Италиялик тафаккур Никкола Маккавелли (1469-1527) давлатга stato (лотин тили status – статус) деган маъно берган. - Италиялик тафаккур Никкола Маккавелли (1469-1527) давлатга stato (лотин тили status – статус) деган маъно берган.
- Давлатларнинг ташкил топиши бу - инсониятнинг ибтидоий жамиятдан цивилизацияга ёриб ўтиши эди. Дунёда биринчи цивилизация ва давлатлар қадимги Шарқда милоддан аввалги IV-III минг йилликда ташкил топган.
- Марказий Осиё ҳудудида милоддан аввалги I йилликнинг бошларида илк давлат уюшмалари пайдо бўла бошлаган. Европанинг кўпгина халқларида ибтидоий жамоа тузумининг емирилиши ва давлатнинг ташкил топиш жараёни ўрта асрларда ниҳоясига етган.
- Африка ва ер юзининг бошқа баъзи жойларида то XIX-XX асрларгача давлатдан олдинги оила-уруғ муносабатлари яшаб келган ва бу ерларда давлатнинг ташкил топиши табиий ривожланиш натижасида эмас, балки Европа мустамлакачилиги оқибатида вужудга келган.
Ж.Бюкенен - ўз асарларида давлатнинг жамиятдаги ролининг икки томонламалигига алоҳида эътибор қаратади, яъни унинг назарида давлат ҳам ҳимоя қилувчи, ҳам ишлаб чиқарувчи воситадир.
- Ҳимоя қилувчи ёки ҳуқуқий давлат ҳуқуқларни таъминлаш институти ёки органи сифатида пайдо бўлади.
- Давлат ишлаб чиқарувчи восита сифатида бозор механизми ишлаб чиқаришни таъминлай олмайдиган жамоат неъматларини ўзи ишлаб чиқаришни ташкил этади
Янги институтсионалистларнинг ҳозирги талқинида давлатнинг энг умумий функтсиялари - мулкчилик ҳуқуқларини тафсирлаш ва ҳимоя қилиш;
- ахборот билан алмашиш тармоқларини, яъни ривожланган ахборот инфратузилмаси барпо этиш;
- ўлчаш ва тортиш стандартларини ишлаб чиқиш.Улар жумласига алмашинадиган товарлар ва хизматлар миқдори ва сифатини ўлчаш стандартларини, шунингдек, давлат томонидан пул муомаласининг ташкил этилиши ҳам киради;
- товарлар ва хизматлар билан жисмоний алмашиш тармоқлари ва механизмларини,яъни бозор инфратузилмасини барпо этиш;
- ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти ва низоларда «учинчи» томон ролини бажариш;
- соф ижтимоий фаровонликни яратиш (биринчи навбатда мудофаа, кейин соғлиқни сақлаш ва таълим сингари ижтимоий фаровонликни яратиш)
Do'stlaringiz bilan baham: |