1. Иқтисодиёт / Стандартлаштириш. Сертификатлаш


Download 145.73 Kb.
bet1/2
Sana08.05.2023
Hajmi145.73 Kb.
#1443389
  1   2
Bog'liq
05-1473 23.12.2022 (3)




[ОКОЗ:

1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.07.00.00 Стандартлаштириш. Метрология. Сертификатлаш / 09.07.01.00 Стандартлаштириш / 09.07.01.01 Умумий қоидалар;

2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.03.00 Темир йўл транспорти / 09.15.03.01 Умумий қоидалар]

[ТСЗ:

1.Иқтисодиёт / Стандартлаштириш. Сертификатлаш;

2.Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги]

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги бош директорининг
Буйруғи
O‘z DSt 3622:2022 «Йўл белгилаш учун материаллар. Техникавий шартлар» Ўзбекистон Республикасининг давлат стандартини тасдиқлаш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 30 январда ҳисобга олинди, ҳисоб рақами 145-сон]
Ўзбекистон Республикасининг «Стандартлаштириш тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 июндаги ПФ-6240-сон «Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида давлат бошқарувини тубдан такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги тўғрисида»ги Низомга асосан буюраман:
1. O‘z DSt 3622:2022 «Йўл белгилаш учун материаллар. Техникавий шартлар» Ўзбекистон Республикасининг давлат стандарти иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари қўмитаси, «Ўзкимёсаноат» акционерлик жамияти билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Бош директор Д. САТТАРОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 23 декабрь,
05-1473-сон
Келишилди:
Соғлиқни сақлаш вазири Б. МУСАЕВ
2022 йил 30 ноябрь
«Ўзкимёсаноат» бошқарув раиси в.в.б. Е. КОРЖИКОВ
2022 йил 20 декабрь
Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Ш. НАЗАРОВ
2022 йил 21 декабрь
Қурилиш вазири Б. ЗАКИРОВ
2022 йил 7 декабрь
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги бош директорининг 2022 йил 23 декабрдаги 05-1473-сон буйруғига
ИЛОВА

Download 145.73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling