- бошқа давлатлар ва ҳалқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик функцияси;
- мудофаа функцияси.
- Бозор иқтисодиётига ўтаётган ва ривожланган мамлакатларда иқтисодиётни тартибга солишнинг икки механизми юзага келди: давлат ва бозор механизмлари. Бозор иқтисодиётида тадбиркорлик фаолиятининг эркинликлари, ишлаб чиқарувчиларнинг моддий манфаатдорликлари рақобатга ундовчи асосий куч бўлиб ҳисобланади.
- Маълумки, бозорнинг мухим элементи бу нарх ва унинг даражаси бўлиб, бу ишлаб чиқарувчи учун ҳам, тадбиркор учун ҳам ва харидор учун ҳам муҳим кўрсаткич ҳисобланади.Бозор тизими ишлаб чиқарувчилар ва ҳаридорларни қарор қабул қилишларида эгилувчанлик ва мослашувчанлик жихатларини юқори эканлиги билан тавсифланади. Бозор ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчи ўртасидаги алоқаларни боғлайди.
- Тармоқлар ўртасида ресурсларни самарали тақсимланишида, талаб ва таклиф мутаносиблигини таъминлашда бозор механизми қулайдир.
Жамият иқтисодиётининг ривожланишида, ижтимоий меҳнат тақсимотида, давлатлараро алоқаларнинг кенгайишида, иқтисодиётнинг таркибий қисмлари ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш каби иқтисодий жараёнларда бозор механизмининг тартибга солиш имкониятлари чегараланганлиги намоён бўлади. Бунга иқтисодиётда юзага келиб турадиган иқтисодий инқирозларни мисол келтириш мумкин. - Жамият иқтисодиётининг ривожланишида, ижтимоий меҳнат тақсимотида, давлатлараро алоқаларнинг кенгайишида, иқтисодиётнинг таркибий қисмлари ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш каби иқтисодий жараёнларда бозор механизмининг тартибга солиш имкониятлари чегараланганлиги намоён бўлади. Бунга иқтисодиётда юзага келиб турадиган иқтисодий инқирозларни мисол келтириш мумкин.
- Бозор механизми бажара олмайдиган ва тартибга сола олмайдиган ижтимоий такрор ишлаб чиқариш жараёнининг вазифалари мавжуд. Санаот ривожланишда эркин рақобат асосида ишлаб чиқариш кучлари нафақат якка тартибдаги хусусий мулк доирасида ўсмоқда, балки жамоа (актсионерлик)ва бошқа мулкчилик шаклларининг ўрни ҳам ошиб бормоқда.
- Бироқ, давлат иқтисодиётнинг йирик тармоқларини ўз зиммасига олишга, уларни ривожлантиришга ва тартибга солишга мажбур бўлмоқда. Масалан: темир йўл, телеграф, почта, мудофаа ва ҳ.к.
Do'stlaringiz bilan baham: |