1-маъруза геоинформацион картография фанининг мақсад ва вазифалари


Download 57.84 Kb.
bet4/7
Sana18.06.2023
Hajmi57.84 Kb.
#1579314
1   2   3   4   5   6   7
Маълумотларни тўплашдалада планга олиш ишлари, фотограмметрия, карталарни тузиш, маълумотларни координатли боғлаш, масофадан зондлаш, глобал позицион тизимлар.
Қайта ишлаш ─ ҳисоблаш, баҳолаш, тахлил ва талқин қилиш, сифатни назорат қилиш, маълумотларни сақлаш.
Бошқаришмаълумотларни бирлаштириш, мухаррирлик ишларини олиб бориш, моделлаштириш, режалаштириш, қарор қабул қилиш, маркетингни ўтказиш, сифатни тахлил қилиш, ҳуқуқий асослар, буюртмачи билан иш олиб бориш, маълумотларни узатишни стандартлаш, коммуникация ва муаллифлик ҳуқуқлари.
Тарқатиш ─ карта, план, диаграмма, ҳисоботлар, рақамли моделлар, социал-иқтисодий маълумотларни экранда акс эттириш, уларни жиҳозлаш, тақсимлаш ва ҳ.к.
Бундай ўқув моделида таълимнинг 2 босқичли даражаси ажратилган. 1) парапрофессионал тайёргарлик, яъни геометикани эгаллашни технологик даражаси, бу ўз ичига 1, 2, 4 бўлимларни олади; 2) касбий профессионал тайёргарлик (бакалавриат ва олий маълумотли) ─ у ўз ичига 3-4 ва қисман 2-бўлимни олади.
Юқорида келтрилган фикрлардан геодезия, картография, масофадан зондлаш, геоинформатика ва улар билан алоқадор бўлган фанларнинг яқинлашиш тенденцияларини кўришимиз мумкин.


1.4. Геоинформатика Ер ҳақидаги фанлар тизимида
Геоматика ва геоинформацион концепциялар ва таърифлар асосан ўхшаш бўлиши асосий эътиборни геоинформатикага қаратиш зарурлигини талаб қилмоқда. Ҳозирги тараққиёт даражасида ГИСнинг ўрни Ер ва жамият ҳақидаги фанларда ахборотларни йиғиш, қайта ишлаш ва сақлаш билан чекланиб қолинмайди. ГИС табиий, хўжалик, социал жараёнлар ва ҳолатларни моделлаштириш, боғлиқлиги ва ўзаро ҳаракатларни кузатиш, маконда ва замонда кейинги ривожланишини башоратлаш, энг асосийси бошқариш учун аниқ қарорлар қабул қилиш учун асосий, ҳаттоки ажралмас қуроли бўлиб қолмоқда.
ГИС-моделлаштириш маълумотлар базаси ва билимлар манбаига таянади. Биринчиси, объектларнинг фазовий жойлашиши, ҳолати ва муносабатлари ҳақидаги рақамли картографик, аэрокосмик, статистик ва бошқа маълумотларни бирлаштиради, иккинчиси эса ─ моделлаштириш ва бошқаришни олиб бориш учун зарур бўлган барча мантиқий қоидалар, билимлар, ғояларни ўзида мужассамлайди. Бир вақтнинг ўзида ГИС аниқ технология, компьютер комплексларига ва дастурларига асосланган ─ бу комплекснинг асосий элементини автоматик картага олиш тизими ташкил этади.
Шундай қилиб, бугунги кунда геоинформатика фан, техника ва ишлаб чиқаришни қамраб оладиган тизим сифатида намоён бўлади. Бу ҳозирда оддий ҳолат бўлиб, замонавий илмий-техникавий прогрессда, фан ва ишлаб чиқариш яқинлиги, жипслиги натижасида кузатилади. Маълумки, картография ҳам шундай жараённи бошидан кечирмоқда: бир томондан, у борлиқнинг модели бўлган карталар орқали табиатнинг ва жамиятнинг ҳодисаларини тасвирлаш ва улар орқали билиш ҳақидаги фан бўлса, иккинчи томондан ─ картографик асарларни яратиш ва улардан фойдаланиш техника ва технология соҳалари, учинчидан, картографик тасвир маҳсулотларини (карталар, атласлар, глобуслар ва бошқалар) ишлаб чиқариш соҳаси. Шунга ўхшаш ҳолатни масофадан туриб зондлаш фанида ҳам кўриш мумкин, у фан, технология ва шу билан бир вақтда ишлаб чиқариш ҳамдир (суратга олиш асбобларини ишлаб чиқиш).
Кўриниб турганидек, айнан шу учлик, яъни фан ─ техника ─ ишлаб чиқариш картографияга яқин бўлган масофадан туриб зондлаш ва геоинформатика интеграциясини кўрсатади. Юқорида кўрсатилган бирлашишнинг 3 та тури геоинформатика ва ГИСни шаклланишида қуйидаги натижаларга олиб келди:

Download 57.84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling