча oriktos – қазилма).
Тўртламчи геологияда палеонтологик усуллар нафақат ётқизиқларни биостратиграфик бўғимлаштиришда қўлланилади, балки уларни ҳосил бўлишларининг палеогеографик шароитларини намоён этишда ва палеоэкологик қайта тиклашда қўлланилади. Бунда фауна ва флора қолдиқларини ўрганиш ва улардан фойдаланиш усуллари фавқулотда турли- тумандир .



Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling