1. Кредитнинг турлари ва шакллари. Кредитнинг тармоқ йўналишига кўра турлари


Download 62.03 Kb.
Sana24.12.2022
Hajmi62.03 Kb.
#1057438
Bog'liq
МАВЗУ 1


МАВЗУ. КРЕДИТ ТУРЛАРИ ВА ШАКЛЛАРИ (ҳттпс://файллар.орг/мавзу-кредит-турлари-ва-шакллари-кредитнинг-турлари-ва-шаклл-в2.ҳтмл)
1. Кредитнинг турлари ва шакллари. Кредитнинг тармоқ йўналишига кўра турлари.
2. Кредитнинг такрор қайта ишлаб чиқариш жараёни босқичларига хизмат кўрсатишига кўра турлари. Кредитнинг кредитлаш обектларига кўра турлари.
3. Кредитнинг таъминланганлигига кўра турлари. Кредитнинг муддатига кўра турлари. Кредитнинг тўловлилигига кўра турлари.
4. Кредитнинг шакллари: пул шаклидаги кредитлар; товар шаклидаги кредитлар; аралаш шаклдаги кредитлар.
Таянч иборалар: давлат кредити (ҳттпс://файллар.орг/банк-кредити-ипотека-кредити-хожаликлараро-кредит-истемол-кред.ҳтмл), тижорат кредитлари, кредит туркумланиши.
1. Кредитнинг турлари. Кредитнинг шакллари. Кредитнинг тармоқ йўналишига кўра турлари.
Кредит ўзининг бир қанча белгиларига кўра турланади:
И) муддатига кўра кредит 3 турга бўлинади: қисқа муддатли кредитлар; ўрта муддатли кредитлар; узоқ муддатли кредитлар.
Дунёнинг кўплаб мамлакатларида қисқа муддатли кредитлар деганда 1 йилгача муддатга берилга кредитлар тушунилади. Ўрта муддатли кредитлар деганда 1-3 йилгача муддатда (ҳттпс://файллар.орг/андижон-давлат-университети-ахборот-технологиялари-ва-компют.ҳтмл), узоқ муддатли кредит 3 йилдан ортиқ муддатга берилган кредитлар тушунилади. Лекин айрим мамлакатларда кредитларнинг муддатларига кўра фарқланиш мавжуд. Масалан, АҚШда 1-8 йилгача берилган кредитлар ўрта муддатли кредитлар ҳисобланади. Халқаро молий институтларида 1-5 йилгача муддатда берилган кредитлар ўрта муддатли кредитлар ҳисобланади.
Ўзбекистонда ўрта муддатли кредитлар 2004-йилда бекор қилинган. 1йилгача муддатга берилган кредитлар қисқа, 1 йилдан ортиқ муддатга берилган кредит узоқ муддатли кредит ҳисобланади.
ИИ) таъминланганлигига кўра 3 турга бўлинади:
а) тўлиқ таъминланган кредитлар (ҳттпс://файллар.орг/қисқа-ва-узоқ-муддатли-кредитлаш-операциялари-ҳисобининг-та.ҳтмл), бунда кредитнинг таъминоти кредитнинг асосий қарз суммаси ва унинг фоизини қоплашга этади;
Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки талаби бўйича таъминот миқдори кредит суммасига нисбатан 125 фоиз ни ташкил этиши керак.
б) қисман таъминланган кредитлар, бунда кредитларнинг таъминоти кредитнинг асосий суммаси ва фоизини қоплашга этмайди;
c) таъминланмаган кредитлар, бу кредитлар ишончли ёки бланкли кредитлар дейилади. Бу кредитлар юқори даражада тўлов қобилиятига эга бўлган ишончли мижозларга берилади.
ИИИ) кредит баҳосига кўра қуйидаги турларга бўлинади:
а) арзон кредитлар, бу кредитларнинг фоиз ставкаси ссуда капитали бозорида шаклланадиган фоиз ставкасидан паст бўлади;
б) қиммат кредитлат (ҳттпс://файллар.орг/зумрад-ва-қиммат.ҳтмл), бу кредтиларнинг фоиз ставкаси ссуда капитали бозорида шаклаланган фоиз ствакасидан юқори бўлади. Риск даражаси қанча юқори бўлса, кредитнинг фоизи ҳам шунча юқори бўлади.
c) текин кредитлар, бу кредитларнинг фоизи йўқ.
ВИ) тармоқ хусусиятига кўра кредитларнинг қуйидаги турлари мавжуд:
саноат кредити; савдо кредити; қишлоқ хўжалиги кредити ва бошқалар.
В) такрор ишлаб чиқариш жараёнларининг босқичларига хизмат этишига кўра кредитнинг турлари мавжуд:
1) кредит ишлаб чиқариш узлюксизлигини таъминлаш мақсадида хомашё ва материаллар ҳамда ишлаб чиқариш воситаларини сотиб олиш учун берилади (ҳттпс://файллар.орг/сотиб-олиш-тамойиллари-фанидан-ппр-001-2-гуруҳ-талабаларига-а-в2.ҳтмл);
2) кредит маҳсулотни сотиш жараёнини молиялаштириш учун берилади;
3) кредит истеъмол жараёнида ҳам иштирок этади.
ВИИ) кредитлаш обектига кўра қуйидаги турларга бўлинади:
1) хомашё ва материаллар сотиб олиш учун бериладиган кредитлар;
2) ишлаб чиқариш воситаларини сотиб олиш мақсадида бериладиган кредитлар;
3) ишлаб чиқариш харажатлари учун бериладиган кредитлар. Масалан, қишлоқ хўжалигида пахта, ғалла, шоли каби экинларни этиштириш узоқ давр ва катта харажат талаб қилади. Кредитлар ана шу харажатларни молиялаштириш учун берилади.
4) тўлов айланмасидаги узлюксизликни қоплаш учун бериладига кредитлар.
Масалан, корхоналарнинг жорий ҳисобрақамларига маблағлар келиб тушиш вақти билан тўловни амалга ошириш вақти ўртасидаги номувофиқлик юзага келса тўлов айланмасида узилиш содир бўлади. Яна шуни ҳам таъкидлаб ўтишимиз жоизки давлат бюджети ижроси пайтида ҳам узилишлар юзага келиши мумкин.
ВИИИ) давлат бюджети дефитситини қоплаш мақсадида бериладиган кредитлар.
Қисқа муддатли кредитлашда кредитлар бир неча ойлардан бир йилгача бўлган муддатга берилади. Бу турдаги кредитлар ишлаб чиқариш айланма фондлари ва муомала фондларининг доиравий айланишининг узлюксизлигини таъминлайди. Бизга малумки, айланма фондларнинг доиравий айланиши деярли барча ишлаб чиқариш соҳаларида бир йил ва ундан камроқ вақт давом қилади. Бир йил фондлар айланишининг табиий ўлчови сифатида хизмат қилади. Шунинг учун ҳам, бир йил қисқа ва узоқ муддатли кредитлашнинг чегараси бўлиб хизмат қилади.
Кредитнинг қуйидаги мустақил шакллари бор: Банк кредити; Тижорат керидити (ҳттпс://файллар.орг/электрон-тижорат-тизимлари-ва-уларнинг-аҳамияти-электрон-тижо.ҳтмл); Давлат кредити; Ипотека кредити; Истеъмол кредити; Синдинсияли кредит; Халқаро кредит.
И. Банк кредити банклар томонидан пул шаклида бериладиган кредит бўлиб ссуда дейилади.
Пулнинг юқори ликвидли актив эканлиги ва банк тизимининг узоқ муддатли ривожланиш босқичини босиб ўтганлиги банк кредитини асосий кредит шаклига айлантиришга муҳим омил бўлди. Тижорат банклари кредитининг баҳоси ссуда капитали бозорида шакллланади.
Кредитнинг баҳоси қанчалик юқори бўлса, унга бўлган талаб шунчалик кам бўлади. Шу сабабли Марказий банклар ва ҳукуматлар иқтисодиётда йўналтирилаётган кредитлар ҳажмини ошириш мақсадида кредтиларнинг паст ва барқарор фоиз ставкасини сақлаб қолишга ҳаракат қиладилар. Лекин масаланинг иккинчи томони ҳам бор (ҳттпс://файллар.орг/хожайли-тумани-сонли-умумталим-мактаби-6-снф-оқувчиси.ҳтмл), кредитларнинг фоиз ставкаси қанчалик паст бўлса, унга бўлган талабнинг ошишига олиб келади натижада муомаладаги пул миқдори ошишига сабаб бўлади ва оқибатда бу инфлатсия даражасининг оширади.
Банк кредити ривожланишини белгиловчи кейинги омил банкларнинг ресурс таъминотидир. Банкларнинг этарли даражада ресурс базасига эга бўлиши кредитларга бўлган талабни қондиришга имкон беради. Бир сўз билан айтганда банкларнинг этарли даражада ресурс базасига эга бўлиши улар мижозларининг молиявий даражасига боғлиқ.
Банк томонидан бериладиган кредитларни ўз вақтида қайтмаслиги ойки кредитларнинг қайтиш даражасининг юқори эканлиги банк кредити ривожланишининг 3-омили ҳисобланади. 4-омил банкларнинг кредитлаш фаолиятини давлат томонидан тартибга солиб ва назорат қилиш тизимининг ривожланганлиги бўлса, 5-омил макроиқтисодий вазият ва унинг ўзгариши ҳисобланади.
Кредит тарихини ўрганишга бағишланган тарқиқотларнинг натижалари кўрсатдики., тижорат кредити банк кредитидан олдин пайдо бўлган.
Тижорат кредити деганда, ҳозирги даврда товарларни тўлов муддатини кечиктириш асосида соитйлишига айтилади.
Тижорат кредитининг обекти товар ҳисобланади.
Лекин тижорат кредити дастлаб пайдо мбўлган даврда товарларни кредитга сотишдан ташқари мулкни ижарага бериш ҳам тижорат кредити ҳисобланган. Тижорат кредитининг маълум қисми вексел билан расмийлаштирилади.
Тижорат кредити банк кредити каби оммалашмаган бўлса ҳам у ҳамон кредит мустақил шакли сифатида сақланиб қолган. Бу эса қуйидаги сабаблар билан изоҳланади:

Тижорат кредитининг фоизи кўпинча банк кредити фоизидан паст бўлади;


Ҳар қандай хўжалик юритувчи субект ҳам банк кредити ололмайди. Бу тоифа мижозлар учун тижорат кредитидан фойдаланиш зарурият бўлиб қолади;




Тижорат векселлари молиявий инструмент сифатида амалиётда кенг қўлланилади. Уларни банкка топшириб кредит олиш мумкин.
Download 62.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling