1-мавзу. Фанни ўрганиш мақсади ва вазифалари. Транспорт муаммосининг тавсифи ва уни ҳал қилиш


Download 0.62 Mb.
Pdf ko'rish
Sana26.10.2023
Hajmi0.62 Mb.
#1723939
Bog'liq
1-мавзу



1-мавзу. Фанни ўрганиш мақсади ва вазифалари. 
Транспорт муаммосининг тавсифи ва уни ҳал қилиш 
усуллари.
Режа
1.Транспорт воситаларининг транспорт муаммоларини 
ҳал қилишда ва транспорт ҳаракатини ташкил 
қилишда техник воситаларнинг ўрни.
2.Техник воситаларни ривожлантириш босқичлари. 


• Биринчи бўлиб йўл ҳаракатини бошқариш учун мўлжалланган 
қурилма, темир йўл семафорларини ишлаб чиқувчи Англия 
фирмаси томонидан лойихаланган ва 1868 йилда Лондон марказида 
ўрнатилган. Бу қурилма семафорга ўхшаш бўлиб, тасмали тизим 
ёрдамида бошқарилган.

Биринчи электрик светофорлар 1914 йилда Кливленд шаҳрида 
(АҚШ), сўнгра Нью – Йорк ва Чикагода ишлатила бошлаган. 
Даставвал бу светофорлар фақат иккита, қизил ва яшил чироқли 
бўлиб, сариқ чироқнинг вазифасини полициянинг хуштаги 
бажарган. Нью – Йорк, Москва ва Санкт – Петербург шаҳарларида 
учта – қизил, сариқ, яшил чироқли светофорлар пайдо бўлган. 
Тахминан шу пайтларда кўпчилик мамлакатлар стрелкали 
светофорлардан фойдаланишга ҳаракат қилишган. Бундай 
светофорлар ягона бўлимли (секцияли) бўлиб, рангли стрелка –
сектордан иборат бўлган. 


• Стрелка ўзгармас бурчакли тезликда айланиб, галма-галдан рангли
секторларни кўрсатган. Бу тизимдаги светофорлардаги стрелка қайси
рангдаги
секторни
кўрсатаётганлигини
аниқлаш
мушкуллик
туғдирган. Шу сабабдан, бу турдаги светофорларни уч хил рангли
замонавий светофорлар сиқиб чиқарган ва амалиётда йўл ҳаракатини
ташкил этишда кенг кўламда ишлатилмоқда.
• Электрик
светофорларни
қўлланиши
бошқариш
ускунасини
(пультини) қатнов қисмининг четига чиқаришга имконият яратди ва
ҳаракатни тартибга солувчининг мехнатини енгиллаштирди. Шунга
қарамасдан светофорни бошқариш қўлда бажарилар эди. Бу ўз
навбатида чорраҳаларда ҳаракатни тартибга солувчилар сонини
ортишига ва йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинишини назорат
қилувчилар сонини камайишига олиб келди. Шунинг учун меҳнатни
механизациялаш жараёнидан воз кечиб, автоматлаштириш жараёнига
ўтилди.


• Ўтган
асрнинг
20-йилларининг
бошида
светофорларнинг
чироқларини
автоматик
равишда
алмашлаб
ёқадиган

контроллерлар пайдо бўлиб, ҳозирги пайтда қўл мехнатини сиқиб
чиқарди. Контроллерлар транспорт воситаларининг жадаллигини
(интенсивлигини) ўзгаришига боғлиқ бўлмаган ҳолда. светофор
чироқларини доимий муддатда ёнишини таъминлайдиган ўзгармас
вақтли
дастурда
ишлаган.
Бундай
дастурда
ишлайдиган
светофорлар куннинг қисқа муддатида (асосан тиғиз вақтда) ўзини
оқлаб, бошқа пайтларда, ҳаракат қатнашчиларини асоссиз
ушланиб қолишларига сабаб бўлади.
• Ҳаракатни тартибга солишда ўзгарувчан ростлаш икки йўналиш:
• 1.Кўп дастурли контроллерни яратиш ва мослаштириш
• 2.Мослаштирилган
(адаптацияланган)
ростлаш
тизимларини
яратиш бўйича олиб борилди.


• Мослаштирилган ростлаш тизимларини яратиш бўйича уринишлар ХХ-
асрнинг 20-йиллар оҳирига тўғри келади. Транспорт воситаларининг 
миқдорини аниқлаш учун, тепки туридаги датчик билан жихозланган 
биринчи автоматик қурилма, йўл ҳаракатини тартибга солиш мақсадида 
ишга туширилган. Светофор чироқларининг ёниб туриш вақти, 
чоррахага яқинлашиб келган транспорт воситаларининг жадаллигига 
мос равишда ўзгариб турган. 1929 йили Лос-Анжелес шаҳрида 
пиёдалар чақируви бўйича ишлайдиган биринчи светофорлар 
ўрнатилган.Светофорларнинг ишини бошқариш учун ўтган асрнинг 60-
йилларида электрон контроллерлар ва санаш - хисоблаш (счетно-
решающих) ускуналаридан фойдаланишни бошланишига асос 
яратилди. Шу йилларда яна магистрал ва умумшаҳарлар тизимида йўл 
ҳаракатини бошқариш учун ЭХМдан фойдаланиш бўйича лойихалаш ва 
тадбиқ этиш ишлари бошланиб, хозирги кунда геоинформацион 
тизимлардан кенг кўламда амалда тадбиқ этилиб келинмоқда.


Йўл чизиқлари


Россияда анимациялар ва йўл белгилари интеграция қилинган 
«ақлли» светофорлар лойиҳаси тақдим этилди (фото)
Артемий Лебедев студияси дизайнерлари келажак 
светофорларининг футуристик лойиҳасини тақдим этди. 
Мутахассислар йўлни тартибга солувчи қурилманинг «ақлли», 
кўп функционал, шунингдек, кўпроқ маълумот берувчи 
сифатида таклиф этмоқда. Ижодкорларнинг фикрича, 
рангларни қабул қилишда муаммоси бор инсонлар учун 
мўлжалланган лойиҳалардан бирини ҳозирнинг ўзида 
амалиётга татбиқ этса бўлади.


Ақилли светофорлар


• Россиялик дизайнерларнинг биринчи лойиҳаси ишчи юзасида тўлиқ қизил, сариқ ва 
яшил рангга ўзгара оладиган бир секцияли светофордан иборат. Бундан ташқари, бу 
каби каби йўлни тартибга солувчи мосламани рангларни қабул қилишда муаммоси 
бор инсонлар учун махсус пиктограмма билан жиҳозласа бўлади. Қўшимча 
маълумотларни рангларнинг классик жойлашувига мос равишда ўрнатиш мумкин: 
юқоридаги қизилдан пастки яшилга қадар.Бу каби бир секцияли светофорга 
қўшимча секцияни интеграция қилиб, у орқали ҳайдовчиларга бурилишлар ҳақида 
маълумотлар ёки вақт ҳисобини кузатиш имкониятини тақдим этса бўлади. 
Ижодкорларнинг фикрича, бу каби йўлни тартибга солувчи мосламаларни 
ҳозирнинг ўзида Россия кўчаларига ўрнатса бўлади.


Светофорлар шахар кўчаларида


• Келажакда фойдаланиш мумкин
бўлган яна бир лойига квадрат
светофор кўринишида тақдим
этилган. Бу каби йўлни тартибга
солувчи
мослама
нафақат
классик
сигналларни,
балки
йўлдаги ҳолатдан келиб чиқиб
ўзгарадиган
инферфаол
йўл
белгиларини кўрсата олади ва
улар классик йўл кўрсаткичлар
ўрнини эгаллаши мумкин.



Дизайнерлар футуристик светофорга пиёдалар ва 
велосипедчиларнинг анимациясини қўшишни, 
шунингдек, унинг юқори қисмида видеокузатув 
камерасини ўрнатишни таклиф этмоқда. Бундан 
ташқари, бу турдаги йўлни тартибга солишга 
мўлжалланган қурилмалар 5G-модуллари, WiFi-
адаптери, шунингдек, ҳаво ҳароратини, намлигини ва 
шовқин даражасини ўлчовчи датчиклар ёрдамида 
«ақлли» бўла олади. Дизайнерларнинг таъкидлашича, 
бу турдаги светофорлар шаҳар кўчаларини 
симёғочлардан халос бўлишига ёрдам беради.2020 
йилнинг декабрида Москва Транспорт департаменти 
Россия пойтахти кўчаларига квадрат шаклидаги бешта 
янги светофорларни ўрнатганди. Сигналларнинг ўзи 
олдингидек доира шаклида қолган бўлишига қарамай, 
янги светофорлар бир қатор афзалликларга эга. Ёритиш 
майдонининг ортгани ҳисобига максимал ёрқинлик 
ошган, шу сабабли сигналлар ҳайдовчи ва йўловчилар 
кўзига яхшироқ ташланади.

Download 0.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling