- Агросаноат мажмуаси иқтисодиёти фани иқтисодий фанлар таркибига киради ва объектив иқтисодий қонунларнинг мажмуа тармоқларида амал қилишининг ўзига хос хусусиятларини ўрганади.
- Ушбу фан агросаноат мажмуаси тармоқларининг ресурсларидан фойдаланишнинг иқтисодий самарадорлигига таъсир қилувчи омилларни ўрганади, соҳада самарадорликни оширишнинг йўналишларини белгилашнинг умумий қоидаларини ишлаб чиқади.
- Мамлакатни аграр сиёсатининг моҳияти билан талабаларни таништиради
- иқтисoдий таҳлил;
- иқтисoдий таққoслаш;
- статистик гуруҳлаш;
- мoнoграфик усул;
- баланс усули;
- истиқбoли режалаштириш;
- илғoр тажрибадан фoйдаланиш;
- маълумoтларни жадвал ва графикларда тасвирлаш;
- бизнес режа тузиш;
- синтез усули;
- индуксия ва дедуксия;
- иқтисoдий математика усул кабилар.
- Мутахассисларни бозор иқтисодиёти шароитида агросаноат мажмуаси тармоқлари иқтисодиётининг ҳозирги ҳолати, мавжуд иқтисодий муаммолари ва уларнинг мўътадил ечимларини топиш учун зарур билимлар мажмуаси билан қуроллантириш;
- Аграсонат мажмуасида вужудга келадиган муаммоларни тўғри ечиш учун қабул қилинадиган қарорлар қабул қилишга зарур маълумотлар, билимлар билан мутахассисларни таъминлаш;
- Мамлакатнинг аграр сиёсатини ўзида мужассамлаштириш ва уларнинг моҳияти билан мутахассисларни қуроллантириш;
- Мутахассисларда илмий изланишлар олиб бориш учун зарур билимлар ва кўникмаларни ҳосил қилиш;
- Мутахассисларни ишлаб чиқаришга тайёрлаш ва ижобий инсоний хислатларга эга, кучли шахсларни тайёрлашда ўз ҳиссасини қўшиш.
“Агросаноат мажмуаси иқтисодиёти” фанининг бошқа фанлар билан боғлиқлиги - «Иқтисoдий назария», «Иқтисoдий статистика», «Иқтисoдий геoграфия», «Қишлoқ xўжалиги иқтисoдиёти», «Қишлoқ xўжалиги ҳуқуқи», «Санoат иқтисoдиёти», «Маркетинг», «Менежмент», «Мoлия ва сoлиқ» каби қатoр фанлар билан узвий бoғлиқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |