1 лаборатория иши
Download 0.74 Mb.
|
Laboratoriya 1pdf
- Bu sahifa navigatsiya:
- Динамик қовушо Қ лик
қовушоҚлик. Ҳақиқий реал суюқликлар труба ичида ҳаракатланганда, унинг ичида ички ишқаланиш кучлари ҳосил бўлиб, силжишига тўсқинлик қилади. Суюқликларнинг бир қатламдан иккинчи қатламга силжиши учун сарф бўлган куч қовушоқлик дейилади. Ньютон қонунига биноан, суюқликнинг силжиши учун зарур бўлган куч шу қатламнинг юзасига, сўрилиш тезлиги градиентига ва шу суюқликнинг қовушоқлик коэффициентига тўғри пропорционал :
(1.7) бу ерда Т - таъсир этаётган куч; F - юза ; - тезлик градиенти; - қовушоқлик коэффициенти. Тенгламадаги қовушоқлик коэффициенти динамик қовушоқлик коэффициент ёки қовушоқлик дейилади. Қовушоқлик суюқликларнинг физик хусусиятларига ва температурасига боғлиқ бўлиб, кенг оралиқда ўзгаради. Масалан, глицериннинг қовушқоқлиги сувникига нисбатан бир неча марта каттадир. қовушоқлик СИ системасига биноан қуйидаги бирликда ўлчанади: Динамик қовушоҚлик коэффициентнинг шу суюқлик зичлигига нисбати кинематик қовушоқлик дейилади ва билан белгиланади (1.8) СИ системасида кинематик қовушоқлик "м2/с" бирлигида ўлчанади. Баъзан нисбий қовушоқлик тушунчаси ҳам ишлатилади. Бунда бирор суюқлик қовушқолигининг сувнинг қовушоқлигига нисбати олинади. Температура ортиши билан суюқликларнинг қовушоқлиги камаяди, газларники эса кўпаяди. Суюқликларнинг қовушоқлиги газларникига нисбатан бир неча марта каттадир. Ньютоннинг ички ишқаланиш қонунига бўйсинадиган суюқликлар Ньютон суюқликлар дейилади. Коллоид эритмалар, мойли бўёқлар, смолалар, паст температурада ишлатиладиган сурков мойлари Ньютон суюқликларига кирмайди. Суюқликнинг ҳаракати тезлик, сарф, босим ва бошқа катталиклар билан ҳарактерланади. Вақт бирлиги ичида оқиб ўтган суюқлик миқдори "м3/соат", "л/соат", "л/с", "м3/с" бирликларида ўлчанса ҳажмий сарф, агар кг/соат, кг/с да ўлчанса массавий сарф дейилади. Трубада оқаётган суюқликнинг тезлиги трубанинг деворларига яқинлашган сари камаяди, чунки суюқлик ҳаракати ишқаланиш кучи туфайли секинлашади ва суюқлик заррачалари деворга ёпишиб, минимал тезлик билан ҳаракат қилади. Суюқликнинг хақиқий тезлигини ўлчаш жуда қийин, чунки суюқлик заррачалари оқимнинг ҳар бир нуқтасида алоҳида тезликка эга бўлади. Шунинг учун заррачаларнинг тезлиги ўртача катталик билан аниқланади. Ҳажмий сарф миқдорининг труба кўндаланг кесимига нисбати ўртача тезлик дейилади. , [ м/с] (1.9) бу ерда V - ҳажмий сарф миқдори, м3/с; S - трубанинг кўндаланг кесими, м2. Юқоридаги тенгликдан: Download 0.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling