1-laboratoriya mavzu: Paxta tolasining uzunligini aniqlash usullari. Ишдан мақсад


Download 1.4 Mb.
bet1/4
Sana24.12.2022
Hajmi1.4 Mb.
#1063990
  1   2   3   4
Bog'liq
1 MSB LABORATORIYA 800f3eb208488e7eb801710ec2525ffc


1-LABORATORIYA
Mavzu: Paxta tolasining uzunligini aniqlash usullari.

Ишдан мақсад: Пахта толасининг узунлигини аниқлашда мавжуд усулларни барчаси билан танишиш ҳамда HVI-900 тизимида пахта толаси узунлигини аниқлаш.
Топшириқ:
1. Пахта толасининг узунлигини ўлчашдан асосий мақсад нимадан иборат?
Шу ҳақида тўлиқ ахборот беринг.
2. Пахта толаси узунлиги ЎзРСТ 633-95 бўйича неча хил параметрлар билан тавсифланади. Ушбу параметрларни айтиб беринг.
3. МШУ ва МПРШ-1 асбобларида толанинг узунлигини аниқлаш усулларини тушинтирилсин.
4. Жуков қурилмасида толани штапель масса узунлиги ва калта толалар миқдорини аниқлаш усулини тушунтиринг.
5. HVI-900 тизимида пахта толаси узунлигини аниқланг.
Ишни ўтказиш учун керакли жиҳозлар:
1. HVI-900 тизимининг модуллари: -тарози, клавиатураси билан рангли монитор ва принтер.
2. Тароқсимон қисқичлар тўплами.
3. Фибросэмплер мосламаси.

Ишнинг қисқача мазмуни.
I.Асосий маълумотлар.
Ғўза поясининг ривожланиши ва пишиб етилиш даврида уларнинг ҳар бирида кўп миқдорда мевалар, яъни кўсаклар вужудга келиб, уларнинг ичларида эса чигит куртаклари ривожланади.
Ривожланаётган чигитнинг баъзиларининг сиртларидаги тўқималари узунлаша бошлайди ва улардан толалар вужудга келади (1-расм), уларнинг ҳар бири эса биргина ўсувчи тўқимадир. Ривожланишнинг бошланғич даврида тола ичи протоплазма билан тўлган ингичка деворли қайсимон шаклга эга бўлади ва узунлиги 30-40 кун ичида ўсади. Бунда толанинг ўзининг ташқи диаметрига ўсиш жараёни бошлангандан сўнг бир неча кунда эришади ва сўнгра ўзгармай қолади. Толанинг тўлиқ ривожланиши (пишиб етилиши) 50-70 кун ичида тугалланади.
Сиртида тола вужудга келувчи ғўза чигитининг ўткир ва ўтмас учлари бўлиб улар тегишли равишда “микропил” ва “халаза” деб номланадилар.
Чигитнинг халаза қисмида ўсувчи толалар одатда узунроқ бўлиб, бироқ пишиқлиги ва пишиб етилганлиги камроқ бўлади.
Чигит сирти бутунлайин калтароқ толалар билан ҳам қопланган момиқ қатламини ҳосил қилади, улар энг калта (2 мм дан 16 ммгача) толалардир. Одатда, бу толалар энг юқори пишиб етилганликка эга бўлиб, кимё саноати учун қимматбаҳо хом ашё ҳисобланади.
Шундай қилиб, ғўзада шаклланадиган толалар ҳар хил узунликка эга бўлиб, бу узунликка қайта ишлаш жараёнининг барча ўтишлари катта таъсир кўрсатади.

а)
б)

в)

г)




1-расм. Ғўза гуллашининг сўнги кунларида толаларнинг ривожланиши.
а-биринчи кунги, б-иккинчи кунги, в-учинчи кунги, г-бешинчи кундаги тола.

Пахтани териш даври уни ташиш, сақлаш ва қайта ишлаш жараёни, толанинг табиий узунлигини сақлаш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.


Бу этапларда кўп сонли механизмларнинг қўлланиши толанинг механик шикастланганлигига, шикастланган жойларнинг узилиши оқибатида эса узунликнинг калталашишига олиб келади.
Пахтани қайта ишлашда қуритиш ва тола ажратиш ўта зарарли ўтишлар бўлиб, юқори ҳароратни қўллаш оқибатида тола учлари қуриб-қовжираб синиб кетади, жинларнинг ишчи органлари орасидаги оралиқнинг нотўғрилиги оқибатида эса тола узилиши содир бўлади.
Тўқимачилик саноати учун узунликни ўлчаш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади, чунки бу ўлчашнинг аниқлигига қараб:
-тола йигириш тизими белгиланади (кард тизими-ўрта толали пахта учун, тароқли –узун толали пахта учун, аппарат ва бошқа тизимлар –калта толалар учун),
-йигириш тизимининг барча технологик халқачалари машиналарининг ишчи органлари ўртасидаги оралиқ масофалар ўрнатилади,
- аралаштириш учун хом ашё бирор бир сортировка турига тайинланади.
Шунинг учун ҳам пахта толаси узунлиги ЎзРСТ 633-95 бўйича бир неча параметрлар билан тавсифланади:

  1. Ўртача масса узунлик –ўрта арифметик сифатида ҳисобланади.

  2. Модал масса узунлик –энг катта массани ташкил қилган гуруҳларининг ўртача узунлиги.

  3. Штапель масса узунлиги-модал узунликдан юқори узунликка эга бўлган тола гуруҳларининг ўртача узунлиги.

  4. Калта тола-узунлиги 16 мм дан кам-ўрта толали навлар учун, 20 мм кам –узун толали нав учун.



Download 1.4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling