1 мавзу. Дастлабки хужжатлаштириш ўҚув амалиётининг мақсад


Download 42.22 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/5
Sana18.06.2023
Hajmi42.22 Kb.
#1561723
1   2   3   4   5
Bog'liq
1 MAVZU

Ташкилий ҳужжатлар ташкилот, муассаса ва корхоналарнинг ҳуқуқий мақоми, таркибий 
тармоқлари ва ходимлари, бошқарув жараёнининг боришида жамоа иштирокининг қайд 
қилиниши, бошқа ташкилотлар билан алоқаларнинг ҳуқуқий томонлари каби масалаларини акс 
эттиради. Низомлар, йўриқномалар, мажлис баёнлари, шартномалар ана шундай ташкилий 
ҳужжатлар жумласига киради. 
Маълумотсимон ахборот ҳужжатлари анча катта гуруҳни ташкил қилади, бундай 
ҳужжатларнинг иш юритиш жараёнидаги иштироки ҳам жуда фаол. Бу гуруҳ далолатнома, 
маълумотнома, ариза, тушунтириш хати, ҳисобот, ишончнома, тавсифнома каби ҳужжатларни ўз 
ичига олади. 
Хизмат ёзишмалари мазмунан хилма-хил бўлади. Уларда корхона фаолиятининг турли 
масалалари билан боғлиқ, талаб, илтимос, таклиф, кафолат хатлари киради. 
А Р И 3 А 
Ариза ижтимоий ҳаётимизда энг кўп қўлланадиган расмий ҳужжатлардан биридир. Одатда 
ариза бир нусҳада тузилади ва қўлда ёзилади. Шунинг учун аризанинг шакли ва ёзилиш тартибига 
риоя қилиниши керак. 
Аризада қуйидагилар қайд этилади: 
Ариза тақдим этиладиган ташкилотнинг номи ва раҳбарнинг исми, фамилияси. 
Ариза берувчининг исми, фамилияси, лавозими ва тўлиқманзили. Ҳужжатнинг номи. 
Асосий мақсади: илтимос, таклиф ёки шикоят. 
Аризага илова қилинадиган ҳужжатлар номи. 
Ариза ёзилган вақт (сана, кун, ой, йил) қоғознинг чап томонида ёзилади. 
Имзо эса ўнг томонда - исми, фамилияси олдидан қўйилади. 
Ариза ёзиш қоғознинг юқори қисмидан, чап томондан бир оз жой қолдириб бошланади. 
Кейин бир-икки сатр ташланиб, ариза ёзувчининг исми, фамилияси кўрсатилади. Шундан кейин 
пастроқдан бир йўл қолдирилиб, ўрта жойдан катта ҳарф билан АРИЗА деб ёзилади ва нуқта 
қўйилади. 
Ҳисоб-китоб аризаси – бажарилган ишларга ҳақ тўлаш ҳақидаги ёзма ёки оғзаки меҳнат 
шартномалари асосида муайян ишларни бажарган айрим ишчилар томонидан корхона раҳбари 
номига ёзилади. Ҳисоб-китоб аризалари эркин усулда ёзилиб, қуйидаги зарурий қисмлардан 
иборат: 
1. Корхона ҳамда ариза йўллаётган мансобдор шахснинг номи
2. Аризачи ҳақида маълумотлар; 
3. Ҳужжат номи (ҳисоб-китоб аризаси);
4. Ариза матни; 
5. Ариза берилган сана
6. Аризачининг шаҳсий имзоси. 

Download 42.22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling