1-kurs tarixyo`nalishitalabalariuchunArxeologiyavaetnologiyafanidan yakuniynazoratsavollari 1-variant


Download 276.13 Kb.
bet91/94
Sana05.01.2022
Hajmi276.13 Kb.
#227030
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   94
Bog'liq
1-58 arxeologiya

Сазағон маданияти. Бу маданият Самарқанд вилояти Нуробод тумани ҳудудида, Зарафшон тизмасининг жануби-ғарбий ёнбағирларидаги Сазоғонсой атрофида тарқалган. Бу маданиятга оид Сазағон, Жангал ва

бошқа ёдгорликлар археолог олим М.Жўрақулов ва унинг шогирдлари томонидан ўрганилган. Бу ердаги аҳоли мезолитнинг охирларидан бошлаб ҳайвонларни қўлга ўргата бошлаб, неолит даврида чорвачиликга асос солишган. Овчилик ва термачилик аҳамиятини сақлаб қолган. Тош қуроллари микролитлардан иборат. Қўлда қўпол ишланган сапол идишларининг сиртига содда нақшлар берилган.

Умуман олганда неолит даври аҳолиси табиий-географик шароитдан келиб чиқиб хўжалик шаклларига асос солишган ва моддий маданият яратганлигининг гувоҳи бўлиш мукин.
33.Bronza davri umumiy tavsifi

Бронза даври металлургия тараққиётининг тўртинчи-мис асосида металларга қуйиш асосида ишлов бериш усулидан фойдаланишнинг бошланишига тўғри келади. Юқори ҳароратдаги иссиқликни сақлайдиган мосламалар (хумдон, металл эритиш ўчоқлари) ва кулолчилик чархидан фойдаланишнинг бошланиши ҳунармандчилик ишлаб чиқариши соҳасида муҳим ижобий ўзгаришларга олиб келади. Ҳунармандчилик ишлаб чиқаришининг ихтисослашуви чуқурлашиб, савдо муносабатлари ривожланади. Жамиятда мулкий табақаланиш ва ижтимоий тенгсизлик кучаяди. Деҳқончилик марказлари ўрнида шаклланган илк шаҳар марказлари ҳар томонлама ривожланиб, уларнинг савдо-иқтисодий, маданий-ғоявий ва маъмурий марказ сифатидаги аҳамияти ортиб боради. Халқаро савдо ва маданий алоқалар ривожланиб, технология янгиликлари алмашинуви жараёни тезлашади. Бундай жараёнлар бронза даври илк цивилизациялари тараққиётининг муҳим омиллари ҳисобланган.

Бундай муҳим ижобий ўзгаришлар Евросиёнинг табиий иқлим шароити қулай бўлган жанубий ўлкаларида нисбатан илгарироқ содир бўлади. Марказий Осиёнинг жанубий ўлкалари ҳам илк цивилизация марказлари маданий таъсирида мазкур жараёнларга хос тараққиёт йўлидан борган бўлса, шимолий ҳудудлари анча орқада қолиб кетган. Шимолий ўлкаларда кўчманчи чорвачилик хўжалигига асосланган маданиятлар вужудга келади


Download 276.13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling