1-Маруза Дизел двигателни ишга тушириш қурилмалари. Ишга тушириш ёрдамчи двигателлари. Двигателни ишга туширишни осонлаштирувчи қурилмалар. Двигателни ишга тушириш усуллари


-2-расм. ПД-10М юргизиб юбориш мотори (маховик


Download 258.81 Kb.
bet2/6
Sana31.10.2023
Hajmi258.81 Kb.
#1735507
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1-1

12-2-расм. ПД-10М юргизиб юбориш мотори (маховик
ва стартёр ғилофи олинган ҳолда):/ — тирсакли вал; 2 — маховик; 3 — поршен; 4 — силиндр; 5 — ишлатилган газлар чиқадиган туйнук; 6 — свеча; 7 — ёнилғи қуйиладиган жўмрак;8 — силиндр каллаги; 9 — картердан силиндрга аралашма кирадиган туйнук; 10 — аралашма карбуратордан картерга кирадиган туйнук; 11 — карбуратор;
12 — картер; 13 — магнето; 14 — бир режимли регулатор; 15 — тирсакли вал шестернаси; 16 — оралиқ шестерна; 17 — шатун

ПД-10М ва ПД-М2 моторлари електр стартёр билан юргизиб юборилади. 6 т синф тракторларининг моторини юргизиб юбориш учун П-23М маркали. икки силиндрли, торт тактли, карбураторли бензин мотори ўрнатилиб, 2600 айл/мин да 17 кW қувват беради. Бу тўрт тактли,карбураторли мотор автомобил мотори принсипида ишлайди.Куч узатиш қисмлари юргизиб юбориш моторининг тирсакли валине дизелнинг валига бириктириб ҳаракат узатади, дизел юргизиб юборилгандан кейин еса ҳаракат узатиш механизмини ажратади. Куч узатиш қисмлари илашиш муфтаси, редуктор ва юргизиб юбориш механизмидан иборат.Мотордан дизелнинг тирсакли валига куч узатиш схемаси 12.3-расмда кўрсатилган. Юргизиб юбориш мотори (1) нинг тирсакли вали оралиқ шестерна орқали илашиш муфтаси (3) нинг шестернасини айлантиради.Илашиш муфтаси ричаг (2) билан қўшилганда дисклар бир-бирига сиқилиб,ҳаракат муфта валидан шестерналар (4—5, 8—9) орқали юргизиб юбориш


шестернаси (12) валига узатилади. Юргизиб юбориш шестернаси (12) ричаг (Ифф) ёрдамида дизел маховигининг тишли гардиши (7) га тишлаштирилади. Бунда дизел вали (6) секин (дақиқасига 75 марта) айланади.Шестерна (9) ричаг (13) билан силжитилиб, шестерна (4) га тишлаштирилса,редуктор ва илашиш муфтасининг вали баравар айланиб, дизелнинг
тирсакли вали юргизиб юбориш тезлигида, яъни дақиқасига 210 марта айланади. Дизел ишлай бошлагач, юргизиб юбориш шестернаси (12)автомат равишда ажратилади.
Илашиш муфтаси (12.4-расм) юргизиб юбориш моторининг тирсакли валини дизелнинг тирсакли валига аста-секин бириктиради ва ажратади.
Б у кўп дискли, ҳўл (мойда ишлайдиган) муваққат қўшилган илашиш муфтаси бўлиб, у шестерна (Ж) ли барабан ва барабан билан бирга айланадиган бешта йетакчи диск (4), муфта вали (1) билан бирга айланадиган бешта йетакланувчи диск (5), тирак диск (2), сиқувчи диск (6), сиқиш механизми ва тормозчадан иборат. Сиқиш механизми крестовина (8) га ўрнатилган учта сиқувчи кулак (7), ажраткич (9) ва бошқариш ричаги (Ифф) дан иборат. Крестовина муфтанинг валидаги резбага ўрнатилган. Тормозча корпус ( // ) га ўрнатилган қўзғалмас диск ( 13) ва вал ( /) билан бирга айланадиган гупчакка ўтқазилган иккита айланувчи диск ( ИТ) дан иборат. Шестемали барабан ораУқ шестерна орқали юргизиб юбориш мотори тирсакли валининг шестернасидан ҳаракатга келтирилади. Муфта валидан ҳаракат редук-торга узатилади, яъни унинг учига редуктор шестернаси (4) чиқарилган (12.3-расм). Дискларнинг барабан ёки вал билан бирга айланишига қарамай, улар муфтани қўшишда ва ажратишда бўйлама йўналишда силжий олади. Муфта ричаг билан бошқарилади, ричаг олдига (ўнгга) бурилганда муфта қўшилади, чапга (кетинга) бурилганда еса ажралади.



Download 258.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling