1 маъруза тизимли таҳлилнинг асосий тушунча ва таърифлари. Тизимли таҳлил моҳияти ва асосий принциплари


Download 498.5 Kb.
bet11/26
Sana17.06.2023
Hajmi498.5 Kb.
#1538455
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   26
Bog'liq
Тизимли тахлил хамма лекциялар

Тизимнинг аниқлилиги
АБТ ларнинг аниқлилиги сифатида хатолик эхтимоллигини маълум бир функцияси тушунилади, яъни у, ахборотни кайта ишлаш жараёнида тугри символни, бошқа, хатосига алмаштириш билан боглик бўлган вокеадир. Ахборотларга ишлов беришнинг аниқлигини орттириш усулларини куллашнинг зарурий шарти - хатолар улушини маълум бир рухсат этилган даражагача камайтиришдир. АБТ ларда ахборотларга ишлов беришнинг аниқлигини 100 фоизлилигига эришиш максадга мувофик булмайди, чунки бунда уларнинг мураккаблиги ва киймати кескин ортиб кетади.
Қуйида, баъзи бир классдаги вазифаларни ечишда рухсат этилган аниқланмаган хатолик эхтимоллиги келтирилган.

Вазифалар класси Хатоликларни


рухсат этилган эхтимоллиги
Тезкор-ишлаб чикариш режаси 110-4
Техник иктисодий режалаштириш 110-5
Бухгалтерия ҳисоби 110-6
Статистик ҳисоб 110-5

Конкрет АБТ ларда талаб килинадиган аниқлик, ҳосил бўлган хатолик ва у томонидан олиб келиниши мумкин бўлган уринсиз окибатларни ва уни олдини олиш учун зарур бўлган сарфларни ҳисобга олган холда урнатилиши керак бўлади.


АБТ ларда ахборотларга ишлов беришдаги керакли аниқлик - бу ишга кетган материал ва вақт сарфларини чекланиш билан таъминланади. Аниқланмаган хатоликларнинг эхтимоллигини 10-6 дан юкорида таъминлаш, техникавий лойихалаштириш муддатини 50 % гача, дастурлаш муддатини - 50% гача, хотира хажмини 70 % гача, дастурни ишлаш вақтини, персонал сонини ортиши ҳисобига капитал ва эксплуатацион сарфларни купайишини, шунингдек АБТ ларни техникавий таъминлашни мураккаблигини ва ишлаб чикариш майдонларини ортишини талаб килади. Бунда натижавий сарфлар 50-100 % га купаяди.
АБТ лардаги ахборотларга ишлов беришдаги аниқликни назорат килиш усуллари қуйидагича тавсифланади:
- назорат билан камраб олинган асосий операцияларнинг сони буйича: яккаланган, гурухланган, комплекс;
- назорат частотаси буйича: узлуксиз, циклли, даврий, якка тартибда, танланган холда;
- назорат вақти буйича: асосий операциялар бажарилгунча, бир вақтда, асосий операциялар орасидаги даврда, улардан сунг;
- назорат қурилмаларининг кўриниши буйича: уз ичига урнатилган, кушимча техник воситалар ердамида назорат килинадиган, аппаратсиз;
- автоматлаштириш даражаси буйича: дастаки, автоматлаштирилган, автоматик;
Аниқликни назорат килиш усуллари тизимли (ташқилий), дастурий ва аппаратли усулларга ажратилади.
Тизимли усулларга - маълумотларга ишлов беришни аниқлигини назорат килишнинг энг маъкул (рационал) усулларини ва ишлов бериш тузилишининг мақбуллашни (оптималлаштиpишни) куллаш, жихозлаpнинг хаpактеpистика-лаpини беpилган оpаликда ушлаш ва ишлов беpиш савиясини оpтиpиш, ходимлаpни укитиш ва pагбатлантиpиш; чикишдаги ва давpий маълумотлаp, дастуpлаpнинг мақбул нусхалаpи сонини яpатиш ва бошқалаp киради.
Дастурий усуллар - ишлов бериш жараёнларини тузишда, маълумотларга ишлов бериш алгоритми билан мантикий еки математик богланишига эга бўлган кушимча операцияларни киритишдан иборатдир.
Аппаратли усуллар - хатоларни, уларни пайдо бўлган жойига якин ерда аниқлаш, бунда уларни дастурий усуллар билан аниқлаш имкони булмайди.
Тизимда максимал еки беpилган аниқликка эpишиш учун, одатда юкоpида келтиpилган усуллаpнинг комбинациясидан фойдаланилади. Назоpат усуллаpининг тахлилини ва мақбул комбинацияни аниқлашни математик дастуpлаш аппаpатини куллаш оpкали амалга ошиpиш максадга мувофикдиp. Энг яхши комбинацияни танлаш куп жихатдан, АБТ лаpни ишлаб чикиш вақтига куйиладиган чеклашлаp билан боглик бўлади. Ишлаб чикишнинг нисбатан кискаpтиpилган муддатлаpида, бошқа усуллаpдан куpа, тизимли ва дастуpий усуллаpидан фойдаланиш яхши натижалаp беpади.

Назорат учун саволлар



  1. Моделлаштириш тизимли таҳлил усули сифатида.

  2. Тизим моделига мисол.

  3. Тизимнинг физик модели, мисол.

  4. Тизимнинг математик модели, мисол.


Download 498.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling