Психологик таснифлар қуйидаги мезонлар асосида қурилади: - • бузилган меъёр тури;
- • ахлоқ ва унинг мотивацияда психологик мақсад;
- • ушбу ахлоқ оқибати ва у келтирган зарар;
- • ахлоқнинг шахсий-услубий тавсифномаси.
Оғишган хулқнинг учта асосий гуруҳини ажратамиз: - Aнтиижтимоий (делинквент) ахлоқ – бу қонун меъёрларига қарши чиқувчи, ижтимоий тартиб ва атрофдаги одамлар фаровонлигига хавф солувчи ахлоқ. У қонунчилик билан тақиқланган исталган ҳаракат ёки ҳаракацизликни ўз ичига олади.
- Aсоциал ахлоқ – бу шахслараро муносабатларнинг тинчлигига бевосита хавф солувчи, ахлоқий-маънавий меъёрларни бажаришдан қочувчи ахлоқ. У тажовузкор ахлоқ, жинсий девиация (тартибсиз жинсий алоқалар, фоғишабозлик, ёмон йўлга кириш, пулга азарт ўйинларга тортилиш, дайдилик, боқимандалик сифатида намоён бўлади.
- Aутодеструктив (ўз-ўзини парчаловчи ахлоқ) – бу тиббий ва психологик меъёрлардан оғишган, шахснинг ривожланиши, умуман ўзига хавф солувчи ахлоқ. Ўз-ўзини парчаловчи ахлоқ замонавий дунёда қуйидаги асосий шаклларда юзага чиқади: суицидал ахлоқ, озуқага муқтожлик, кимёвий моддаларга мухтожлик (психофаол моддаларни суиистеъмол қилиш), фанатик ахлоқ (масалан, деструктив-диний маданиятга тортилиш), аутик ахлоқ, виктим (жиноят қурбони бўлишга мойиллик.) ахлоқ, ҳаёт учун аниқ кўриниб турувчи хатарли фаолият (спортнинг экстремал турлари, автомобилда юрганда тезликни ўта ошириш ва бошқалар).
Do'stlaringiz bilan baham: |