1-маъруза геоинформацион картография фанининг мақсад ва вазифалари
Download 57.84 Kb.
|
информацион гиперфазо шаклланиши ҳақида гапиришга ундайди. Унинг етарли даражадаги қисмини рақамли геоахборот, карталар, космик суратлар ва бошқа тасвирлар ташкил этади.
ГИС-технологияларининг ривожланиш йўналишлардан бири компьютер тармоқларига турли кўринишдаги тасвирларни жорий қилинишидан иборат. Бугуннинг ўзидаёқ ИНТЕРНЕТ-карталаштириш масаласи қўйилган. Картографлар ва фазовий геоинформатикадан фойдаланувчилар босма карта ва тасвирлардан фойдаланишга мажбур эмаслар. Телекоммуникацион тасвир балки босма шаклда ҳеч қачон ишлаб чиқарилмаслиги мумкин, фақат тармоқ орқали терминал экранларда пайдо бўлиши ва компакт-дискларга ёзилиши мумкин. Шуни айтиш жоизки, телекоммуникацион тармоқдан фойдаланувчи мутахассислар полиграфик карта нусхалари тасвирлардан умуман фойдаланишни тўхтатиб қўймоқдалар. Улар учун диалог кўринишида тузилган, қабул қилинадиган ва таҳлил қилинадиган интерактив тасвирлар оддий ҳол бўлиб қолади. Телекоммуникацион тармоқда узатилаётган электрон карталар ёрдамида мониторинг башоратлар, хавфли оқибатлар ҳақида зудлик билан қарор қабул қилиш ва қалтислик омиллари каби вазифалар ҳал қилинади. Масалан, қурғоқчиликдан зарар кўриш ва очарчилик бўлиши мумкин бўлганда, кўп миллионли Шарқий Африка аҳолисини бундан эртароқ огоҳлантириш тизимини ишлаб чиқишди. METESAT ва NOAA/AVYRR сунъий йўлдошларидан масофадан туриб зондлаш усулида олинган Найроби регионал марказига келиб тушган маълумотларга кўра булут қоплами ҳарорати кутилаётган ёмғирнинг тақсимланиши, ўсимлик қоплами ҳолати ҳақида тезкор ҳолат картаси тузилиб, кейин ИНТЕРНЕТ каналлари орқали қизиққан фойдаланувчиларга оммавий тарзда тарқатилади. Фойдаланувчилар хоҳишига кўра карталар декада ва ойлик ҳолатлари ва критик вазиятларни ўз ичига олиши мумкин. Телекоммуникацион тармоқда тезкор электрон карталар тузиш орқали сайловларга якун ясаш яхши мисол бўла олади. Шундай қилиб, телекоммуникацион картография ҳақида гапиришга, яъни масофали алоқа тармоғи орқали карта, бошқа тасвирларни ва рақамли картография ахборотларини тузиш ва тарқатишга маълум асос бор. Download 57.84 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling