1. Жавоб: 2020 йил 15 октябрда қабул қилинган. Жавоб


Download 22.63 Kb.
bet1/4
Sana18.06.2023
Hajmi22.63 Kb.
#1567271
  1   2   3   4
Bog'liq
ЖАВОБЛАР


1. Жавоб: 2020 йил 15 октябрда қабул қилинган.


2. Жавоб: Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2021 — 2024 йилларда туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимларида ишловчи ижтимоий ходимларнинг олий маълумот олиши учун республика олий таълим муассасаларида мақсадли квоталар ажратиладиган бўлган.


3. Жавоб: Геронтология – юнонча “герон, геронт, герос” – “қари одам” ва “логос” -“фан” сўзларидан олинган бўлиб, биология ва медицина фанларининг қисми ҳисобланади ва тирик мавжудотлар, шу жумладан, инсон организмининг қариш жараёнлари қонуниятларини ўрганувчи фандир.
4. Жавоб: 2021 йил 1 июлда 411-сон
5. Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 1-декабрдаги ПФ-5270-сонли “Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Фармони билан тасдиқланган Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш ва уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурининг
1-бандида ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро стандартлари ва талабларини инобатга олган ҳолда, шунингдек, “ногирон” сўзи ўрнига “ногиронлиги бўлган шахс" атамасидан фойдаланишни назарда тутувчи “Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқлари тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш кўзда тутилган ва Қонун 2020 йил 15 октябрда қабул қилинган.
Шунга асосан, амалиётда “ногирон” сўзи эмас “ногиронлиги бўлган шахс” иборасини ишлатилади. Ушбу, ногиронлиги бўлган шахсларни камситишнинг ҳар қандай шаклига, шу жумладан ногиронлик белгиларига нисбатан камситишга йўл қўймаслик мақсадида.
6. Жавоб: 2 та тоифа фуқаролари ижтимоий хизматга олинади
Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар тоифасига— фарзандлари (шу жумладан асраб олган фарзандлари); эри (хотини) ва ота-онаси, шунингдек васийлари, ҳомийлари ва суд томонидан кексани ёки ногиронлиги бўлган шахсни парвариш қилиш мажбурияти зиммасига юкланган шахслари бўлмаган ўзгалар парваришига муҳтож бўлган пенсия ёшидаги (60 ёшга етган эркаклар, 55 ёшга етган аёллар) шахслар ҳамда I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслари киради.
Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшайдиган кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар тоифасига эса — ёлғиз яшайдиган ёки кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар, вояга етмаган болалар ёхуд қамоқда ва жазони ўташ муассасаларида, узоқ муддат даволанишда бўлган шахслар билан бирга яшайдиган ўзгалар парваришига муҳтож бўлган пенсия ёшидаги шахслар (60 ёшга етган эркаклар, 55 ёшга етган аёллар) ҳамда I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслари киради.

Download 22.63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling