1-mavzu: Energiyaning inson hayotidagi o‘rni. Energiya tizimi, sektori va xizmat ko‘rsatish
-mavzu: Quyosh issiqlik energiyasi. Quyosh issiqlik energiyasini to‘plovchi
Download 292.38 Kb. Pdf ko'rish
|
Javoblar
4-mavzu: Quyosh issiqlik energiyasi. Quyosh issiqlik energiyasini to‘plovchi
qabullagichlar (past, o‘rta va yuqori temperaturali). Quyosh energiyasidan passiv aktiv foydalanish. Quyosh qurilishlari va binolari. Suv isitkichlar va pechlar Қуёш коллекторлари иссиқлик энергияси олиш ва электр энергияси олиш учун қулланиладиган ускунадир. Коллекторлар асосан қуёшдаги барча турдаги нурларни ютиши учун қора рангда тайёрланади. Қуёш коллекторларининг турлари: 1. Ясси. 9 2. Вакуммли. 3. Концентраторли қуёш коллекторлари. Ясси коллекторлар асосан ёруғлик ютувчи, шаффоф ва иссиқликга изолятцияланган қатламлардан иборат. Ютувчи қатлам абсорбер деб юритилиб у иссиқлиқ ўтказувчи қатлам билан боғланган. Шаффоф элемент (ойна ) яъни, кам миқдорда металл аралашмаси киритилган ва қайта ишланган шишадан ясалади. Ясси коллекторлар сувни 190—200 °C га қиздира олади. Ясси коллекторлардан иссиқ сув олишда фойдаланилади. Асосан ясси коллекторларнинг юза қисми барча нурлар ютилиши учун қорайтирилган бўлади. Вакуумли коллектор Иссиқлик энергияси йўқотилишини олдини олиш мақсадида кўп қатламли шиша қопламаларидан фойдаланган ҳолда вакум оралиқ қатламлар хосил қилинади. Натижада 250—300 °C гача хароратда иссиклик олиш мумкин деган хулосага келинган. Вакуумли коллекторлар қатлам тарзда ясалган бўлиб кундалик турмушда ишлатиладиган термосга ўхшаган тузилишга эга, фақат унинг устки қисми шаффоф ва трубканинг ички қисмидаги юзасига қуёш нурига таъсирчан ва қуёш нурини бошкарувчи қатлам ётқизилган бўлади. Юқори ва ички шиша трубалар орасида вакуум хосил қилинган бўлади. Вакуум қатлам иссиқлиқ энергиясининг 95% ни сақлаб қолиш имкониятига эга. Қуёш нури остида ишловчи коллекторлардан республикамиз учун иқтисодий тамондан фойдали бўлиши билан бир қаторда фойдаланиш учун жуда қулайли. Қуёш коллекторлари ёрдамида сувни тозалаш мумкин эканлиги аниқланган ва хозирда амлда фойдаланилмоқда. Шунингдек параболик шаклга эга концентраторли коллекторлардан фойдаланилмоқда. Бундай коллекторлар спутник тарелкаларини эслатади. Натижада қуёш нури фокусланиб кичик майдонни қиздиради ва бу энергиядан фойдаланиш самарадорлиги катта бўлади. 10 Хозирги кунда параболик шаклдаги концентраторларнинг 9—25 кВт кувватга эга хиллари ясалмоқда. Бундай концентраторларнинг фойдали иш коэффиценти (ФИК) 22—24 % га тенг бўлиб айрим фотоэлементларнинг ФИК дан катта бўлади. Коллекторлар асосан: пўлат, мис, алюмин ва бошқа турдаги металлардан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилади. Stirling Solar Energy компанияси тамонидан катта хажмдаги 150 кВт энергия берувчи қуёш станциялари қуриш режалаштирилган. Жанубий Калифорнияда дунёда энг катта бўлган шундай коллекторлар ясалган. 2010 йилда 20 минг диаметри 11 метр бўлган параболик турдаги коллектлар куриб битказилган ва уларнинг куввати 850 МВт га етган. Download 292.38 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling