1-маъруза кириш. Компьютер тармоқлари қурилишининг асосий тамоиллари. “Мижоз-сервер” технологияси. Компьютер тармоқларининг топологиялари


Download 1.36 Mb.
bet1/3
Sana05.12.2020
Hajmi1.36 Mb.
#159716
  1   2   3
Bog'liq
uslubiy qo'llanma


III. НАЗАРИЙ МАШҒУЛОТ МАТЕРИАЛЛАРИ

1-МАЪРУЗА

КИРИШ. КОМПЬЮТЕР ТАРМОҚЛАРИ ҚУРИЛИШИНИНГ АСОСИЙ ТАМОИЛЛАРИ. “МИЖОЗ-СЕРВЕР” ТЕХНОЛОГИЯСИ. КОМПЬЮТЕР ТАРМОҚЛАРИНИНГ ТОПОЛОГИЯЛАРИ.

 

       Маълумотларга ишлов беришни ташкил этиш усули муайян тармоқ операцион тизими томонидан таъминлаб туриладиган ойдаланувчиларнинг ўзаро алоқасига кўра ахборот тизимларининг икки турини ажратиб кўрсатиш мумкин:



- иерархик тармоқлар;

- мижоз/сервер тармоқлари.

Иерархик тармоқларда маълумотларни сақлаш, уларга ишлов бериш, фойдаланувчига тақдим этиш билан оғлиқ барча вазифаларни марказий компьютер бажаради. Фойдаланувчи марказий компьютер билан терминал ёрдамида алоқа қилади. Ахборотларни киритиш ва экранга чиқариш операцияларини марказий компьютер бошқаради.

Иерархик тармоқнинг афзалликлари:

• бузилмасдан ишлашни, маълумотларнинг сақланишини таъминлашнинг яхши ишланган технологияси;

• ахборотни муҳофалаш ва махфийликни таъминлашнинг ишончли тизими.

Камчиликлари:



  1. Аппарат ва дастурий таъминотининг қиймати, ишлатиш харажатларининг юқорилиги;

  2. Тармоқнинг тез ишлаши ва ишончлилигининг марказий компьютерга боғлиқлиги.

Мижоз/сервер тизимларида маълумотларга ишлов бериш икки объект: сервер ва мижоз ўртасида тақсимланган. Мижоз – бу вазифа, иш станцияси, фойдаланувчи. У сервер учун сўров тузиши, файлни ўқиши, ёзувларни излаши ва ҳоказоларни бажариши мумкин. Сервер – сўровга ишлов берадиган қурилма ёки компьютер. У маълумотларнинг сақланиши, бу маълумотлардан эркин фойдаланишни ташкил этиш ва маълумотларни мижозга узатиш учун жавоб беради. Мижоз/сервер тизимларида маълумотларга ишлов бериш мижоз ва сервер ўртасида тақсимланган, шунинг учун ҳам мижоз ва сервер сифатида фойдаланиладиган компьютерларнинг иш унумига талаб иерархик тизимлардагига нисбатан анча паст. Ўзаро алоқани ташкил этиш бўйича мижоз/сервер усулидан фойдаланувчи тизимларнинг икки турини ажратиб кўрсатиш қабул қилинган:

- тенг ҳуқуқли тармоқ;

- сервер ажратилган тармоқ.

Тенг ҳуқуқли тармоқ – бу иш станцияларининг ўзаро алоқасини бошқаришнинг ягона маркази бўлмаган, маълумотларни сақлашнинг ягона қурилмаси бўлмаган тармоқ (1-расм). Бундай тармоқнинг операцион тизими барча иш станциялари бўйича тақсимланган, шунинг учун ҳар бир иш станцияси бир вақтнинг ўзида ҳам сервер, ҳам мижоз сифатида функцияларни бажариши мумкин. Фойдаланувчи бундай тармоқда бошқа иш станцияларига уланган барча қурилмалар (принтерлар, қаттиқ дисклар ва ҳоказолар) дан эркин фойдалана олади.


Афзалликлари:

  • қийматининг пастлиги (тармоққа уланган барча компьютерлардан фойдаланилади ва тармоқнинг ишлаши учун зарур ДТ баҳосининг ўртачалиги);

  • ишончлилигининг юқорилиги (битта иш станцияси ишдан чиқганда ахборотнинг фақат баъзи қисмларидан фойдаланиш мумкин бўлмайди).


1-расм. Мижоз-сервер тизимининг ишлаш принципи.


Камчиликлари: тармоқнинг иши бир вақтда ишлаётган станциялар сони 10 та дан ортиқ бўлмагандагина самарали бўлади; иш станциялари ўзаро алоқасини самарали бошқариш ва ахборотнинг махфийлиги таъминланишини ташкил этишнинг қийинлиги; иш станциялари ДТни янгилаш ва ўзгартиришнинг қийинлиги.

2-расм. Тенг хуқуқли тармоқ.


Сервери ажратилган тармоқ – бу ерда компьютерлардан бири тармоқ сервери – умумий фойдаланиладиган маълумотларни сақлаш, иш станциялари ўртасидаги ўзаро алоқани ташкил этиш, сервис хизматларини амалга ошириш функциясини бажаради (2-расм). Бундай компьютерда операцион тизим бажарилади ва барча ажратиладиган қурилмалар (қаттиқ дисклар, принтерлар, модемлар ва ҳ.к.) унга уланади, маълумотларни сақлаш, топшириқларнибосмадан чиқариш, топшириқларга масофадан туриб ишлов бериш ишларини бажаради. Иш станциялари сервер орқали ўзаро алоқа қилади, шунинг учун бундай тармоқни мантиқий ташкил этишни «юлдуз» топологияси тарзида тасаввур этиш мумкин, бунда марказий қурилма сервер ҳисобланади.

Афзалликлари: маълумотларга ишлов беришнинг тезлиги юқори (марказий компьютернинг тез ишлаши билан белгиланади ва серверга бир вақтнинг ўзида бир нечта фойдаланувчидан тушадиган сўровларга ишлов бериш ва бажаришга мўлжалланган махсус тармоқ операцион тизими ўрнатилади); ахборотни ишончли муҳофазалаш ва махфийликни таъминлаш тизимига эга; бошқаришда тенг ҳуқуқлиларга нисбатан оддий.

Камчиликлари: бундай тармоқ сервер учун алоҳида компьютер зарурлиги сабабли ҳам қимматроқ; тенг ҳуқуқлига нисбатан мослашувчанлиги анча паст.

3-расм. Сервери ажратилган тармоқ.


Сервери ажратилган тармоқлар анча кенг тарқалган ҳисобланади.: LAN Server, IBM Corp., VINES, Banyan System Inc., NetWare, Novell Inc бундай турдаги тармоқ операцион тизимига мисол бўлади. Тармоқ қурилмаларининг ўзаро алоқасида маълумотларни узатиш усуллари алоҳида ахамиятга эга. Бўғинлар ўртасида маълумотлар билан алмашинишда маълумотларни узатишнинг уч усулидан фойдаланилади:

• симплекс (бир томонга йўналтирилган) узатиш (телевидение, радио);

• яримдуплекс (ахборотни қабул қилиш /узатиш навбати билан амалга оширилади);

• дуплекс (икки томонга йўналтирилган), ҳар бир станция бир вақтнинг ўзида маълумотларни узатади ва қабул қилиб олади.

Маълумотларни узатиш учун ахборот тизимларида кетма-кет узатиш энг кўп қўлланилади. Кетма-кет узатишнинг асинхрон ва синхрон усулларидан кенг фойдаланилади. Асинхрон узатишда ҳар бир символ алоҳида узатилади. Старт битлари қабул қилгични узатиш бошланганлиги

тўғрисида огоҳлантиради. Сўнгра символ узатилади. Узатишнинг ишончлилигини аниқлаш учун жуфтлилик битидан фойдаланилади (агар символдаги бирликлар сони тоқ бўлса жуфтлилик бити 1га, акс ҳолда 0 га тенг бўлади). Сўнгги бит - «стоп бит» узатиш тугаганлиги тўғрисида сигнал беради.



Афзалликлари: унча мураккаб бўлмаган ишланган тизим; унча қиммат бўлмаган (синхронга нисбатан) интерфейс ускунаси.

Камчиликлари: ўтказиш қобилиятининг учдан бир қисми хизмат битларини узатишга сарфланади (старт/стоп ва жуфтлик битини); синхронга нисбатан узатиш тезлигининг унча юқори эмаслиги; хатолар кўп бўлган ҳолларда жуфтлик бити ёрдамида олинган ахборотнинг ишончлилигини аниқлаб бўлмайди.

Асинхрон узатишдан маълумотлар билан вақти-вақти билан алмашинадиган ва маълумотларни узатишнинг юқори тезлиги талаб этилмайдиган тизимларда фойдаланилади. Баъзи тизимлар жуфтлик битидан символ бити сифатида фойдаланади, ахборотни назорат қилиш эса маълумотлар билан алмашиниш протоколлари даражасида бажарилади (Xmodem, Zmodem, MNP).

Синхрон усулдан фойдаланилганда маълумотлар блоклаб узатилади. Қабул қилгич ва узатгичнинг ишини синхронлаштириш учун блок олдидан синхронлаштириш битлари узатилади. Сўнгра маълумотлар, хатоларни аниқлаш коди ва узатишнинг тугаганлиги символи узатилади.

Синхрон узатишда маълумотлар ҳам символлар, ҳам битлар оқими сифатида узатилиши мумкин. Хатоларни аниқлаш коди сифатида, одатда, хатоларни аниқлашнинг циклик ортиқчалик коди (CRC) дан фойдаланилади. У маълумотлар майдони таркиби бўйича ҳисоблаб чиқилади ва қабул қилинган ахборотнинг ишончлилигини аниқлаш имконини беради.



Афзалликлари: маълумотларни узатиш самарадорлигининг юқорилиги; маълумотларни узатиш тезлигининг юқорилиги; хатоларни аниқлашнинг ишончли ўрнатилган механизми.

Камчиликлари: анча мураккаб ва унга мос равишда анча қимматроқ интерфейс ускунаси.

«Клиент-сервер» архитектурасида клиент бирор маълумотни олиш

учун суров жунатади ва факат суровда талаб килиган маълумотларни олади. Барча суровларни кайта ишлаш масофавий серверда амалга оширилади.

«Клиент-сервер» архитектураси куйидаги афзалликларга эга:


  • Тармок юкламасини пасайиши, энди факат керакли маълумотлар алмашинилади.

  • Ахборот хавфсизлигини ошади, чунки барча клиентларни суровларини кайта ишлаш серверда жойлашган ягона дастур оркали амалга оширилади. Сервер барча фойдаланувчилар учун МБ дан фойдаланишни умумий коидасини урнатади, клиентларни маълумотларга булган мурожат режимларини бошкаради, хар хил фойдаланувчилар томонидан битта маълумотни баравар узгартирилишини чеклайди.

  • Клиент дастурларини мураккаблиги камаяди, чунки уларда МБ ни бошкарувчи ва назорат килувчи дастур кодлари мавжуд булмайди.


2-маъруза

КОМПЬЮТЕР ТАРМОҚЛАРИ. КОМПЬЮТЕР ТАРМОҚЛАРИ

ҚУРИЛИШИНИНГ АСОСИЙ ПРИНЦИПЛАРИ ВА МУММОЛАРИ.
Режа.

  • Тармоқларни қуришда учрайдиган асосий муаммолар

  • Кўп сонли компьютерларни тармоққа бирлаштириш муаммолари


Таянч иборалари

Компьютер тармоқларининг аппарат ва программа воситалари, тармоқ-ларнинг коммуникацион воситалари, физик боғланишларнинг топологиялари, тармоқларнинг типик топологиялари, умумий шина, юлдуз, ҳалқа, иерархик юлдуз, ячейкали топология, аралаш топология.


Компьютер тармоғи – бу аппарат ва программали ташкил этувчилардан иборат бўлган, ҳамда биргаликда келишилган ҳолда ишлайдиган мураккаб комплексдир. Тармоқни тўлиқ ўрганиш уни ташкил этувчи элементларини ишлаш тамоилларини билиш керак бўлади. Бу ташкил этувчилар қуидаги тўрт қатламдан бирига тегишли бўлиши мумкин:

  1. Компьютерлар.

  2. Коммуникацион қурилмалар.

  3. Операцион тизимлар.

  4. Тармоқ иловалари.

Ҳозирги пайтда биринчи қатлам воситалари сифатида имкориятлари ўртача бўлган шахсий компьютерлардан тортиб, то майнфремлар ва суперкомпьютерларгача бўлган компьютерлар қўлланиб келмоқда.

Иккинчи қатлам – бу коммуникацион қурилмалар қатламидир. Компьютерлар тармоқда маълумотларни ишлашни амалга оширувчи асосий восита хисобланади, аммо 8-10 йиллар давомида коммуникацион қурилмалар ҳам тармоқ таркибида ката ахамиятга эга бўлган воситаларга айланиб улгурди. Коммуникацион қурилмалар ҳисобланган – структураланган кабель тизимлари, такрорловчилар, кўприклар, коммутаторлар, маршрутизаторлар ва шлюзлар каби қурилмалар тармоқнинг ёрдамчи воситаларидан, компьютерлар ва операцион тизимлар каби асосий воситаларга айланди. Бунда коммуникацион қурилмаларни, тармоқнинг кўрсатгичларига ҳам ва унинг нарҳига ҳам таъсири назарда тутилмоқда. Бугунги кунда коммуникацион қурилма мураккаб махсуслаштирилган кўппроцессорли компьютер, яъни компьютер ичидаги компьютер сифатида қаралиши мумкин. Уларни ҳам конфигурациялаш, оптимизациялаш ва администрациялаш амалга оширилади.

Компьютер тармоқларини қуришда учрайдиган асосий муаммолардан бири, бу тармоқ таркибига кирган қурилмалар - компьютерлар, концентраторлар, коммутаторлар, маршрутизаторлар ўртасида ахборот узатишни амалга ошириш муаммоси ҳисобланади. Бу ерда щу нарсани таъкидлаб ўтиш керакки, бунда ахборот узатиш (алмашиниш) асосан кетма-кет тарзда амалга оширилади.

Ахборот алмашиниш жараёнида кайси қурилмалар иштирок этаётганига қараб, бунда уч хил ҳолатни келтириш мумкин:

1. Компьютер ва ташқи қурилма ўртасида ахборот алмашиниш.

2. Ёнма-ён жойлашган икки компьютер ўртасида ахборот алмашиниш.

3. Бир-биридан узоқ масофада жойлашган компьютерларнинг алоқа каналлари орқали ахборот алмашиниши.

Компьютер билан ташқи қурилма ўзаро ахборот алмашиниши учун, компьютернинг ташқи интерфейси қўлланилади, Интерфейс деганда – компьютер Билан ташқи қурилмани боғловчи ўтказгичлар ва улар орқали ахборот алмашиниш қоидалари тўпламлари тушунилади. Баъзи ҳолларда интерфейс ибораси ўрнига протокол ибораси ҳам қўлланилиши мумкин.

Компьютерларда ишлатиладиган интерфейсларга мисол қилиб, ахборотни параллел тарзда узатувчи Centronics интерфейсини ва ахборотни кетма-кет тарзда узатувчи RS-232C интерфейсини келтириш мумкин.

Компьютер тарафидан интерфейс – ташқи қурилма контроллери деб аталадиган махсус аппарат ва программа воситаси, ҳамда мос ташқи қурилманинг драйвери деб аталадиган контроллерни бошқарувчи программа ёрдамида амалга оширилади.


кўп сонли компьютерларни тармоққа бирлаштириш муаммолари
Кўп сонли компьютерларни тармоққа бирлаштириш жараёнида қатор янги муаммолар пайдо бўла бошлаган. Бунда биринчи галда физик боғланишларни шаклини, яъни топологиясини танлаш муаммосини ҳал қилиш керак бўлган. Компьютерларни тармоққа бирлаштириш назариясида, графлар назариясида қўлланиладиган иборалар, тушунчалар ва ундаги қоидалардан фойдаланилган. Шунга кўра компьютер тармоғи топологияси дейилганда - шундай графнинг конфигурацияси тушуниладики, бунда графнинг чўққиларига тармоқдаги компьютерлар, концентраторлар, коммутаторлар, маршрутизаторлар каби қурилмалар, унинг қирраларига эса физик боғланишлар мос келади. Тармоқдаги компьютерлар кўпинча станциялар ёки тармоқ тугунлари ҳам деб аталади.

Тармоқнинг физик боғланишлари конфигурацияси, компьютерлар орасидаги электр боғланишлар орқали аниқланади ва бу шакл, тармоқнинг мантиқий боғланишлари конфигурациясидан фарк қилиши ҳам мумкин бўлади.

Тармоқнинг мантиқий боғланишлари конфигурацияси деганда, ундаги маълумотларни узатиш йўллари (маршрутлари) шакли тушунилади. Бундай йўллар тармоқдаги коммуникацион қурилмаларни созлаш пайтида ҳосил қилинади.

Масалан, захира (резерв) боғланишларнинг мавжудлиги, тармоқнинг ишончлилигини оширади ва ахборот узатиш каналларини бир маромда юклаш имконини беради. Қўшимча станцияларнинг улаш мумкинлиги эса, тармоқни осонликча кенгайтириш имконини беради. Тармоқни қуриш арзонроқ тушадиган бўлишини ҳисобга олиб ҳам, топологияларни танлаш амалга оширилади.



Компьютер тармоқларини қуришда ишлатиладиган асосий топологияларни кўриб чиқамиз (2.1-расм).

Тўлиқ боғланишли топология – бунда ҳар бир компьютер тармоқдаги бошқа компьютерлар билан боғланган бўлиши керак. Ҳар бир компьютер учун кўп сонли коммуникацион портлар ва жуда кўп алоҳида алоқа чизиқлари мавжуд бўлиши керак бўлади. Амалиётда бу топология деярли қўлланилмайди, негаки у соддалигига қарамасдан, жуда қўпол ва самарасиз бўлади, ҳамда қимматга тушади.

Ячейкасимон топология – тўлиқ боғланишли топологиядаги боғланишларни олиб ташлаш билан ҳосил қилинади. Бунда ўзаро кўпроқ ахборот алмашинадиган компьютерлар орасидаги


Рис. 2.1. Тармоқларни қуришда ишлатиладиган асосий

топологиялар.


боғланишлар қолдирилади, бошқа компьютерлар эса транзит йўллар орқали боғланиб ахборот алмашиниши мумкин бўлади

Умумий шинали топология – бу локал компьютер тармоқларининг энг кўп тарқалган топологияси хисобланади (масалан Ethernet технологиясининг 10Base-5, 10Base-2 стандартлари шу топология асосида қурилган). Бунда компьютерлар битта коаксиал кабелга уланган бўлиб, ахборот узатилаётган пайтда у кабель бўйлаб икки томонга тарқалади. Умумий шинали тармоқлар нисбатан арзон ҳисобланади, уларда кабелни тортиш ва қўшимча компьютерларни улаш осонлик билан бажарилади. Аммо бу хилдаги тармоқнинг энг жиддий камчилиги, унинг ишончлилигининг пастлигидир, яъни кабелдаги ҳар қандай узилиш ёки компьютерлар уланган узгич-улагичлардан бирининг узилиши бутун тармоқни ишини издан чиқаради.

Юлдузсимон топология – бунда ҳар бир компьютер алоҳида кабель ёрдамида тармоқ марказига жойлашган қурилмага, яъни концентраторга (ёки коммутаторга) уланган бўлади. Концентраторнинг асосий вазифаларидан бири, бу бир компьютердан келаётган ахборотни тармоқдаги бошқа бир компьютерга (Token Ring ва FDDI каби локал компьютер тармоқлари технологияларида) ёки бошқа ҳамма компьютерларга (Ethernet технологиясида) йўналтириб беришдан иборат бўлади. Бу топологиянинг умумий шинага нисбатан асосий афзаллиги, унинг ишончлилигининг анча юқорилигидир. Бирон бир кабелдаги носозлик фақатгина шу кабелга уланган компьютернигина тармоқдан узилиб қолишига сабаб бўлиши мумкин. Концентратор ишдан чиксагина тармоқ ишламай қолиши мумкин.

Иерархик топология - бир нечта концентраторларни иерархик тарзда (қаватма-қават) юлдузсимон кўринишда улаб тармоқни кенгайтириш, яъни компьютерлар сонини ошириш мумкин. Ҳозирда иерархик юлдузсимон топология – локал ва глобал тармоқларда ҳам кенг тарқалган топология ҳисобланади.

Ҳалқасимон топология – бу топология асосида қурилган тармоқларда (Token Ring ва FDDI каби локал компьютер тармоқлари технологияларида), маълумотлар ҳалқа бўйлаб одатда бир томонга йўналган холда узатилади. Агар компьютер маълумотларни унга йўналтирилган эканлигини аниқласа, уларни ўз ҳотирасига кўчириб олади.

Аралаш топология. Одатда унча катта бўлмаган тармоқлар топологияси – умумий шина, ҳалқа ёки юлдузли каби типик

Рис. 2.2. Аралаш топология.
топологиялардан бири кўринишида бўлади. Катта тармоқлардаги компьютерларни бирлаштиришда ихтиёрий кўринишдаги боғланишлар юзага келиши мумкин. Аммо бунда ҳам тармоқларнинг шундай қисмларини кўрсатиш мумкин бўладики (яъни қисмтармоқларни) улар юқорида кўриб ўтилган топологиялардан бирига ўхшаш бўлади. Шунинг учун бундай тармоқлар аралаш топологияли тармоқлар деб аталади.

Назорат саволлари

1.Компьютернинг ташқи қурилма билан алоқаси қандай амалга оширилади.

2.Компьютер тармоқларида маълумотларни узатиш жараёнини тушунтириб беринг. Бит интервали нима?

3.Икки компьютерни ўзаро маълумотларни алмашиниш жараёни қандай амалга оширилади.

4.Тармоқларнинг асосий типик топологиялари ва уларнинг хусусиятларини айтиб беринг.

5.Типик топологияларнинг хусусиятлари. Катта тармоқларни қуришда типик тополгияларни ишлатилиши натижасида юзага келадиган чеклашлар ва уларни бартараф этиш йўллари.


Адабиётлар.

1. Олифер В.Г., Олифер Н.А. Компьютерные сети. Принципы, технологии, протоколы. Учебник. –3-е издание. СПб. Питер. 2006г.

2. Бройдо В.Л. Вычислительные системы, сети и телекоммуникации. СПб.: Питер. 2003.

3. Бройдо В.Л. Архитектура ЭВМ и вычислительных систем. Учебник. 2.е издание. М.: Форум. 2008.

4. Ватаманюк А. Создание, обслуживание и администрирование сетей. СПб.: Питер. 2010.
1. www.intuit.ru

2.www.kgtu.runnet.ru/wd/tutor/net/net0/html

3. www.piter.com

4. http://tuitfiles




4-Мавзу: Интерфейс ва протокол тушинчалари.

Очиқ тизимларнинг ўзаро биргаликда ишлаш модели – OSI.
Режа:

  • Протоколлар вазифаси

  • OSI модели. OSI модели сатхлари

Протоколлар (protokols) - бу процедура ва коидалар туплами, яъни баъзи бир алокаларни руёбга чикишини,тартибга солишни таъминлайди. Мисол учун, бирор бир мамлакатнинг дипломатлари бошка бир мамлакатнинг дипломатлари билан мулокотда булиши учун протоколга аник сакланиб коладилар. Худди шундай максадларда, алока коидалари компьютер сохасида хам хизмат килади.

Протоколлар- бу коида ва техник процедуралар, яъни бир нечта компьютер ишлаш жараёнида бир-бири билан мулокотда булишини таъминлайди. Протоколларга таълукли 3 та асосий моменти (пайти) мавжуд.


  1. Бир қанча протоколлар мавжуд. Буларнинг ҳаммаси алоқаларни тарқатишга хизмат қилади, хар бир протокол хар хил мақсадга мувофик, хар хил топшириқларни бажаради ва узининг афзалликларига чегараларига.

  2. Протоколлар OSI моделининг хар хил даражасида ишлайди. Протоколнинг функцияси унинг ишлаш даражасидан аникланади.

  3. Бир канча протоколлар қушилиб (совместно) ишлаши мумкин. Буни стек ёки протоколлар туплами дейилади.

Стек протоколининг даражаси OSI моделининг даражаси билан туғри келади.
Протоколларнинг ишлаши.

Тармоқдан келган маълумотлар техника нуктаи назардан, кадамба-кадам каторлларга булиниши керак,буларнинг хар бирининг, узининг коидаларига ва процедураларига ёки протоколларга туғри келади. Шундай қилиб, маълум ҳаражатни навбатма-навбат бажаришини сақлайди. Бундан ташқари, хар бир тармоқли компьютерга худди шундай тарзда бу қадамлар (харакат) бажарилиши керак. Бу харакатлар, компьютер-узатувчига юқоридан пастга, компьютер-қабул қилувчига эса пастдан юқорига бажарилади.


Компьютер – узатувчи (К-У)
Протоколга мос холда келган К-У куйидагиларни бажаради:

-маълумотларни катта бўлмаган блокларга бўлади, яъни пакет деб номланади, бу билан протокол ишлаб билади.

-пакетларга адрес информацияларни етказиб беради, чунки к-к.к.узига керакли маълумотларни аниклаб олиш учун.

-маълумотларни тармоқли адаптердан утказиш учун маълумотларни тайёрлайди ва тармоқга юборилади.



Компьютер-қабул қилувчи

Протоколга мос холда келган компютер қабул қилувчи юкоридаги харакатнинг аксинчасини бажаради:



  • тармоқдан маълумотлар келган компютер қабул қилувчи харакатнинг аксинчасини бажаради.

  • тармоқдан маълумотлар пакети қабул қилади.

  • тармоқ адаптери пекет кампьютерга юборилади.

  • Пакетдан хамма вазифа (хизмат) информацияларини олиб ташлайди.


Куп даражали архитектурада протоколлар

Тармоқда бир вактда бир неча протоколлардан ишлаши куйида маълумотли операцияга эга булади:

-тайёргарлик

-маълумот утказиш

-маълумот кабул килиш

-кетма- кет харакатлар (боскичлар)

Хар бир протоколларнинг ишлашини шундай жойлаштириш керакки,улар бир –бири билан тукнашмасин операция тугалланмасин.Буларга даражаларга булиш натижасида эришиши мумкин.
Протоколлар стеки
Протоколлар стеки (protocol Stack)-бу протоколлар комбинацияси. Алоҳида функцияларни бошкариш учун хар бир даража хар хил протоколларни аниқлайди. Хар бир даражанинг узидаги қоидалар тўплами бўлади ва шу тўплам асосида ишлайди.
OSI модели. OSI модели сатхлари

Компютерлар тармоққа уланганда кўп операциялар бажарилади, компютердан компютердга маълумотларни узатишни таъминлайди. Фойдаланувчига, қандайдир илова билан ишлаётганга, қандай жараёнлар учун бошқа иловага ёки тармоқдаги бошқа компютерда жайлашгани ҳақиқатда эса узатиладиган барча информация ишланишни кўп босқичларини ўтади.

Олинган блоклар пакетли тармоқлар кўринишида таёрланади. Пакетлар кодлаштиради, танланган кириш усуллари бўйича тармоққа электрик ёки ёруғлик сигналлар ёрдамида узатилади. Кейин қабул қилинган пакетлардан улар ичидаги маълумотлар блоки яна тикланади, блоклар маълумотларга ёқилади ва улар бошқа иловага эришишга имкон беради. Бу, албатта, бўлаётган жараёнларнинг жуда соддалаштирилган баёни. Кўрсатилган процедураларнинг бир қисми фақат дастурли амалга оширилади, иккинчиси – аппаратли. Барча бажарадиган процедураларнинг тартибга солиш, уларнинг даражаларга ва даража қисмларига бўлиб, бир бирига таъсирини кўрсатиш учун тармоқ моделларини вазифасидир. Улар тўғри таъсир этишни ташкиллаштиришни бир тармоқ ичидаги абонентларга ҳам, ва ҳар хил даражадаги хилма хил тармоқларга ҳам имкон яратади. Бугунги кунда OSI (Open System Interhange) очиқ системанинг информация олмашув эталон модели деб аталадигани энг кўп тарқалганган. Бунда “очиқ система” деб номланадиган атама узига берк бўлмаган система деб тушунилади, у қандайдир Бошқа системаларга таъсир этиш имконияти бор (ёпиқ системага қараганда).

1984 йили OSI модели халқаро ISO стандартлари ташкилоти томонидан (International Standarts Organiratioh) таклиф етилган. Ўша вақтдан буён уни ҳамма тармоқли махсулот чиқарувчилари қўллайди. Модел OSI ҳар қандай унверсал моделга ўхшаб, қўпол, оғир ва унчалик ихчам эмас, Шунинг учун ҳар хил фирмалар торманидан таклиф қилинадиган реал тармоқли воситалар қабул қилинган функциялар бўлинишини мажбурий ушлаб турмайди. Бироқ OSI модели билан яқинроқ танишиш тармоқда нималар бўлишини яхши тушиниш мумкин.

Моделдаги барча тармоқли функциялар етти даражага бўлинган (расм 6). Бунда йуқорида турган даражалар анча мураккаб, глобал вазифаларни бажаради, бунинг учун ўзининг мақсадларида пастки даражаларни ишланади ва уларни бошқаради.


7. Aмалий даража

6. Тақдим этиш даража

5. Сеансли даража

4. Транспортли даража

3. Тармоқли даража

2. каналли даража

1. Физик даража

Пастдаги даражани мақсади – юқорида турган даражаларга хизмат кўрсатиш бўлиб, бу хизматларни бажаришда деталлари мухим эмас. Пастдаги даражалар оддий, аниқ функсияларни бажаради. Идеал қараганда ҳар бир даража фақат ёнида бўлган билан мулоқатда бўлади. Юқоридаги даража шу вақтда ишлаб турган иловани амалий вазифасига тўғри келади, пастки еса – алоқа каналлари бўйича бевосита узатишга тўғри келади.

Кўрсатилган даражага кирадиган функсиялар тармоқни ҳар бир абоненти томонидан амалга оширилади.

Узатувчи қабул қилувчи
Информация йули

Бунда бир абонентдаги ҳар бир даража шундай ишлайдики, бошқа абанентнинг тегишли даражаси билан тўғри алоқада бўлаётгандай, яъни тармоқ абонентларининг бир номдаги даражалари ўртасида вертуал алоқа мавжуд.

Реал алоқани бир тармоқдаги абонентлар фақат енг пастки, биринчи, физикли даражада олишади. Узатувчи абанентда информатсия ҳамма даражани ўтади, юқоридан бошлаб пастида олинган информатсия тескари йул юради: пастки даражадаан юқорисига.

Ҳар хил даражаларнинг функсияларини кўриб чиқамиз.

 Aмалий даража (Application), ёки иловалар даражаси, фойдаланувчи иловаларини бевосита ушлаб туриб хизматларни таъминлайди, Масалан маълумотлар базасига кириш файлларини узатиш дастурий воситалари, електрон почта воситалари, серверда регистратсия қилиш хизмати. Бу даража қолган олти даражани бошқаради.

 Тақдим етиш даражаси (Presentation), ёки маълумотлани тақдим этадиган даража, маълумотлар фарматини белгилайди ва улар синтаксисини тармоққа қулай шаклда қайта тузади, яъни таржимон функсиясини бажаради. Бу ерни ўзига маълумотларни шифрлаш ва шифрни ечиш бажарилади, керак бўлса уларни сиқади.

 Сеансли даража (Session) алоқа сеансларини ўтказишни бошқаради (алоқани ўрнатади, ушлаб туради ва тўхтатади).

 Transportli daraja (Transport) пакетларни хатоси ва йуқотмасдан, керакли кетма – кетликда етқазишни таъминлайди. Бу ерда узатадиган маълумотларни блокларга бўлинади, пакетларга солинади ва қабул қилинаётган маълумотларни тахлайди.

 Тармоқли даража (Network) пакетларни адреслаштиришга жавоб беради ва мантиқли исмларни физикли тармоқли адресларга ўтказади (ва тескари), шунингдек пакет керакли жойга бориш маршрутини танлайди (агар тармоқда маршрутлар бўлса).

 Каналли даража, ёки узатиш линияларнинг бошқариш даражаси, бошланиш ва охирги бошқариш майдонларнинг киритган стандарт кўринишини шаклга солинишига жавоб беради. Шу жойда тармоққа киришни бошқарилиши бажарилади, узатиш хатолари топилади ва хатоли пакетларни қабул қилувчига қайта юбориш бажарилади.

 Физикли даража (Physical) – моделни энг пастки даражаси бўлиб, узатиш мухитида қабул қилинган узатилган информацияни сигналларга кодлаш учун жавоб беради ва тескариси – кодларни ечиш. Бу ерни ўзида бирлаштирувчиларга, разъемларга, электрликли мослашларга, ерга туташтиришга, халақит берувчилардан ҳимояланишга ва ҳ.к. талаблар белгиланади.

Моделнинг иккита пастки даражаларини (1 ва 2) кўп функциялари аппаратли қилинади (даража 2 ни қисман функциялари – тармоқли адаптернинг дастурий драйвери билан). Худди шундай даражаларда узатиш

5- Маъруза. Компьютер тармоқларининг классификацияси. Алоқа операторлари тармоқлари. Корпоратив тармоқлар. Интернет тармоғи.
Режа.

  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling