1 Лаборатория ишлари Эгилувчи элементларни нормал кесим бўйича ҳисоблаш
Download 129.56 Kb.
|
№ 1 - Лаборатория ишлари
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ускуна ва жиҳозлар: Тажриба стенди, динамометр 1Тс (10кН), штангенциркуль, чизғич (линейка), темирбетон тажриба намунаси. Эксперимент натижаларини ишлаб чиқиш.
- Бажарилган иш ҳисоботи ва мазмуни
- Назорат саволлари
- Тавсия этиладиган адабиётлар
- 2 лаборатория ишлари
Ишни олиб бориш тартиби:
Жадвал. 4.1. Темирбетон балканинг асосий характеристикаси.
Расм.4.2. Балканинг конструктив схемаси Ускуна ва жиҳозлар: Тажриба стенди, динамометр 1Тс (10кН), штангенциркуль, чизғич (линейка), темирбетон тажриба намунаси. Эксперимент натижаларини ишлаб чиқиш. Хақиқий бузувчи момент топилади Миэ = Ри /2 * l0 / 3 2. Берилган намуналарнинг хақиқий геометрик кўрсаткичларини ҳисобга олиб (4.1) ва (4.2) формулалар орқали назарий бузувчи момент Мит ҳисоблаб чиқилади. Намунанинг мустахкамлик характеристикаси бетон ва арматуранинг синфларига асосан аниқланади. Арматуранинг кўндаланг кесими юзаси арматуранинг ўлчанган диаметрига қараб сортамент бўйича аниқланади. 3.Юк кўтариш қобилияти заҳираси ∆М ва умумлашган заҳира коэффициенти ν = Миэ / Мит ҳисоблаб чиқилади Бажарилган иш ҳисоботи ва мазмуни №3 Лаборатория иши бўйича ҳисобот қуйидагиларни ўз ичига олади: Фойдаланилган ускуна ва жиҳозлар таърифи. Жойлаштириш схемаси, намуна эскизи. Тажриба ўтказишнинг қисқача таърифи. Намунанинг геометрик кўрсаткичлари ва материаллар таснифи. Назарий ҳисоб-китоблар натижаси. Экспериментал ва назарий натижаларнинг бир-бирига мос келиши даражаси тўғрисида хулоса ва қарорлар, агар мос келмаса - унинг сабаблари. Назорат саволлари Балканинг юк кўтариш қобилияти тушунчаси нимани англатади? Темирбетон балкани ҳисоблашда чегаравий ҳолатлар сони нечта? Балканинг юк кўтариш қобилияти қайси кучланишлар бўйича ҳисоб-китоб қилинади? Бузувчи эгувчи момент қайси параметрларга боғлиқ бўлади? Тавсия этиладиган адабиётлар Транспортное материаловедение, В.И. Берлин, Б.В. Захаров, П.А.Мельниченко, Издательство «Транспорт», 1982. Байков В.Н. и Сигалов Э.С. «Железобетонные конструкции» общий курс. Г.Москва, Строиздат 1991 № 2 лаборатория ишлари Эгилувчи элементларни оғма кесим бўйича ҳисоблаш. МАҚСАД: Эгилишга ишлайдиган балканинг оғма кесим бўйича кучланиш-деформацияланиш ҳолатини ўрганиш. Ушбу лаборатория ишини бажаришда қуйидаги асосий масалалар ечимини топади: Балканинг оғма ёриқлар пайдо бўлгунча ва ёриқлар пайдо бўлгандан кейинги ҳолатини ўрганиш; Оғма ёриқларнинг пайдо бўлиши ва очилиши характерини тадқиқ қилиш; Кўндаланг кучларнинг экспериментал ва назарий қийматларини аниқлаш ва таққослаш; Олинган эксперимент натижаларини қайта ишлаш ва тадқиқ қилиш. Таянчолди участкаларда балка конструкциялари учун силжиш деформацияси пайдо бўлиши билан боғлиқ бўлган кучланиш ҳолатлари намоён бўлиши кузатилади. Конструкциянинг бузилиши кўндаланг куч ва эгувчи момент таъсирида бўйлама ўққа оғма кесим бўйича рўй беради. Эгилувчи элементларнинг уч ҳолат бўйича бузилиши эҳтимоли бор: Сиқилган оғма полоса бўйлаб бузилиш; Эгувчи момент таъсиридан оғма ёриқлар бўйлаб бузилиш; Кўндаланг куч таъсиридан оғма ёриқлар бўйлаб бузилиш; Ушбу лаборатория ишида кўндаланг куч таъсири остида темирбетон балканинг оғма ёриқ бўйлаб бузилиш ҳолати ўрганилади. Таянчларнинг жойлашиши ва юкнинг ўрнатилиш схемаси олдинги лаборатория ишидаги каби олинади, фақат керакли натижани олиш учун траверс таянчлардан пролётнинг ¼ қисмига узайтирилган (9 расм). Бунда балканинг таянч ва юк таъсир этадиган нуқта ўртасидаги қисмида кўндаланг куч таъсир этади (силжиш деформацияси кўпроқ бўлган зона ҳосил қилинади). Расм.9 Таянчлар ва куч таъсир этадиган нуқтанинг жойлашиш схемаси Синов бошланишига қадар L0 – балканинг ҳисобий пролёти, L1 – юкларнинг таъсир этиш нуқталари орасидаги масофа, L2 – таянчдан куч таъсир этаётган нуқтагача бўлган масофа ўлчаб олинади ва синов журналига киритилади. Экспериментал балка солқиликни аниқловчи П1 ва П2 приборлари, бетон деформациясини аниқловчи Т1 ва Т2 приборлари билан таъминланади. Приборларни ўрнатиш 9-расмда кўрсатилган. Балка синчиклаб назардан ўтказилади, бошланғич ёриқлар ва ўйиқлар юк ўрнатилишидан олдин чизиқлар билан белгилаб чиқилади. Кейин эса П1 ва П2 прогибомерлар, Т1 ва Т2 тензометрлардаги бошланғич кўрсаткичлар қайд этилади ва синов журналига киритилади. Балкани синов юки билан юклашда синов қайдномасига манометр ва приборлар кўрсатган қийматлар киритилади. Балка этапларга бўлиниб юкланади. Юклашнинг ҳар-бир этапидан сўнг бир оз вақт кутилади, приборларнинг кўрсаткичлари қайд этилиб синов журналига киритилади, оғма ёриқларнинг пайдо бўлиши ҳамда уларнинг кенглиги қайд этилади ва темирбетон балканинг бузилиши характери ўрганилади. Тажриба синов намунасининг буткул бузилишигача давом этади. Download 129.56 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling