1. Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги]


Download 412.9 Kb.
bet1/8
Sana15.10.2023
Hajmi412.9 Kb.
#1704301
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
370 24.12.2015




[ОКОЗ:

1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.06.00 Автомобиль транспорти;

2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.13.00 Аварияга қарши кураш. Йўл ҳаракати хавфсизлиги. Техник кўрик (шунингдек, 16.04.02.00га қаранг)]

[ТСЗ:

1.Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги]

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 апрелдаги 172-сонли «Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан 2022 йил 1 майдан ўз кучини йўқотади.
«Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини бажариш юзасидан, шунингдек йўл ҳаракати қоидаларини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Янги таҳрирдаги Йўл ҳаракати қоидалари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва улар 2016 йил 1 мартдан бошлаб амалга киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:
Йўл ҳаракати қоидаларининг мазмун ва моҳиятини оммавий ахборот воситалари, шу жумладан электрон оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритиш ташкил этилишини;
Йўл ҳаракати қоидаларининг манфаатдор шахслар эътиборига, шу жумладан Қоидаларни расмий веб-сайтда эълон қилиш йўли билан етказилишини;
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда улар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ушбу қарорни ҳисобга олган ҳолда қайта кўриб чиқилишини таъминласин.
3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Йўл ҳаракати қоидаларини нашр этсин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 4 июлдаги 191-сон қарори билан тасдиқланган «Автотранспорт воситалари конструкциясининг фойдаланиш шартлари бўйича хавфсизлиги тўғрисида»ги умумий техник регламентга 2-иловага мувофиқ ўзгартириш киритилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ баъзи қарорлари 2016 йил 1 мартдан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири А.А. Ахмедбаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2015 йил 24 декабрь,
370-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 декабрдаги 370-сон қарорига
1-ИЛОВА
Йўл ҳаракати

Download 412.9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling