1-қисм. Тўртламчи давр геологиясини илмий асослари, ўрганиш усуллари ва фойдали қазилмалари


Тўртламчи давр геологиянинг кескин ривожланиши даври


Download 0.52 Mb.
bet6/50
Sana25.02.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1230277
TuriМетодическое пособие
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   50
Bog'liq
Методичка Тойчиев Хусаинов ўзб

1.1.4. Тўртламчи давр геологиянинг кескин ривожланиши даври

Тўртламчи давр геологиянинг кескин ривожланиши даври (тадқиқотларнинг янги усулларини қўллаш асосида тўртламчи геология тадқиқотларини муфассаллаштириш, тўртламчи геологиянинг стратиграфияси ва ҳажмларига янги қарашларни вужудга келиши) XX асрнинг 60 - 70-нчи йиларига тўғри келади.


1963 йилда Идоралараро стратиграфик қўмитанинг қарорига биноан тўртламчи система учун “бўлим” ва “ярус” атамаларидан фойдаланиш бекор қилинди. Уларни ўрнига тўртламчи даврнинг собиқ бўлимларини қуйи- , ўрта-, юқори тўртламчи ва хозирги замон ётқизиқлари деб аташ таклиф қилинди Уларни таркибига кирган, аввалги музликлар ва музликлараро жинсларнинг яруслари горизонтлар номини олдилар.
МДҲнинг европа қисмидаги тўртламчи давр ётқизиқларини умумий стратиграфик шкаласини такомллаштириши бўйича ишлар 1960 йилларда фаоллашди ва бир томондан музликлар ва перигляциал зонасининг иккинчи тарафдан денгиз трансгрессияси областлари ётқизиқларининг корреляциялаш приципларини ойдинлаштириш асосида ўтказилди, (В.И. Громов, К.В. Никифорова, А.И. Москвитин ва б.). Баъзи муаллифлар эоплейстоценга (С.А. Яковлев бўйича, 1956) “барча қадимий музлашиш ҳамда қадимий музликлараро ётқизиқ-ларини” киритишни таклфи этдилар.
1930-1960 йилларда В.И. Громов сутэмизувчилар бўйича квартерни – тўртламчи геологиянинг биостратиграфиясини ўрганишда янги йўналиш яратди ва палегеография ва стратиграфия мақсадларида археологик обидаларни тадқиқ этиш мухим рол ўйнашини асослаб берди. Шунингдек В.И. Громов (1956, 1957) томонидан тўртламчи ётқизиқларининг схемасини учта : эоплейстоцен (плиоценни юқори бир қисми, тўртга бўғимлаштиришли схемадаги плейстоцен эмас), плейстоцен ва голоцен бўлимларига ажратиш таклиф қилинди; ушбу схемаларда яруслар, асосан ер юзасидаги сутэмизувчилар фауналарини мажмуаси бўйича ажратилади.
1950-1960 йилларда Осиёнинг шимолий ва шимолий-шарқида (Э.А. Вангенгейм ва б.), Ғарбий Сибирнинг жанубида (В.С. Зажигин), МДҲ нинг европа қисмларида (Л.И. Алексеева, Л.П. Александрова ва б.), 1970-йилларда эса– Тожикистонда (Э.А. Вангенгейм ва б.) ва кавказ регионида (Н.А.Лебедева ва б.) тараққий этган тўртламчи давр ётқизиқларининг стратиграфиясини палеонтологик негизда асослаш ишлаб чиқилди. Ушбу регионларда ажратилган стратиграфик бўлинмаларни палеонтологик асослашнинг негизига, йирик ва майда сут эмизувчиларнинг фауналар мажмуаси олинди.
Майда сут эмизувчиларнинг алохида гуруҳларини монографик ўрганиш охирги йилларда, таксонларнинг тарқалиши зонасига ҳамда биргаликда тарқалиш зоналарига асосланган ва Шарқий Европа квартери учун аҳамиятлироқ бўлган анча муфассал – зонал биострати-график шкалаларни ишлаб чиқишга имкон берди (А.С. Тесаков, Э.А. Вангенгейм, М.А. Певзнер). Бунда шарқий европа стратиграфик шкаласини Ўрта ер денгизи ҳамда Шарқий Паратетис шкаласи билан, шунингдек, Ғарбий Европанинг контенентал шакаласи ва магнитохронологик шкала билан корреляциялаш амалга оширилди. Ишлаб чиқилган зонал шкалаларга кемирувчиларнинг бир неча филетик чизиқларидаги эволюцион ўзгаришлар асос қилиб олинди.
1970 йилларда ўтказилган йиртқич сутэмизувчиларни монографик ўрганишлар (М.В. Сотникова) уларни алоҳида филетик чизиқларда ривожланиш босқичларини ўрнатишнинг, ушбу босқичларни страти-график мақсадлардаги аҳамиятини, Палеарктиканинг ғарбий ва шарқий секторларидаги фауналарнинг палеозоогеографик тафовутларини ойдинлашитиришга, шунингдек, Марказий Осиё ва жануби-Шарқий Европа тўртламчи ётқизиқларида Carnivora ассоциациясининг тавсифли кетма –кетлигини кўрсатишга имкон берди. Охиргисидан Ғарбий Европанинг континетал шкаласида ўрнатилган зоналарни асослаш учун фойдаланилди.
В.И.Громов томонидан бошлаб берилган археологик обидаларни ўрганишлар XX асрнинг 20 йилнинг бошларида йўлга қўйилди, 1960-70 йилларда МДҲни осиё қисмида Э.И.Равский, С.М.Цейтлин, Э.А.Ван-генгеймлар томонларидан, европа қисмида эса В.И.Громов томонидан ўтказилган.
Палеолитни геологик даврлаштириш билан, ҳамда стратигарфия ва палеогеография учун археологик обидалардан фойдаланиш, шунингдек экология ва қадимги одамни жойлашишлари мавзулари кейинчалик Е.В. Девяткин томонидан Монголияда, А.Е. Додонов томонидан Ўрта Осиёда, А.Э. Басилян ва П.А. Никольский томон-ларидан шимолий Шарқий Сибирда ишлаб чиқилди.
Бу тадқиқотлар натижасида Е.В. Девяткин томонидан Мон-голияни бир қатор археологик қолдиқларнинг бутун қисмини стратиграфик жихатдан тутган ўринлари асослаб берилди ва уларнинг палеогеографияси масалалари кўриб чиқилди. Тожикистон депрес-сиясидаги лёссли кесимларнинг ўрганиш натижасида А.Е. Додонов томонидан қадимий тупроқ билан боғлиқ бўлган, кўп сонли янгидан очилган палеолитик жойлашиш ўрнини геохронологик кетма-кетликлари берилди.
ХХ асрнинг 60-70 йилларида Ўзбекистоннинг туўртламчи геологияси ётқизиқларини ўрганиш бўйича ташаббус Г.Ф. Тетюхинга тегишли. 1956 йилда у Зарафшон дарёсининг ўрта оқимиларида тадқиқотлар ўтказди ва тўртламчи ётқизиқларнинг схемасини таклиф этди.

Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling