1-қисм. Тўртламчи давр геологиясини илмий асослари, ўрганиш усуллари ва фойдали қазилмалари
Келиб чиқишлари денгизга хос бўлган фойдали қазилмалар
Download 0.52 Mb.
|
Методичка Тойчиев Хусаинов ўзб
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қирғоқ зонаси ва шельфнинг фойдали қазилмалари.
- Океан тахтининг (ложасининг) фойдали қазилмалари.
5.2. Келиб чиқишлари денгизга хос бўлган фойдали қазилмалар
Тўртламчи ётқизиқларнинг денгизга хос генетик турлари билан турли-туман фойдали қазилмалар боғлиқ, булар: қурилиш материаллари ва сочмалардан тортиб -то темир марганецли конкрециялар ва массив сульфидларгача. Қирғоқ зонаси ва шельфнинг фойдали қазилмалари. Қирғоқ соҳилларнинг силлиқланган қайроқ тошлари, шағаллари ва қумлари ўзларида қимматли бўлган қурилиш матераилларини тақдим этади. Қирғоқ чўкиндиларидан қурилиш материалларини қазиб олиш учун жой танлашда чўкиндиларнинг силжиш тавсифларини ҳақида билиш лозим. Агар бу худудларда кўчирилишлар аосий роль ўйнаса, қурилиш материалларни ушбу қазиб олишлар, озиқланиш зонасидан чўкиндиларни келиб туштишлари ҳисобига тезда қопланади Агар қирғоқ бўйлаб чўкиндиларнинг ташилишлари мураккаблашса, унда денгизнинг қирғоқ олди зонасида, исталмаган қайта ҳосил бўлиш бошланади. Океан тахтининг (ложасининг) фойдали қазилмалари. Океан тубида (унинг тахти худудларида) темир ва марганецнинг битмас-туганмас захиралари жамланган. Улар кенг майдонларга тарқалган темир-марганецли конкрециялар билан тақдим этилган. Темирнинг (21 % гача) ва марганецни (40%гача бўлган) юқори таркибларидан ташқари, уларда кобальт, никел ва радиоактив элементларни юқори концентрациялари аниқланган. Дунё океанида темир-марганецли конкрецияларнинг умумий захиралари, турли муаллифларнинг маълу-мотларига кўра 350 млрд. дан то 1,7 трл. тоннагача баҳоланади. Темир-марганецли конкрециялар ўзларини шакллари билан асосий массада ўлчамлари 3 дан 8 см бўлган, қора-қўнғир-қора ранглардаги, темирга жуда бой турдошларида юмалоқлашган тўпламарни тақдим этади. Конкрециялар юзаси, қоидага кўра, силлиқ эмас, ва турли кўламларда ғадир-будир. Ҳозирги пайтга келиб, шу нарса ўрнатилганки, уларнинг шаклланишларида биоген омилларнинг иштирок этишлари билан, гидроген ва диагенетик жараёнлар қатнашалилар. Конкрециялар, одатга кўра, океан туби юзаларида, чўкинди ва сув чегаралари бўйлаб битта қатламда, алоҳида юмалоқ тўпламлар кўринишида ётадилар. Бироқ, баъзида шунчалик зич жойлашадики, бунда “сув ости қўприклари” деб аталувчи, ялпи қопламлар ҳосил қиладилар. Баъзан туб жинсларини чиқиб ётишларида қалинликлари 20 см. бўлган пўст шаклланади, унда кобальт ва темирнинг юқори таркиблари аниқланади. Темир-марганецли конкрециялардан ташқари, янги фойдали қазилма тури бўлиб, океан тубини юзасидага массив сульфидли таналар ва метал таркибли чўкиндилар ёки иллар деб аталувчи, гидротермал-чўкинди металл таркибли ҳосилалар ҳисобланади. Массив сульфидлар маконда ва генетик жиҳатдан асосан, юқори ҳароратли гидротермал фаолият билан узвий боғлиқликда бўлади ва максимал миқдорларда, иқтисодий жиҳатдагн мухим бўлган мис, руҳ, кумуш ва бошқа элементларни таркибига эга. Диаметри 700 ва баландликлари 50-70 м бўлган массив сульфидларнинг энг йирик қурилмаси Ўрта –Аталантика тизмасидаги гидротермал ТАГ майдонида намоён этилган. Download 0.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling