1 мавзу. Дастлабки хужжатлаштириш ўҚув амалиётининг мақсад
Download 42.22 Kb. Pdf ko'rish
|
1 MAVZU
М А Ъ Л У М О Т Н О М А
Маълумотнома ташкилот, муассаса, маҳалла кабилардаги жавобгар шахслар томонидан бирор кишига унинг турар жойи, оилавий ахволи, иш жойи, вазифаси, лавозими кабиларни тасдиқловчи ёзиб берилган расмий ҳужжат ҳисобланади. Маълумотномада қуйидаги далиллар қайд этилади: 1. Ҳужжатнинг номи. 2. Маълумотнома кимга, нима мақсадда ва қайси ташкилотга тақдим этиш учун берилган. 3. Сана. 4. Маълумотномани берган ташкилот, муассаса, маҳалла, унга жавобгар шахснинг вазифаси, исми, фамилияси, имзоси. 5. Муҳр. И Ш О Н Ч Н О М А Баъзи вақтларда ўзингизга тегишли бўлган пул ёки асбоб-ускуна, жиҳозларингизни ўз вақтида олиш имкониятингиз бўлмай қолади. Бундай ҳолларда ўша пул ёки қимматбаҳо нарсаларингизни бориб олиш учун ўзингизга яқин бўлган қавм-қариндошларингиздан бирига ёки дўстингизга ишонч билдириб, унга ҳужжат ёзиб берасиз. Бу ҳужжат - расмий ишончнома ҳисобланади: Ишончномани ёзаётганингизда қуйидагилар қайд этилади: 1. Ҳужжатнинг номи. 2. Ишончнома кимга берилади: исми, отасининг исми, фамилияси, вазифаси, унвони, ишлаётган ташкилотининг номи, манзили. 3. Ишончноманинг муддати. 4. Пулнинг суммаси (рақам ва сўз билан ёзилади), нарса, ҳужжатнинг аниқ номи, сони... 5. Ишончнома ёзилган вақт (сана) ва имзо. 6. Ишончномани ёзиб берган шахснинг имзоси ташкилот томонидан тасдиқланади. 7. Муҳр. Download 42.22 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling