1-маъруза Мавзу: хилма хиллик қонунлари


Хилма - хиллик ва баркарорлик


Download 217.49 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/2
Sana20.01.2023
Hajmi217.49 Kb.
#1104878
1   2
Bog'liq
1 маъруза

1.2 Хилма - хиллик ва баркарорлик. Барқарорлик бу тинчлик
осойишталик ва ижодий меҳнат муҳити қатъий, узил-кесил ҳамда мустаҳкам 
ўрнатилган муҳим шароит. Барқарорлик ҳар қандай бунёдкорлик 
фаолиятининг замини ва зарурий шартидир. 
Барқарор ривожланиш бу келгуси авлодларнинг эҳтиёжларини хавф 
хатарга 
қўймасдан, 
ҳозирги 
даврдаги 
аҳолининг 
эхтиёжларини 
қониқтирадиган аниқ ривожланишдир. 
Бу дегани инсонлар ҳозирги замонда жамики мавжуд табиий, ер ости 
бойликларидан самарали оқилона фойдаланган ҳолда яхши яшаб, келгуси 
авлодларга ана шу жамики бойликларни исроф қилмасдан етказиш, уларни 
хам яхши яшашига шароит яратишдир. 
Бугунга келиб шу маълумки, хилма-хиллик барқарор экотизимни ва 
ердаги ҳаётни бошқармоқда. Худди шу сингари экотизим ҳам хилма-хил 
бўлса, мустаҳкам бўлади, агар барқарорлик кўпгина хилма-хил 
кўринишлардан ташкил топса, қайсики кўп кўриниш ва кўпгина хилма хиллик 
бирикмаси бу мустаҳкам ҳаёт арконидир. 
Ниҳоятда Н.Ф.Реймерс (1980йил) хилма-хиллик билан барқарорликни 
тасвирлаган. У умумбашарий тирик нарсаларни ҳаёт тури деб тасвирлайди. 
Бу турлардаги бузилишлар унда бир қанча тешикларни ҳосил қилиб, 
барча хаёт тизимларида баркарорликни камайтиради. 
Шунга кўра, фақат организм таркибини сақланиши барча биосфера 
ҳаётини барқарорлигини таъминлайди. Экотизим текис ёки бир хил ҳаракатда 
(ривожланишда) бўлиши ёки табиатдаги ҳар қандай тирик жонни 
барқарорлигини таъминлашда хилма-хиллик юқори ўрин тутади. 
Бу микро ва макро хаётда учрайдиган жамики нарса, жамики 
ўсимликлар турлари ер юзида турғун ҳаётни сақлаш учундир. Шу юқорида 
айтилган турғун ҳаёт замирида ҳар хил эпидемиядан сақланиш ирсиятнинг 
софлиги, қолаверса табиат неъматларидан фойдаланишда самарадорликни 
йўлга қўйиш ётади. 


Табиатда хилма-хил бўлмаса унчалик мураккаб бўлмаган маҳсулот 
(таълим) ни пайдо қила олмасди, ҳудди биотиктизимда-хужайра, организм 
каби (популяция, экотизим, ердаги биосфера) атайин ер куррасидаги юқори 
табиий хилма-хил шароитлар шарофати билан (куёш системасидаги бошқа 
планеталар билан таққослаш бўйича) у ҳаёт беланчагидир. 
Агарда ер курраси, уни ўраб турган атмосфера, ер ости қатламларидаги 
моддалар ўртасидаги миқдорий мувозанат йуқолар экан, бу ҳолда ўз-ўзидан 
хафвни келтириб чиқарадиган вокеийлик юзага келади. Ўрганиш-бу табиатни 
ўрганишдир, табиатни ўрганиш эса ўзини ўрганишдир. 
Инсониятнинг шу кунларгача кечирган тарихи-барқарорлик ва 
беқарорликдан таркиб топган. Беқарорлик натижасида барқарорлик даврида 
яратилган моддий ва маънавий бойликлар нест нобуд қилинган, жамият 
тараққиёти сустлашган. Бундай жараёнлар кишилар онгига асрлар давомида 
чуқур сингиб кетган бўлсада, инсоният тарихи, хусусан, охирги беш аср 
давомида, жамиятни илмий асосда бошқариш имкониятларини излаш ва 
топишни такозо этди. Бу йўналишдаги қарашлар Томас Морнинг «Утопия» 
(1515-16), Томазо Кампанелланинг «Куёш шаҳри» (1602) асарида баён 
қилинади. 
Республикамиз 
мустақилликни 
биринчи 
кунларидаёк 
мамлакатимиз рахбарияти барқарорликни таъминлаш учун ҳамма зарур чора-
тадбирларни кўрди, барча ижтимоий вазиятни ягона тўғри барқарорлик ва 
ўзаро ҳамкорлик сари йўналтирди. 
Барқарорлик 
туфайли 
Ўзбекистоннинг 
ижобий 
натижаларга 
эришаётганлигини жаҳон жамоатчилиги ҳам эътироф қилмоқда. 
Ўзбекистон Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо бўлгандан кейин, 
асосан Марказий Осиёда тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш ва 
Марказий Осиёда экологик вазиятни соғломлаштириш мақсадларида, яъни 
умумманфаат йўлида фойдаланмоқда. Юқоридаги ва бошқа муаммоларни 
муҳокама қилиш учун Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти 
раҳбарлигида Марказий Осиёда ҳамкорлик, барқарорлик масалаларига 
бағишланган семинар йиғилишлар, Оролни қутқариш муаммосига 
бағишланган конференциялар ва бошқа қатор учрашувлар ўтказилди.

Download 217.49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling