Аҳоли томонидан ҳудудда содир этилаётган жиноят ва ҳуқуқбузарлик холатлари бўйича профилактика инспекторини зудлик билан хабардор қилиш мақсадида «SOS» мобил иловасини яратиш ва фуқароларга қўшимча маълумотларни тақдим этиш функцияларини жорий қилиш.
1. Ахборот тизимини яратиш бўйича лойиҳа техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
3. Мобиль иловани амалиётга татбиқ этиш орқали ҳуқуқбузарликлар профилактикасига оид хабарлар билан аҳолининг кенг қатламини хабардор қилиш имкониятини яратиш.
2. Профилактика инспектори маълумотлар базасини Ягона интерактив давлат хизматлари ва Ички ишлар вазирлигининг расмий веб-сайтига интеграция қилиш бўйича техник йўриқномани тасдиқлаш ва техник тадбирларни амалга ошириш.