1. Кўллар ҳарорат режимига таъсир этувчи омиллар


Download 0.51 Mb.
bet7/9
Sana14.05.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1460503
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
6 мавзу

Музлаш ҳодисаларининг кузатилиш вақти, муз қопламининг сақланиш муддати биринчи навбатда кўл жойлашган ҳудуднинг географик ўрни, иқлим шароити, метеорологик ҳолати, музлашдан олдинги ва музлаш давомидаги иссиқлик мувозанати билан аниқланади.

  • Музлаш ҳодисаларининг кузатилиш вақти, муз қопламининг сақланиш муддати биринчи навбатда кўл жойлашган ҳудуднинг географик ўрни, иқлим шароити, метеорологик ҳолати, музлашдан олдинги ва музлаш давомидаги иссиқлик мувозанати билан аниқланади.
  • Кўлларда муз қоплами ҳосил бўлишининг мезони сифатида ўртача кунлик манфий ҳароратлар йиғиндисини қабул қилиш мумкин. Бу қиймат кўлнинг баландлик минтақалари ва географик кенглик бўйича жойлашишига ҳамда музлаш даврининг синоптик шароитига боғлиқ ҳолда катта оралиқда ўзгаради. Масалан, А.М.Никитин маълумотларига кўра музлаш ҳодисаларининг бошланиши учун кунлик манфий ҳароратлар йиғиндиси –10 0С дан - 400 0С гача ўзгарса, тўла муз қопламининг ҳосил бўлиши учун эса - 150 - 600 0С талаб қилинади.

Ўрта Осиё кўлларида муз қопламининг ўртача сақланиш муддати қиш фаслининг метеорологик ҳолатига боғлиқ ҳолда текислик кўлларида 10-100 кун давом этса, тоғ кўлларида 60-180 кунгача боради. Айрим кўлларда қулай метеорологик шароитда муз қопламининг сақланиш муддати 200 кун ва ундан ҳам ортиқ бўлиши мумкин. Жумладан, 1962 йилда Маркансув ҳавзасидаги Қоракўлда (баландлиги 3915 м) муз қоплами 218 кун сақланган бўлса, Исфайрамсой ҳавзасидаги Зоркўлда (баландлиги 3935 м) 1966 йилда сув юзасининг маълум қисмигина йил давомида, у ҳам июл ойида атиги 12 кун муз қопламидан халос бўлган.

  • Ўрта Осиё кўлларида муз қопламининг ўртача сақланиш муддати қиш фаслининг метеорологик ҳолатига боғлиқ ҳолда текислик кўлларида 10-100 кун давом этса, тоғ кўлларида 60-180 кунгача боради. Айрим кўлларда қулай метеорологик шароитда муз қопламининг сақланиш муддати 200 кун ва ундан ҳам ортиқ бўлиши мумкин. Жумладан, 1962 йилда Маркансув ҳавзасидаги Қоракўлда (баландлиги 3915 м) муз қоплами 218 кун сақланган бўлса, Исфайрамсой ҳавзасидаги Зоркўлда (баландлиги 3935 м) 1966 йилда сув юзасининг маълум қисмигина йил давомида, у ҳам июл ойида атиги 12 кун муз қопламидан халос бўлган.
  • Кўлларда муз қопламининг ҳосил бўлиши билан уларнинг иссиқлик ва радиация кўрсаткичлари, гидробиологик ва гидрокимёвий шароитлари кескин ўзгаради. Кўлларда музлаш ҳодисаларини ўрганишнинг муҳим илмий ва амалий аҳамияти ҳам шундадир.

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling