1-мавзу. Дастурлаш парадигмаларини асосий тушунчалари


асосий (эгаллаш, етказиб бериш, ишлов бериш, ишлатиш ва кузатиб бориш)


Download 0.66 Mb.
bet2/2
Sana23.11.2020
Hajmi0.66 Mb.
#150849
1   2
Bog'liq
1-mavzu

асосий (эгаллаш, етказиб бериш, ишлов бериш, ишлатиш ва кузатиб бориш);
  • ёрдамчи (ҳужжатлаштириш, ташқи кўринишини бошқариш, сифатни таъминлаш, верификация, аттестация, баҳолаш, аудит ва муаммоларни ечиш);
  • ташкилий (лойиҳаларни бошқариш, лойиҳанинг инфратизилмасини яратиш, аниқлаш, баҳолаш ва ҳаёт даврни яхшилаш, ўргатиш).

    Бироқ ISO/IEC 12207 стандарти дастурларнинг ҳаёт циклининг аниқ моделини ҳам уни ишлаб чиқиш усулларини ҳам тақдим қилмайди, унинг тавсиялари барча ҳаёт цикли моделлари учун умумийдир. Модель деганда, одатда шундай тизилма тушуниладики уни ҳаёт цикли кечиши мобайнидаги жараёнларнинг ўзаро боғлиқлиги ва божарилиш кетма-кетлигини белгилайди. Бугунги кунда энг кўп тарқалган моделларнинг икки тури мавжуд: поғанали шаршара(каскад) ва бурама чизиқли(спираль). Ахборот тизимлари ва унинг дастурий таъминотига ёндашуви нуқтаи назаридан бу моделлар бир биридан тубдан фарқланадилар. Бу фарқланишнинг негизида Дастурларнингнинг поғанали шаршара модели таркиби бир хил ва дастурий таминот билан бир бутун деб таърифланади. Бундай ёндашув энг биринчи яратилган ахборот тизимларига (поғанали шаршара усули 1970 йилдан қўлланиб келмоқда) ҳамда моделни яратишнинг бошланиш босқичида барча талабларни аниқ ва тўлиқ холда боён этиш мумкин бўлган тизимлар учун ҳосдир. Қўйилган талабларнинг бажарилиши, поғанали (шаршара) усулини қўллашда яхши натижаларга олиб келади.

    Поғонали (шаршара) усулининг моҳияти (1-расм.) лойиҳани тўлиғичи босқичларга бўлиб, бир босқичдан кейинги босқичга ўтиш шарти аввалги босқичдаги барча ишларнинг ниҳоясига етганлиги деб белгилагади. Шунга муфовиқ хар бир босқичнинг тугалланган лойиҳавий хужжатлари тўплами шакилланади ва кейинги босқичда ишлаб чиқувчи мутахассислар гурухи томонидан ишни давом этдириш имконияти яратилади. Поғонали (шаршара) моделининг яна бир ижобий томони, ишни бажарилиш муддатларини ва ишни бажаришга сарфланадиган харажатларни режалаштириш имкониятининг мавжудлиги ҳисобланади. Бироқ поғонали (шаршара) моделининг битта жиддий нуқсони мавжуд. Дастурий таъминотни яратиш жараёнини қатьий схемага жойлаштириш мураккаблиги сабабли, аввал қабул килинган қарорларни аниқлаш ва қайта кўриб чиқиш мақсадда олдинги поғоналарга қайтиш зарурати доимий равишда пайдо бўлади.

    Бунай муаммонинг мавжудлиги натижаси, “оралиқ назоратли” модельнинг пайдо бўлишига олиб келди (2-расм.). Бу моделни ёки мустақил модель, ёки поғанали (шаршара) моделининг варианти деб тақдим этилмоқда. Бу модельнинг таърифланиши, поғоналар ўртасидаги тўғирлаш (мослаштириш)ларни бажарили-ши, натижада унинг яратилиш муддати узайишига, лекин ишончлигини оширишга олиб келади. Бироқ поғанали (шаршара) модели ва “оралиқ назоратли” моделларнинг жиддий камчилиги мавжуд – бу камчилик натижаларни олишга кечикишдир (жуда кўп вақт сарфланишидир). Бу холат шунда кўринадики, текширилган натижаларни фақат ҳар бир босқичдаги жараёнлар тугатилганидан сўнг олиш мумкин. Ҳар бир босқичнинг бажарилиш муддати (вақти) эса техник топшириқ кўринишида қаттий талаблар асосида берилади. Дастурий таъминотнинг яратилиши узоқ муддатга чўзилиши натижасида, уни яратишга қўйилган талабларнинг ўзгариши ёки аниқ баён этилмаганлиги сабабли, олинган натижаларнинг кераксиз бўлиб қолиши эҳтимоллиги мавжуд. Бундай нуқсонлардан холи бўлиш мақсадида “спираль” (ўрамали) модель яратилган. Спираль модель, фойдаланувчи билан актив ишлашга мўлжалланган бўлиб, яратилаётган Дастурларнингга, уни яратилиш жараёнида, бевосита ва доимий равишда ўзгаришлар ва янгиликларни тадбиқ қилишга йўналтирилган. Спираль моделида (3-расм.) асосий куч лойиҳалашдан олдинги таҳлил ва тизимни лойиҳалаш босқичларига қаратилган. Бу босқичларда амалга оширилган техник ечимлар ўхшаш моделларда текшириб кўрилади.

    3-расм. Дастурларнинг ҳаёт циклининг спиралли модели


    Спираль моделда биринчи босқичдаги ишларни тугатмай туриб кейинги босқич устидаги ишларни бошлаб юбориш имконияти мавжуд. Спираль моделнинг мақсади имкон қадар тезроқ фойдаланувчиларга тайёр маҳсулотни тақдим этиш, зарур бўлган холларда эса, маҳсулотни яратишга қўйилган талабларни ўзгартиришдир. Спираль моделнинг ҳар бир “ўрами”, тизимнинг тайёр бўлган қисмини ёки талқинини (версиясини) билдиради.

    Спираль циклининг асосий муоммоси – кейинги босқичга ўтиш пайтини аниқлашдан иборат. Тизим ҳаёт циклининг ҳар бир босқичи учун ажратилган вақтни мажбурий чеклаш орқали, бу муаммонинг ечимини топиш мумкин. Бундай моделнинг муносиблик томонлари, дастурий воситалардан фойдаланиш жараёнида намоён бўлади.

    Бу моделларни бир-бири билан солиштириш натижасида қуйидаги ҳулосага келиш мумкин:


    • поғонали (шаршара) модели универсаллик даражаси юқори бўлиб, уни турли хил маҳсулотларни ишлаб чиқишга қўллаш мумкин. Турли хилдаги маҳсулотлар учун, фақат моделнинг босқичлари номланиши ва сони ўзгартирилади.

    • спираль модели кўпроқ ахборот тизимлари ва уларнинг дастурий таъминотини лойиҳалаш учун мослашган бўлиб, ахборот тизимлари ва уларнинг дастурий таъминотини яратиш жараёнида, поғонали (шаршара) моделига нисбатан афзалроқ ҳисобланади.

    Дастурлаш тизимлари (ҳар қандай бошқа ишланган нарсалар, тизимлар) ҳаёт циклини қўллаб қувватлаш масаласининг кейинги қадами, уларни автоматлаштириш ҳисобланади. Бироқ, саноат маҳсулотлари ҳамда дастурлаш тизимларини лойиҳалаш, ишлаб чиқиш ва ишлатиш билан боғлиқ бўлган турли жараёнларни автоматлаштириш, ишланган нарсалар ҳаёт циклининг барча босқичларини қамраб олган тақдирдагина самарали бўла олади.

    Бунда, қуйидаги муаммоларни енгиш зарур:



    • ҳаёт циклининг ҳар хил босқичларига тегишли бўлган аниқ масалаларни ечишга мўлжалланган бирталай ҳар хил тизимларнинг мавжудлиги, чегарадош тизимлар орасида маълумотларни алмашишда қийинчиликларга олиб келади;

    • бир нечта корхоналарда ишланган нарсаларнинг ҳаёт циклини қўллаб қувватлашда қатнашиш, ҳамкорлар ўртасида, ишланган нарсалар ҳақидаги маълумотларни алмашиш самарадорлигини талаб қилади;

    • ишланган нарсаларнинг мураккаблиги, унинг бирталай ўзгартирилган кўринишларининг мавжудлиги, ўзлаштириш, стандартлаш, бирхиллаштириш, кўпсатҳли кўпвариантли йиғма-моделларни қўллаб-қувватлаш талаб қилинади.

    Бу муамоларни CALS қарашлар тизимини амалга ошириш йўли билан ҳал қилиш мумкин.

    CALS (Continuous Acquisition and Life cycle Suppor) – маҳсулотнинг ҳаёт циклини ахборот билан узлуксиз таминлаш.


    Назорат саволлари

    1. Ҳисоблаш тизимини қандай бўлаклар ташқил этади?

    2. Амалий дастурий таъминотнинг вазифаси нималардан иборат?

    3. Тизимли дастурий таъминотнинг вазифаси ҳакида тушунча беринг.

    4. Дастур интерфейси нима учун керак ?

    5. Фойдаланувчи интерфейси нима учун керак?

    6. Дастур қобиқлари нима?

    7. Утилиталар нима?

    8. Тизимли қайта ишловчи дастурларнинг асосий функциялари ва таркиби ҳакида маълумот беринг.

    9. Операцион тизим нима?

    10. Операцион тизимларни ишлаб чиқишдаги уч ечиш йўналишлари ҳақида маълумот беринг.

    11. Дастурларнинг ҳаёт цикли деганда ниманитушунасиз?

    12. Фунционал стандартлар.

    13. Ҳаёт цикли стандартлар.

    14. Дастурларнинг ҳаёт цикли босқичлари.

    15. Дастурлаш тизими ҳаёт даврининг поғонали (шаршара) модели.

    16. Дастурлаш тизими ҳаёт даврининг оралиқ назоратли модели.

    17. CALS тизими нима?

    Фойдаланилган адабиётлар

    1. Афанасьев А.Н. Формальные языки и грамматики: Учебная школа: УлГТУ, 1997. – 84 с

    2. Ахо А., Ульман Дж. Теория синтаксического анализа, перевода и компиляции -: Мир, 1979.-487с.

    3. Компаниец Р.И. Системное программирование. Основы построения трансляторов. СПб.:Корна принт., 2000. -256 стр.

    4. Дьяконов В.Ю. Системное программирование. Высш.шк.. 1990. -221 с.

    5. WWW.codecrojekt.ru

    6. WWW. master.ru

    7. WWW.bdn_borland.com

    8. http://microsofft.com

    Download 0.66 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   2




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling