1 маъруза “Таълим тўғрисида”ги Қонун ва “Кадрларни тайёрлаш Миллий дастури” таълимни бошқариш методологиясининг асоси сифатида
Download 40.59 Kb.
|
1-семинар 12
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кадрлар тайёрлаш миллий моделининг асосий жиҳатлари.
2-мавзу. Педагогик менежмент методологияси ва тузилиши асослари (4 соат) 1 маъруза “Таълим тўғрисида”ги Қонун ва “Кадрларни тайёрлаш Миллий дастури” таълимни бошқариш методологиясининг асоси сифатида. Таълим тизимини бошқариш тамойиллари ва вазифалари. Кадрлар тайёрлаш миллий моделининг асосий жиҳатлари. 1.“Таълим тўғрисида”ги Қонун ва “Кадрларни тайёрлаш Миллий дастури” таълимни бошқариш методологиясининг асоси сифатида. Ўзбекистон демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти қуриш йўлини танлади ва шу йўлдан шаҳдам қадамлар ташламоқда. Республикада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бош мақсади ва ҳаракатлантирувчи кучи инсон, уни ҳар томонлама камол топтириш ва унинг фаровонлигини оширишдир. Мамлакатимиз истиқлолининг энг дастлабки кунлариданоқ, буюк маънавиятимиз ва қадриятларимизни тиклаш ва янада юксалтириш, миллий таълим - тарбия тизимини шакллантириш, заминини мустаҳкамлаш, уни давр талаблари билан уйғунлаштириш асосида жаҳон андозалари ва кўникмалари даражасига олиб чиқиш мақсадларига катта аҳамият берилди. Шу боисдан ҳам, таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш бўйича ҳуқуқий кафолат – “Таълим тўғрисида”ги Қонун, бош дастуримиз ҳисобланмиш “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” ана шу тарзда юқоридаги вазифаларни бажариш мақсадларини кўзланган ҳолда ишлаб чиқилди ва улар 1997 йил 29 август куни Олий Мажлис IX сессиясида тасдиқланди. Аввалам бор, бу икки Қонунни таълим муассасалари амалиётига татбиқ қилиш мақсадида алоҳида истиқбол дастури ишлаб чиқилиб, бу ҳужжатларнинг мақсад ва моҳияти барча воситалар орқали таълим муассасаларида, ота оналар. Аҳоли ўртасида кенг тушунтирилди. Таълимга оид меъёрий ҳужжатлар: концепциялар. Даслат таълим стандатлари, талаблари, ўқув режалари ва дастурлари, Низомлар ва бошқа меъёрий ҳужжатлар юқоридаги икки Қонун моддаларига мувофиқлаштирилди. Рсепубликада узлуксиз таълим тизими шакллантирилди. Иқтисодиёт, фан, маданият ва технологияларни ривожлантириш асосида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш мамлакат ривожланишининг муҳим омили сифатида эътироф этилган. “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” таълим тизимининг мазмуни ва тузилишини, шу жумладан уни бошқаришни модернизация қилишга қаратилган. Узлуксиз таълим тизимида олий таълим алоҳида ўрин эгаллайди. Умумий ўрта махсус, касб-ҳунар таълими негизидаги олий таълим узлуксиз таълим тизимининг мустақил тури ҳисобланади ва Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”га мувофиқ амалга оширилади. Download 40.59 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling