1. Kasbiy pedagogika fanining ob’ekti va maqsadi, vazifalarini izohlang!


Таълим тамойилларига нималар киради? Таълим тамойиллари


Download 379.84 Kb.
bet46/127
Sana27.01.2023
Hajmi379.84 Kb.
#1132860
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   127
Bog'liq
Билетга жавоблар

3.Таълим тамойилларига нималар киради? Таълим тамойиллари ўқув юртлари олдида турган улкан вазифалар асосида белгиланади. Улар ўзаро бир-бири билан мустаҳкам боғлиқ ҳолда бир тизимни ташкил этади, ҳар бир дарсда дидактик тамойилларнинг бир нечтаси иштирок этиши мумкин. Улар таълим олдида турган асосий мақсадларни ҳал этишга ўз ҳиссасини қўшади. Таълим тизими ислоҳ қилинаѐтган ҳозирги жараѐнда ўқувчи-талабаларга мустаҳкам билим бериш, уларни эркин, мустақил фикрлай оладиган инсонлар қилиб тарбиялашда, таълим тамойилларининг моҳиятини чуқур англаш ва ҳаѐтга тадбиқ этиш муҳим аҳамият касб этади. Ўқув юртларида бериладиган билимнинг илмий характерга эга бўлиши фан-техниканинг сўнгги ютуқ ва кашфиѐтларини ўзида ифода этиши лозим. Шундай экан, ўқитувчи илм-фандаги янгиликлардан хабардор бўлиши зарур. Ўқув фанлари ҳам илм-фан асосида яратилади. Ўқитишнинг илмийлик тамойиллари таълим жараѐнида ўқувчи-талабаларни ҳозирги замон фан-6 техника тараққиѐти даражасидаги илмий билимлар билан қуроллантириш, айниқса, уларни илмий-тадқиқот усуллари билан таништириб боришга қаратилган. Таълим тамойиллари педагогнинг фаолиятини ва талабалар томонидан илмий билимларнинг ўзлаштирилиши, тегишли кўникма ва малакалар ҳосил қилишнинг асосий қонун ва йўл-йўриқларини ўз ичига олади. Шу билан бир вақтда таълим тамойиллари ҳар иккала фаолиятнинг яъни педагог ва талаба томонидан ўз олдига қўйилган вазифаларни муваффақиятли амалга ошириш имкониятини берадиган бир қанча талабларни ҳам умумлаштириб беради. Шунга кўра таълим қоидалари ўқитишнинг энг муҳим масалаларини назарий ва амалий жиҳатдан тўғри ҳал қилишнинг асосий негизи ҳисобланади. Таълим тамойиллари деб, умуминсоний тарбиянинг мақсад ва вазифаларини амалга оширишга қаратилган ўқиш ва ўқитиш жараѐнларининг йўналиши талабалар томонидан илмий билимларнинг ўзлаштирилиши, билим ва малака ҳосил қилишнинг асосий қонун ва қоидаларининг йиғиндисига айтилади. Инсон вужудга келибдики, ўз фарзандига билганларини ўргатиш, ўзи эга бўлган билим, малака ва кўникмаларини кейинги авлодга ўтказиш даставвал англанмаган ҳолда бўлса-да мавжуд эди. Бу яшаш учун кураш қонунидан келиб чиқиб, яшашнинг зарурий шарти ҳисобланган. Жамият ривожланар экан авлоддан-авлодга ўтказиш лозим бўлган билимлар Таълим жараѐнини чуқур ўрганган олимлардан бири қомусий олим Абу Райҳон Беруний (973-1048) илмий билимларни эгаллаш йўллари, усуллари ҳақида шундай фикрларни билдиради. Ўқув жараѐнида педагог қуйидаги қонуниятларга: -талабанинг зериктирмаслиги; билим беришда турлиликка асосланиши; -узвийликка, изчилликка риоя қилиши керак. Беруний янги мавзуларни қизиқарли, асосан кўргазмали баѐн этиш самарали натижалар беришини ҳам таъкидлайди.
Абу Али Ибн Сино (980-1037) билим олишда ѐшларни ўқув муассасасида ўқитиш зарурлигини қайд этар экан, таълимда қуйидаги томонларга риоя этиш зарурлигини таъкидлайди: талабага билим беришда бирданига китобга банд қилиб қўймаслик; -ўқитишда жамоа бўлиб, ўқув муассасасида ўқитишга эътибор бериш;

Download 379.84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling