4.3. Интерактив давлат хизматлари
50.
|
Транспорт воситалари эгалари фуқаролик жавобгарлигининг мажбурий суғурта қилиш бўйича ягона ахборот тизимига суғурта ташкилотлари томонидан расмийлаштирилган суғурта шартномалари тўғрисидаги маълумотларни реал вақт режимида киритилишини таъминлаш ва ушбу маълумотларни «Электрон ҳукумат» платформасига тақдим этиш.
|
1. Тегишли суғурта ташкилотлари ягона ахборот тизимига расмийлаштирилган барча суғурта шартномалари (суғурта полиси), суғурта даъволари тўғрисидаги маълумотларни реал вақт режимида тўлиқ киритилишини таъминлаш.
Бунда суғурта ташкилотлари учун ягона ахборот тизимида шахсий кабинетлар яратиш ёки уларнинг ахборот тизимларини ягона ахборот тизим билан интеграция қилиш.
|
2021 йил декабрь,
кейинчалик доимий
|
Суғурта тўловларни кафолатлаш жамғармаси,
Молия вазирлиги,
Ички ишлар вазирлиги,
Ахборот технологияларини
ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,
Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги,
тегишли суғурта ташкилотлари, «UZINFOCOM» МЧЖ
|
2. Мажбурий суғурта бўйича тўлиқ Е-полисга ўтиш, транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидаларига тегишли ўзгартиришларни киритиш.
|
2022 йил
1 январдан бошлаб
|
3. Ягона ахборот тизимини Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот тизимлари ва «Электрон ҳукумат»нинг платформасига интеграция қилиш бўйича технологик йўриқнома ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
|
2021 йил ноябрь
|
4. Электрон ҳамкорлик модулини (веб- сервис) яратиш, ахборот тизимларини ўзаро интеграция қилиш орқали электрон ҳамкорликни йўлга қўйиш.
|
2021 йил декабрь
|
5. Мазкур ахборот тизимларни тўлиқ, узлуксиз ва барқарор ишлашини таъминлаш.
|
доимий
|
51.
|
Қуйидагиларни назарда тутувчи автотранспорт воситаларини ички ишлар органларида қайта рўйхатдан ўтказиш амалиётини жорий этиш:
автотранспорт воситаси билан боғлиқ битимларни (олди-сотди, алмаштириш, ҳадя, мерос) асл нусхасини қоғоз кўринишида сақлаш амалиётини қайта кўриб чиқиш;
автотранспорт воситасини қайта рўйхатдан ўтказишда харидор томонидан фақатгина шахсини тасдиқловчи ҳужжатни (тегишли ҳолларда давлат рақам белгиси ва қайд этиш гувоҳномасини) тақдим этиш орқали олди-сотди шартномасини реал вақт режимида электрон олишни йўлга қўйиш.
|
1. Ташкилий-техник тадбирларни амалга ошириш.
2. Қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.
|
2022 йил июль
|
Ички ишлар вазирлиги,
Ахборот технологияларини
ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги
|
52.
|
Атотранспорт воситаларига ўрнатилган газ балон ускуналари ва уларнинг апрресофка муддатлари реестрини шакллантириш ҳамда ускуналарни ўрнатиш билан шуғулланувчи фаолиятини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектларига ахборот хавфсизлиги талабларини инобатга олган ҳолда, ушбу реестрга маълумотларни киритиш имкониятини яратиш.
|
1. Лойиҳа техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва ўрнатилган тартибда экспертизадан ўтказиш.
|
2021 йил декабрь
|
Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги,
Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси
|
2. Реестрни ишга тушириш.
|
2022 йил
май
|
3. Реестрдаги маълумотларни реал вақт режимида тўлдириб борилишини таъминлаш.
|
доимий
|
53.
|
Юридик шахсларга тегишли М1 тоифадаги транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ариза юбориш ва тўловларни электрон амалга ошириш ҳамда автотранспорт воситасининг давлат рақами белгиси ёрдамида қайд этиш орқали электрон қайд варағини автоматик тўлдирилишини таъминлаш.
|
1. Юридик шахслар томонидан техник кўрик кунини белгилаб, транспорт воситаларининг давлат рақами орқали тоифасини аниқлаб ариза юбориш имкониятини яратиш.
|
2022 йил апрель
|
Ички ишлар вазирлиги,
Ахборот технологияларини
ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги
|
2. Тўлов суммасини транспорт воситалари тоифасидан келиб чиқиб, автоматик тарзда шакллантириш ва инвойс асосида тўловни амалга ошириш.
|
2022 йил
май
|
3. Қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.
|
2022 йил
август
|
54.
|
Жисмоний шахслар томонидан техник кўрикдан ўтиш учун электрон тўловларни амалга ошириш
(М1 тоифадаги автотранспорт воситалари бундан мустасно).
|
1. Автотранспорт воситасининг қайд этиш гувоҳномаси рақамлари ор?али унинг тоифасини аниқлаш ва тўлов учун инвойс шакллантириш.
|
2022 йил март
|
Ички ишлар вазирлиги,
Ахборот технологияларини
ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги
|
2. Тўловни амалга оширгандан сўнг инвойс рақами орқали тўловни тасдиқлаш имкониятини яратиш.
|
2022 йил апрель
|
55.
|
Файзиобод рўйхатлаш ва имтиҳон олиш бўлимлари намунасида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатишнинг янги тизимини жорий қилиш.
|
1. Бўлимни аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари электрон шаклда кўрсатиш соҳасида намунавий рақамли масканга айлантириш концепциясини ишлаб чиқиш ва Ахборот технологияларини ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси билан келишиш.
|
2022 йил март
|
Ички ишлар вазирлиги,
Ахборот технологияларини
ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Адлия вазирлиги
|
2. Концепцияни амалга ошириш учун зарур қурилиш ишларини амалга ошириш ҳамда техник воситаларни харид қилиш.
|
2022 йил
май
|
3. Файзиобод бўлими тажрибасини бошқа бўлинмаларда татбиқ этиш ва қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчлалар киритиш бўйича таклифларни киритиш.
|
2022 йил август
|
56.
|
Юридик шахслар томонидан транспорт воситалари гуруҳини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш далолатномаси тақдим этиш амалиётини бекор қилиш бўйича таклиф тайёрлаш.
|
Қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.
|
2022 йил
август
|
Ички ишлар вазирлиги,
Ахборот технологияларини
ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Адлия вазирлиги
|
57.
|
Автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномасида фуқароларнинг рўйхатдан ўтган манзилини чоп этиш амалиётини қайта қўриб чиқиш.
|
Қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.
|
2022 йил
август
|
Ички ишлар вазирлиги,
Ахборот технологияларини
ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Адлия вазирлиги
|
58.
|
Ваколатли давлат органлари томонидан ушланган транспорт воситаларини сақлаш жойлари фаолиятига замонавий ахборот технологияларини жорий этиш орқали кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш.
|
Транспорт воситаларини сақлаш жойлари фаолиятига замонавий ахборот технологияларини жорий этишга қаратилган чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
|
2022 йил август
|
Ички ишлар вазирлиги,
Адлия вазирлиги,
Ахборот технологияларини
ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |