1-Маъруза Мавзу: Ўзбекистон Республикасида газ ва нефть таъминоти, газ ва нефт қувурлари ва омборларининг ривожланиши. Режа
Download 26.11 Kb.
|
1-Маъруза[1]
1-Маъруза Мавзу: Ўзбекистон Республикасида газ ва нефть таъминоти, газ ва нефт қувурлари ва омборларининг ривожланиши. Режа: - Газ саноатининг ривожланиши, босқичлари. Газ нефт қувурларининг қурилиши, газ ва нефтни узоқ масофаларга узатилиши. Газ, нефт ва нефт махсулотларини сақлаш. Газ саноати - ёқилғи-энергетика маж-муасининг энг ривожланган тармоғи. Унинг республикада қазиб олинаётган ёқилғи балансидаги ҳиссаси - 87,2% ни ташкил этади. Нефть б-н йўлдош тарзда учрайдиган табиий газни қазиб олиш 40-й.лардан олдин бошланган (1940 й.да 0,7 млн. м3). Нефть газидан саноат мақсад-ларида фойдаланиш учун 15 км узунлик-даги биринчи газопровод «Андижонса-ноат» - Андижон ш. ўртасида қурилган (1944). Газни алоҳида саноат усулида чиқариб олиш 50—60-й.ларда бошланди. Табиий газ қазиб олиш саноати корхоналари Бухоро, Қашқадарё, Фарғона, Сурхондарё ҳамда Қорақалпоғистон Рес-публикасида жойлашган. 1955 й.да Жарқоқ, 1953 й.да Газли конларининг очилиши натижасида газ саноатининг моддий базаси яратилди. 1958-60 й.ларда «Жарқоқ-Бухоро-Са-марқанд—Тошкент» магистрал газопро-води қурилиши б-н республика саноат марказлари, шаҳар ва айрим қишлоқ-ларни газлаштириш бошланди. 1962 й.да катта захирага эга бўлган Газли кони ишга туширилди. Зудлик б-н магистрал газопроводлар қурилиб Ўзбекистон гази собиқ СССРнинг Европа қисми, Урал, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикис-тон, Болтиқбўйи мамлакатлари ва б. минтақаларга узлуксиз жўнатиб турил-ди. Ниҳоятда қисқа муддатларда «Бухо-ро—Урал» (1, 2, 3 навбатлари), «Ўрта Осиё — Марказ», «Бухоро—Тошкент— Фрунзе (Бишкек)-Олмаота» газопро-водлари қуриб фойдаланишга топши-рилди. «Ўрта Осиё—Марказ» газопрово-дига Туркманистон ва Қозоғистон ҳам газ етказиб бериб турди. 1970 й.га келиб республикада жами 32,0 млрд. м3 табиий газ қазиб олишга эришилди (1960 й.да 447,0 млн. м3). Ўша йиллари Бухоро—Хива провинцияси таркибида олтингугуртсиз яна бир қанча газ конлари очилди. 1971 й. Устюртда Шахпахти газ кони ишга туширилди. 1970 й.дан республикадаги деярли ҳамма йирик иссиқлик электр ст-ялари (Ан-дижон, Фарғона, Ангрен ИЭС дан таш-қари) газ ёқилғисига ўтказилди. Ўзбекистонда табиий газ мураккаб геологик қатламларда (3500 м ва ундан чуқурда, босими 600 атмосферагача) жойлашган. Таркибида водород сульфид (6% га қадар), карбонат кислота каби агрессив аралашмалар бўлган газ кон-ларини ишга туширишда бир қанча ил-мий-техникавий муаммоларни ҳал этишга тўғри келди. 1971 й.да ишга туширилган Муборак газни қайта ишлаш з-ди (ГҚЗ) конлар-дан олинаётган газни олтингугуртли би-рикмалардан тозалаш учун қурилган. Газни олтингугурт бирикмаларидан то-залашда абсорбцион усулидан фойдала-нилади. Олтингугурт бирикмаларини ютадиган аминли эритма десорбцион минора — десорберда температураси 150-160° бўлган пар б-н қиздирилиб, таркибидаги нордон газлар - водород сульфиди (Н28) ва карбонат ангидриди (С2О) ажратиб олинади. Ажратиб олин-ган нордон газлар олтингугурт ажратиб олинадиган қурилмага қувурлар орқали юборилиб, улардан Клаус жараёни бўйича олтингугурт олинади. Ҳоз. Мубо-рак газни қайта ишлаш з-дида газни ол-тингугурт бирикмалари ва қисман кар-бонат ангидридидан тозалайдиган 18 та қурилма мавжуд. Уларнинг умумий қув-вати йилига 29,5 млрд. м3. Бундан таш-қари, олтингугуртни ажратиб оладиган 6 та, 2 та «Сульфрен», 1 та оксидлаб олтингугурт оладиган ва 1 та концентр-лаш қурилмаси ҳам мавжуд. Уларнинг умумий қуввати йилига 697 минг т. Уму-мий қуввати 1 йилда 740 минг т гача газ конденсатини барқарорлаштиради-ган 3 та технологик тизимли қурилма ҳам бор. Ҳозир з-д ҳар йили 26,0-26,5 млрд. м3 табиий газни тозалаб республика кор-хоналари ва аҳоли эҳтиёжларини тоза-ланган табиий газ б-н таъминлайди. Шўртан газни қайта ишлаш з-ди қурилди (1980 й.), жаҳонда биринчи бўлиб молекуляр элак (ғалвирлар) қўлланди. Олтингугурти кам бўлган та-биий газни энергетика эҳтиёжяари учун узатиш мақсадида «Шўртан—Сирдарё— Тошкент» газопроводи ишга туширил-ди. «Газли—Чимкент», «Газли-Нукус», «Пахтакор-Янгиер-Тошкент», «Мубо-рак-Ғаллаорол-Янгиер», «Шўртан-Шеробод» газопроводлари қурилиб фой-даланишга топширилди. 2001 й.да Марказий Осиё минтақаси-даги энг йирик Шўртан газ-кимё маж-муаси ишга туширилди ва қурилиш тех-нологияси АҚШнинг «АББ Луммус Глобал», Италиянинг «АББ Соими», Япониянинг «Нишо Иваи», «Мицуи», «Тойо Инжиниринг» концорциумлари б-н ҳамкорликда олиб борилди. Поли-этилен, суюлтирилган газ ва газ кон-денсати ишлаб чиқарилмоқда. Фарғона, Бухоро нефтни, Муборак газни қайта ишлаш з-дларида, Шўртан газни қайта ишлаш з-ди ва Шўртан газ-кимё маж-муасида 2003 й.да 190,0; 2004 й.да 228,5; 2005 й.да 2111,6 минг т суюлтирилган газ ишлаб чиқарилди. 2005 й.да республика нефть ва газ са-ноатида 59,7 млрд. м3 табиий газ, 5,4 млн. т нефть ва газ конденсати олишга эри-шилди (1995 й.да 48,7 млрд. м3 табиий газ, 7,6 млн. т нефть ва газ конденсати, 321 минг т олтингугурт ишлаб чиқарил-ган). Республикадаги газ узатиш бўлин-малари 7 магистрал газ қувури тармоғи («Бухоро—Газли р-ни — Тошкент», 522 км; «Муборак — Навоий», 112 км; «Шўртан - ТошИЭС», 602 км; «Келиф - Душанба», 408 км; «Бухоро -Урал», 489 км; «Ўрта Осиё - Марказ», 369 км), умумий қуввати 1576,6 кВт бўлган 27 компрессор ст-яси, 250 газ тақсимлаш ст-яси, 3 ер ости газ сақлаш омборига* эга. Диаметри 700-1220 мм ли магист-рал газ қувурларининг умумий узунли-ги 13,0 минг км (2004 й.). Республика бўйича аҳолига табиий газни етказиб берувчи 115,9 минг км газ тармоқлари мавжуд, шундан 24,1 минг км ер ости газ қувурлари. Республикада газ саноатининг ривож-ланиши қ.х. ва б. саноат тармокларининг ўсишини таъминлади. Шаҳар, шаҳарча ва, айниқса, республика ҳукуматининг 1990 й. 9 июлдаги қарори асосида қиш-лоқларни газлаштириш авж олди. Рес-публикада табиий газ б-н 3,9 млн. хона-дон (жами хонадонларнинг 83,2%), шу жумладан шаҳар ва шаҳарчаларда 1,9 млн., қишлоқ жойларида 2,069 млн. дан ортиқ хонадон таъмииланган (жами хо-надонларнинг 74,5%, 2005 й.). Респуб-лика шаҳар уй-жой фонди 98% газлаш-тирилган. 2005 й.да газ корхоналари ол-ган жами 22,5 млрд. м3 табиий газдан 20,5 млрд. м3 истеъмолчиларга етказиб берил-ди (1990 й.да қишлоқ аҳоли пунктлари-ни газлаштириш 17,6%; 1995 й.да 43,3% ни ташкил этган). Тармоқни бошқариш. Республика ёқилғи саноати, хусусан, нефть, нефтни қайта ишлаш, газ саноати илгари собиқ СССРнинг тегишли вазирликларига бе-восита бўйсунар эди. Ўзбекистон муста-қилликка эришгач, мамлакатнинг нефть ва газ маҳсулотларига бўлган эҳтиёжи-ни ўз ресурслари ҳисобига қондириш долзарб масала бўлиб қолди. Тарқоқ ҳолда иш олиб борган и.ч. тармоклари бирлаштирилиб, ягона ташкилот -Ўзбекистон нефть ва газ саноати давлат концерни ташкил этилди (1992). Кей-инроқ концерн негизида Ўзбекистон нефть ва газ саноати миллий корпора-цияси — «Ўзбекнефтгаз» тузилди (1994). 1998 й.нинг декабр ойида эса «Ўзбек-нефтгаз» нефть ва газ саноати миллий корпорацияси «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компаниясига айлантирилди. Унинг таркибида акциядорлик компа-ниялари, корхона ва ташкилотлар фао-лият кўрсатиб келмоқда: «Ўзгеобурнефтгазқазиб-ч и қ а р и ш» акциядорлик компанияси «Ўзбекнефть» ва «Ўзбекгазсаноат» иш-лаб чиқариш бирлашмалари негизида ташкил этилган (1994 й.). Компания нефть ва газ захираларини излаш ва қидириш, қудуқларни бурғилаш, кон-ларни ишлатиш, нефть, газ ва газ кон-денсатини қазиб олиш, табиий газни қайта ишлаш вазифаларини бажаради. Компания таркибида «Ўзбекгеофизика» акциядорлик жамияти (нефть-газли минтақаларда 5 та геофизик экспедици-ялари б-н); Марказий муҳандислик-тех-нологик хизмати (жойларда 5 та нефть ва газ қидириш унитар шўъба корхона. Такрорлаш учун мавзулар. Назорат саволлари. Download 26.11 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling