1. “Лойиҳа иши” фанининг мақсад ва вазифалари
-модда. Эксперт ташкилотларининг ваколатлари
Download 1.21 Mb.
|
41 ta savol javobi loyiha ishi
- Bu sahifa navigatsiya:
- 7.Қурилишни назорат қилиш, техник назорат 26-модда. Қурилишни назорат қилиш
- 28-модда. Техник назорат
24-модда. Эксперт ташкилотларининг ваколатлари
Эксперт ташкилотлари: қабул қилинган архитектура-режалаштириш ва шаҳарсозлик ечимларининг шаҳарсозлик нормалари ҳамда қоидаларига мувофиқлигини текширади; шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларининг мажбурий талабларига, шу жумладан энергия жиҳатидан самарадор ҳамда энергияни тежайдиган техник, технологик ва инновацион лойиҳа ечимларини қўллаш бўйича мажбурий талабларига риоя этилишини текширади; экспертиза натижалари юзасидан хулосалар тақдим этади; бажарилган лойиҳа-қидирув ишларининг сифатига баҳо беради. Эксперт ташкилотлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин. 7.Қурилишни назорат қилиш, техник назорат 26-модда. Қурилишни назорат қилиш Қурилишни назорат қилиш шаҳарсозлик фаолияти субъектлари томонидан қурилишга тайёргарлик кўриш, шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш, қурилиш-монтаж, ишга тушириш-созлаш ишларини бажариш, объектни фойдаланишга қабул қилиб олиш даврида шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига ҳамда шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлаш мақсадида амалга оширилади. Шаҳарсозлик фаолияти объектларини қуриш чоғида қуйидагиларнинг амалга оширилиши таъминланиши керак: қурилиш устидан давлат назорати; буюртмачининг техник назорати; ишлаб чиқувчининг муаллифлик назорати; пудратчининг ички назорати. . 28-модда. Техник назорат Шаҳарсозлик фаолияти объектларини қуриш ва реконструкция қилишда техник назорат буюртмачи томонидан техник назорат бўйича мутахассисни бириктириш ёки ушбу фаолият турини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган юридик шахсни шартнома асосида жалб қилиш йўли билан амалга оширилади. Техник назорат бўйича мутахассис қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сертификатлаштирилган бўлиши керак. Техник назорат бўйича мутахассис: пудратчи томонидан ташкилий-технологик ҳужжатлар ва шаҳарсозлик ҳужжатлари талабларига риоя этилиши, шунингдек қурилиш объектида қурилиш-монтаж ишларининг сифатининг таъминланиши устидан назоратни амалга оширади; яширин ишларни текшириш ва муҳим конструкцияларни оралиқ қабул қилиш тўғрисидаги далолатномаларни расмийлаштиришда қатнашади; техник назорат журналининг тўғри юритилишини таъминлайди; қурилиш жараёнида йўл қўйилган қоидабузарликларни бартараф этиш юзасидан пудратчилар ва муаллифлик назорати бўйича мутахассислар томонидан ижро этилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар беради; конструкцияларнинг ишончлилигига ҳамда бинолар ва иншоотларнинг зилзилабардошлилигига таъсир кўрсатувчи, шунингдек инсон ҳаёти ва соғлиғига таҳдид солувчи камчиликлар аниқланганда, буюртмачини ҳамда ҳудудий инспекцияни таъсирчан чоралар кўриш учун хабардор қилган ҳолда, қурилиш-монтаж ишларини тўхтатиб туради; қурилиш объектидаги қурилиш-монтаж ишлари сифатини мунтазам равишда назорат қилади. Объектни қуриш (реконструкция қилиш) тугаллангандан сўнг техник назорат бўйича мутахассис буюртмачига бажарилган қурилиш-монтаж ишларининг сифати тўғрисида хулоса беради. Техник назорат бўйича мутахассис қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин. Download 1.21 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling