Кўллар иссиқлик заҳирасининг йил давомида ўзгариши эпилимнион ва гиполимнион ҳодисаларида ўз аксини топади. - Кўллар иссиқлик заҳирасининг йил давомида ўзгариши эпилимнион ва гиполимнион ҳодисаларида ўз аксини топади.
- Кўлларнинг иссиқлик заҳираси йил давомида жуда катта қийматларда ўзгаради. Масалан, Ф.Руттнернинг ҳисоблашича Альп тоғларида жойлашган, унча катта бўлмаган (сув юзаси майдони 0,63 км2, ҳажми 13,6 млн.м3) Қуйи Лунцс кўлида ёзги ва қишки иссиқлик заҳиралари фарқи 120 млн.кал ни ташкил этади. Муаллифнинг қайд этишича бундай иссиқлик миқдори 1500 вагон юқори сифатли кўмирнинг ёниши натижасида ҳосил бўлади.
- Кўллар иссиқлик заҳирасини ҳисоблашнинг Ф.Форел, С.Д.Муравейский ва бошқа олимлар таклиф этган бир қанча усуллари мавжуд. Улар махсус адабиётларда батафсил ёритилган.
3. Кўлларда сув ҳароратининг чуқурлик бўйича ўзгариши - Ютилган Қуёш радиациясининг чуқурлик бўйича тақсимланиши кўлдаги сувнинг термик хусусиятлари ва сув массаларининг ҳаракати билан боғлиқ.
- Кўлларда иссиқлик режимининг чуқурлик бўйича ўзгаришини ўрганишда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
- 1) тескари ҳарорат стратификацияси - куз ва қишда кузатилади, ҳарорат чуқурлик бўйича орта боради ( 5 - расм);
- 2) мезотермия - 0,5 - 0,75 м чуқурликдаги энг юқори ҳарорат. Баҳорда муз устидаги қор эриб тугагач, иссиқлик дастлаб муз қопламига, ундан эса пастга ўтади. Муз билан қоплангани учун сув массалари ҳаракати кичик, шамол таъсири йўқ бўлади. Демак, маълум чуқурликда ҳароратнинг юқори бўлиши, яъни мезотермия ҳодисаси муздан ўтган Қуёш радиациясининг бир қисми ҳисобига кузатилади;
3) дихотермия - маълум чуқурликдаги энг кичик ҳарорат. Бу ҳолат тескари ҳарорат стратификацияси шароитида шабода эсиб, Қуёш чиқиб турганда кузатилади; - 3) дихотермия - маълум чуқурликдаги энг кичик ҳарорат. Бу ҳолат тескари ҳарорат стратификацияси шароитида шабода эсиб, Қуёш чиқиб турганда кузатилади;
- 4) гомотермия - баҳорда сув массаларининг кучли аралашиши натижасида ҳарорат чуқурлик бўйича бир хил қийматда бўладиган ҳолат;
- 5) тўғри ҳарорат стратификацияси - чуқурлик бўйича ҳарорат камаяди. Бу ҳолат кўпинча ёзда кузатилади ва бунда қуйидаги учта қатламни бир-биридан фарқ қилиш мумкин:
- а) эпилимнион - ўта исиган қатлам;
- б) металимнион ёки ҳарорат кескин ўзгарадиган (камаядиган) қатлам;
- в) гиполимнион - нисбатан паст ҳароратли қатлам. Бу қатламда ҳарорат бир меъёрда секин-аста камаяди.
- Кўлнинг сув юзаси ҳарорати ҳам горизонтал йўналишда турли қийматларда кузатилади. Бу ўзгариш кўл қирғоқ чизиғининг шаклига, кўл туби ва кўлни ўраб турган жойнинг рельефига боғлиқ. Кўлнинг сув юзасида ёки маълум чуқурликдаги қатламда бир хил ҳароратли нуқталарни туташтириш натижасида изотермалар ҳосил бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |