1-қисм. Тўртламчи давр геологиясини илмий асослари, ўрганиш усуллари ва фойдали қазилмалари


Download 0.52 Mb.
bet33/50
Sana25.02.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1230277
TuriМетодическое пособие
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   50
Bog'liq
Методичка Тойчиев Хусаинов ўзб

Дендрохронологик. Дендрохронология дарахтларнинг ҳалқаларни ҳар йиллик ўсишларининг хронологик кетма-кетлигини ўрганиш билан шуғулланади. Усулни билимдонлик билан қўллаш, ёғочни арраланган текисликаридаги ҳар бир ҳалқанинг аниқ жойлашишини ва ҳақиқий йилни ўрнатишга имкон беради.
Саналари аввалдан маълум бўлган ёғоч намуналарини тадқиқ этиш асосида. дендрохронологик шкала – маълум жойдаги ва маълум бир турдаги дарахтнинг жорий пайтдан то имкон борича узоқ ўтмишга қараб йиллик халқасининг кетма-кетлиги қурилади. Ҳозирги замонга яқин бўлган даврлар учун, анча катта ёшларга эга бўлган тирик дарахтларнинг йиллик ҳалқаларини ўлчашдан фойдаланилади.
Дендрохронологик усул ёрдамида саналаштиришнинг мутлақ ва нисбий шкалаларини қуриш мумкин. Агар саналаштиришда иштирок этаётган битта авлод дарахтларининг ўсишини аниқ (мутлақ) вақти маълум бўлса, унда олинган саналаштириш мутлақ бўлади. Саналаштиришни мутлақ шкаласи ёрдамида ёғоч предметларнинг ёшини деярли 100% ишонч билан аниқлаш мумкин.
Баъзи ҳолларда, бошқача тарзда саналаштирилган (масалан, радиоуглерод усулига) ёғоч қолдиқларининг фрагметларига таяниб дендрохронологик шкала тузишга эришиш мумкин. Бундай ҳолларда олинган шкала энди мутлақ эмас, балки нисбий бўлади. Нисбий шкалалар ёрдамида олинган саналаштиришни ишончлилиги “таянч” намунанининг саналаштиришни ишончлилигига боғлиқ бўлади.


3.2. Иқлимий стратиграфик усул


«Иқлимий стратиграфия» атамасини биринчи марта В.А. Зубаков (1967) таклиф этган; унинг остида “ётқизиқларни стратиграфик бўғимлаштириш ва корреляциялаш асоси сифатида жинсларнинг ва органик қолдиқларнинг литологик-фациал хусусият-ларини палеоиқлимий талқин этишдан фойдаланиш” тушунилади.
Иқлимий стратиграфия (иқлимга хос стратиграфия) палеоиқлим-ларнинг ритмик тебранишлари асосида, нисбатан унча катта бўлмаган давомийликлардаги (бир неча ўнлабдан то юзлаб минг йиллар ва ундан ортиқ) геологик воқеаларнинг муфассал даврлашишларини ўрнатишга имкон беради. Органик дунёнинг эволюцион ўзгаришларига асосланган палентологик усули ёрдамида геологик тараққётнинг узоқ давом этган этаплари (даврлар, эпохалар, асрлар) даврларини аниқлашга имкон берувчи биостратиграфияга қарама-қарши ўлароқ, иқлимий стратиграфия бошқа усуллардан –яъни, иқлимий ўзгаришлар мухрлаиб қолган чўкинди қалин қатламларнинг ритмлилиги –музликлар ва музликлараро эпохаларнинг алмашинишлари (аниқроғи арид ва плювиал) ва улар билан боғлиқ, турли фаунистик ва флористик мажмуаларнинг навбатланиб келишида акс этган экологик шароит-ларнинг ўзгаришларни ўрганишдан фойдаланади.
Иқлимий стратиграфик қайта тиклаш, кўпинча мавжуд бўлган иқлимий зоналликлар билан мураккаблаштирилади. Агар юқори кенгликларда иқлим ўзгаришларида асосий бўлиб ҳароратни тебранишлари ҳисобланса, унда ўрта кенгликларда –намликларни тебраниши хизмат қилади. Ушбу ҳолат, квартерда ҳар бир тур учун ўзининг иқлимий седиментацион цикллиликлари тавсифли бўлган бир нечта палеоиқлимий белбоғларнинг амал қилишларини белгилаб беради. Юқори кенгликлар – кесимда морена ва моренлараро ётқизиқларни навбалашиб келиши билан музлик туридаги седиментацион цикллиликга хос белбоғ; мўътадил кенгликлар – лёсслар ва кўмикдаги тупроқлар билан навбатлашиб келувчи цикллиликнинг перигляциал тури бўлган белбоғ; ўрта кенгликлар – кўлли хавзалардаги тузли ва илли горизонтларни цикллиликларининг семиарид турлари бўлган белбоғ.
Иқлимий ритм*, ёки ярим ритм, хариталанувчи стратиграфик бўлинма сифатида бўлиши мумкин. Гарчи уларнинг давомийлиги турлича бўлсада, стратиграфик қийматлари 1 минг йилдан то 1–2 млн. йилгача ритмга эга бўлади, бунда тўртламчи даврда бир неча ўнлаб минг йиликлардаги ритм - энг мухим бўлиб ҳисобланади.
Тўртламчи даврни бўғимлаштиришнинг иқлимий стратиграфик принципдан келиб чиқиб, уларда бош иқлимий ярим турларга мувофиқ келувчи қуйидаги асосий стратиграфик бўлинмалар ажратилади – музликлар ва музликлараро: умумий шкалада –пағоналар (термохронлар, криохронлар), регионал шкалада–горизонтлар ва климатолитлар, махаллий шкалада - свиталар.



Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling