1-Маъруза. Кириш


Навбат билан ривожланиш фазаларига ўтиш қонуни


Download 181.5 Kb.
bet7/13
Sana14.05.2023
Hajmi181.5 Kb.
#1460530
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13
Bog'liq
Агро-1-Кириш

8. Навбат билан ривожланиш фазаларига ўтиш қонуни. Ўсимликнинг ўсиш фазаси эволюциявий кетма - кетликда, оддий ҳолатдан мураккабига ўтишидир. Қоидага кўра оралиқ ривожланиш босқичлари тушиб қолмайди, аммо тез ўтиб кетиши мумкин. Ҳеч нима кекса ҳолатда ривожланиши ёш ҳолатига ўтишига сабаб бўлолмайди.
9. Фотодаврли ўтиш қонуни (ёки физиологик соатлар бўйича). Бу қонунга кўра сутканинг ёруғ куни ўзгариши бўйича ўсимлик ўсиш ёки ўсишдан секинлашиши кузатилади.
10. Ҳосилдорлик қонунияти. Экинларни ҳаётда ва давр бўйича алмашлаб экиш турли хил шароитларда бир хил экинни кўп такрорлаб экишдан кўра юқори ҳосил олинишини таьминлайди.
11. Унумдорликни ошириш қонуни. Кўп йиллик экиш ҳолатларида монокултуралар тупроқдан озиқланишида, майдондаги тупроқнинг унумдорлигини камайтиради. Ушбу ҳолат майдони ўғитлаш билан бирмунча яхшиланиши мумкин.
Ўзгидромет ва МДҲнинг миллий гидрометеорологик хизматлари юқорида келтириб ўтилган услуб ва қонунияларни ишлатган ҳолда ушбу масала ҳал этилишининг янги назарий вазифалари тўғрисида изланишлар олиб борилмоқда. Агрометеорология фанининг ютуғи ва агрометеорология мутахассислари таёрлаш даражаси мамлакатнинг аграр соҳасининг тўлиқ агрометеорологик таъминланишига боғлиқ.
Энди эътиборингизни Гидрометстанция ва постларда қуйидаги асосий стандарт агрометеорологик кузатишлар олиб борилишига қаратмоқчимиз. Улар қуйидагилардир:

Йилнинг илиқ-иссиқ даврида


1. Ҳайдалма тупроқ қатламининг ҳарорати.
2. Шоли пайкалидаги сувнинг ҳарорати.
3. Қишлоқ хўжалик экин далаларида ёғинлар.
4. Тупроқ юқори қатламининг намлиги (оддий кузатиш-вузуал тарзда). Тупроқ қатқалоғи.
5. Тупроқда илдиз жойлашган қатламдаги намлик (асбоб ёрдамида).
6. Қишлоқ хўжалик экинлари, ўт, дарахт ва бутазорларнинг ривожланиш фазалари.
7. Экинларнинг ҳолати: ўсимликнинг зичлиги, бўйи, бегона ўт босганлиги; номақбул метеорологик ҳодисалардан, ҳашоратлардан зарарланганлиги ва касаллиги, ётиб қолганлиги ҳамда ўсимликнинг умумий ҳолатини сифатий ва миқдорий баҳолаш.
8. Маҳсулдорлик элементларининг шаклланиши, ўсимлик массасининг ортиши, экинларнинг ҳосили.
9. Далада ўтказилаётган турли-туман тадбирлар ва ҳайвонларни (қорамолларни) ўтлатишни кузатиш.

Йилнинг совуқ даврида


10. Кузги экилган экинларни тупланиш-бачкиланиш (поянинг пастки қисмларидан бачки пояларни ўсиб чиқиш жойида), кўп йиллик ўтлар, мевали дарахтларнинг илдиз қисмидаги тупроқ ҳарорати.
11. Тупроқ қатламининг музлаган ва эриган чуқурлиги (асбоб ёрдамида).
12. Қишлайдиган дала экинлари ва мевали дарахтлар.
13. Қишлайдиган экин далаларидаги ва мевали боғлардаги дарахт далаларидаги қор қоплами.
14. Илдиз жойлашган тупроқ қатламларнинг намлиги (асбоб ёрдамида).
Илова: Қишлоқ хўжалик туманлари бошқармаларига тегишли агрометеорологик постларда № 8, 14 рақамларда белгиланган кузатишлар ўтказилмайди; метеорологик постлар биринчи тоифада бўлса № 2, 3, 8, 10, 11, 14 ва иккинчи тоифадагиларида эса № 2, 3, 5, 8, 10, 11, 14 рақамда кўрсатилган агрометеорологик кузатишлар ўтказилмайди.
Юқорида келтирилган агрометеорологик кузатишлар ва ўлчашлар бутун МДҲ мамлакатлари, шулар қаторида Ўзбекистондаги станция ва постларда қабул этилган ягона услубда «Раҳнамо» дан фойдаланиб агрометеоролог ходимлар томонидан бажарилади.
Агро ва гидрометстанцияларда, постларда метеорологик кузатиш олиб борилиши мажбурийдир.
Агрометеорологик постда кузатишлар ва олиб бориладиган ишларнинг намунавий дастури 1.1-жадвалида берилган.

Download 181.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling