1. Ҳисоблагичлар ва уларнинг классифакацияси
Download 495.5 Kb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4. Реверсив счетчик
- 5. Ҳисоблагичларни триггерлар асосида синтез қилиш
3. Айирувчи ҳисоблагич
Айирувчи ҳисоблагич Т-триггер асосида қурилиши мумкин. Бунинг учун, олдинги разряддаги инверс чиқиш йўлларини кейинги ҳисоб кириш йўлига кетма-кет улаш орқали қуриш мумкин: Кетма-кет переносли синхрон айирувчи ҳисоблагич Т-триггерлар кириш сигналининг манфий фронти орқали ёки олдинги триггернинг инверс чиқиш йўлидаги сигнал орқали ўтадилар. Бу мусбат фронтга тўғри келади. Кетма-кет переносли асинхрон айирувчи ҳисоблагичнинг вақт диаграммаси Вақт диограммасида DD2 и DD3 триггерларнинг ҳолитини ўзгариши Q1 и Q2 мусбат фронт чиқиши билан синхронлаштирилган. Шундай қилиб, йиғувчи ва айирувчи ҳисоблагичларнинг ягона фарқи-бу кичик разрядлардан катта разрядларга перенос занжирини ташкил этилишидадир. 4. Реверсив счетчик Реверсив ҳисоблагич – бу ҳисоб йўналишини бошқарадиган ҳисоблагичдир. Унинг схемаси пастки расмда келтирилган. Реверсив ҳисоблагични қуриш учун разрядлар орасида мантиқий схемани қўшиш шарт. Чунки у, иккичи ва кейинги триггерларнинг ҳисоб кириш йўлларини олдинги разрядларнинг Q (қўшиш) ёки (айириш) чиқиш йўллари билан таъминлайди. Қуйидаги расмда реверсив ҳисоблагични қуришнинг мантиқий схемаси келтирилган. Разрядлар орасида қўшимча мантиқий элементларни қўшиш, ҳисоблагични ўрнатиш вақтини кўпайтиради ва регистрация қилинган ҳолатларни вақтининг максимал частотасини камайтиради. 5. Ҳисоблагичларни триггерлар асосида синтез қилиш Ушбу усул рақамли автоматлар назариясига асосланади ва қуйидаги операцияларни амалга оширишни тақозо этади. Даставвал, ҳисоблагичнинг структурали модели қурилади. У қуйидаги кўринишга эга: Ҳисоблагичнинг структурали моделиКейин кенгайтирилган ҳақиқийлик жадвали тузилади. Сўнг, комбинацион схеманинг чиқиш сигнали ифодаси олинади ва зарурият туғилганда триггерларнинг кириш сигналлари ҳам олинади. Кейинги босқичларда олинган ифодалар маълум бўлган мантиқий элементлар ёрдамида реализация қилинади.Download 495.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling