1-mavzu: «инсон ҳУҚУҚлари умумий назарияси» фанининг тушунчаси, методи, тизими ва унинг аҳамияти


Инсон Ҳуқуқлари тўғрисидаги халкаро пактлар Халкаро биллнинг қисми сифатида


Download 1.26 Mb.
bet16/47
Sana15.02.2023
Hajmi1.26 Mb.
#1200749
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   47
Bog'liq
Ma`ruza Inson huquqlari umumiy nazariyasi

5.3. Инсон Ҳуқуқлари тўғрисидаги халкаро пактлар Халкаро биллнинг қисми сифатида
Иқтисодий, ижтимоий ва маданий Ҳуқуқлар тўғрисидаги халкаро пакт, Фуқаролик ва сиёсий Ҳуқуқлар тўғрисидаги халкаро пакт ва унинг Факультатив протоколи БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 16 декабрь 1966 йилда бир овоздан қабул қилинган. Бу хужжатлар Инсон Ҳуқуқлари умумжаҳон декларация­си ва 1989 йилда қабул қилинган Иккинчи Факультатив протокол билан бирга- ликда кенг машхурликка эга бўлган Инсон Ҳуқуқлари тўғрисидаги халкаро билл деб номланади.
Пактлар Инсон Ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясига асосланса-да, улар томонидан камраб олинган Ҳуқуқлар бир хил эмас. Иккала Пактда хам мустахкамланган, Декларацияга киритилмаган энг муҳим Ҳуқуқ бу ўзининг табиий бойликлари ва ресурсларидан эркин фойдаланиш Ҳуқуқини хам камбар олган уз такдирини ўзи белгилаш Ҳуқуқидир.
Иқтисодий, ижтимоий ва маданий Ҳуқуқлар тўғрисидаги халкаро пакт 1976 йил 3 январда кучга кирган.
Пакт қуйидаги Ҳуқуқларни ҳимоя қилиш ва амалга оширишда кумаклашишни кузда тутади:
эркаклар ва аёлларга тенг Ҳуқуқлар; адолатли ва кулай шароитларда меҳнат қилиш Ҳуқуқи; ижтимоий ҳимоя, ҳаёт кечириш учун етарли шароитлар ва мумкин кадар юкори даражадаги жисмоний ва аклий согломлик шароитларига бўлган Ҳуқуқ;
таълим олиш ва маданий эркинлик ва илмий тараққиёт неъматларидан фойдаланиш Ҳуқуқи;
касаба уюшмалари ташкил қилиш ва уларда иштирок этиш Ҳуқуқи; оилани куриклаш ва оилага кумаклашиш;
маданий ҳаётда катнашиш ва илмий тараққиёт натижаларидан фойдаланиш Ҳуқуқи;
етарли ҳаёт даражасига бўлган Ҳуқуқ;
ижтимоий таъминот ва ижтимоий сугуртага бўлган Ҳуқуқ.
Пакт кузда тутилган Ҳуқуқларни хеч кандай камситишларсиз амалга оширилишини назарда тутади. Пакт катнашчилари — давлатлар Иқтисодий ва Ижтимоий Кенгаш (ЭКОСОС)га даврий ҳисоботлар такдим киладилар. Иқтисодий, ижтимоий ва маданий Ҳуқуқлар буйича Қўмита — 18 та мустакил экспертдан иборат, Пактни амалга оширишда кумаклашиш учун Кенгаш томо­нидан ташкил қилинган орган бўлиб, ҳисоботларни урганади ва манфаатдор хукуматлар вакиллари билан мухокама килади. Пактга алокадор масалалар буйича унинг изохлари Пактда мустахкамланган Ҳуқуқларни ҳаётга татбик этишда катнашчи-давлатларга ёрдам бериш хамда ҳисоботдаги камчиликлар ва ҳисобот тайёрлаш жараёниги эътиборларини каратишдан иборат. Бундан ташкари, Қўмита алоҳида ҳисоботлар натижаси юзасидан Кенгашга тавсия­номалар бериши мумкин.
Иқтисодий, ижтимоий ва маданий Ҳуқуқлар тўғрисидаги Халкаро пак- тнинг қуйидаги хусусиятли жихатларини ажратиб курсатиш мумкин: биринчидан, давлатлар учун мажбурий тоифага мансуб бўлган иқтисодий, ижтимоий ва маданий Ҳуқуқлар руйхати аниқланган;
иккинчидан, халкаро стандартдаги Ҳуқуқларнинг ҳар бири давлатлар- нинг тегишли қонунчилигида уз аксини топиши лозимлиги шакллантирилган;
учинчидан, давлатларнинг эълон қилинган Ҳуқуқларни тан олиши ва таъмин- лаши мажбурияти ўрнатилган;
туртинчидан, Пактда эълон қилинган Ҳуқуқларни амалга оширишнинг механизмлари мустахкамланган.
Фуқаролик ва сиёсий Ҳуқуқлар тўғрисидаги халкаро пакт ва унинг биринчи Факультатив протоколи 1976 йил 23 мартда кучга кирган. Мазкур Пактнинг қабул қилиниши унда курсатилган Ҳуқуқларнинг табиий, бегоналаштирил- маслик хусусият касб этиши, ҳаёт, шаън, инсон қадр-қиммати, шахсий дахл- сизлик, эътикод эркинлиги ва шахсий ҳаёт каби юкори қимматликлар билан алокадорлиги билан асосланади. Инсон Ҳуқуқлари назариясида бу Ҳуқуқлар биринчи авлод Ҳуқуқлари ҳисобланади ва “негатив Ҳуқуқлар” сифатида номланади, чунки айнан давлат ҳокимияти томонидан тажовузлардан алоҳида ҳимояга мухтождир. Ушбу Пактга бирлашиш эркинлиги, суз эркинлиги, давлат бошқарувида катнашиш Ҳуқуқи, сайлов Ҳуқуқи каби биринчи авлод Ҳуқуқларига кирувчи ва халкаро Ҳуқуқ нуктаи назаридан инсон шахси ривож- ланиши ва унинг давлат билан ўзаро муносабати билан боғлиқлиги сабабли ута муҳим саналадиган сиёсий Ҳуқуқлар киритилган.
Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халцаро Пакт юридик таркибининг ўзига хослиги шундаки, Пактнинг ҳар бир моддасида белгилаб берилган ҳар бир Ҳуқуқ мазкур Ҳуқуқни амалга оширишнинг аниқ механизмини камраб олган ва бу Ҳуқуқларни амалга ошириш учун қонунчилик, маъмурий ва бошқа чораларни куриш ҳар бир давлатнинг мажбурияти ҳисобланади.
Фуқаролик ва сиёсий Ҳуқуқлар тўғрисидаги халкаро пактнинг кучга кириши билан халкаро инсон Ҳуқуқлари Ҳуқуқи тараққиёти янги боскичга кутарилди. Халкаро Ҳуқуқ тарихида биринчи марта индивид уз Ҳуқуқларининг ҳимояси учун БМТ халкаро органларига мурожаат қилиш Ҳуқуқига эга булди. Фуқаролик ва сиёсий Ҳуқуқлар тўғрисидаги халкаро пакт доирасида бундай орган Инсон Ҳуқуқлари буйича Қўмита бўлиб, у нафақат индивидуал мурожаатлар, балки миллий ҳисоботлар асосида хам Пактга амал қилиниши устидан назоратни амалга оширади.
Пактнинг бу хусусиятлари уни нафақат инсон Ҳуқуқлари соҳасида, бал­ки бутун халкаро Ҳуқуқ соҳасида хам муҳим аҳамият касб этувчи хужжатга айлантиради.
Фуқаролик ва сиёсий Ҳуқуқлар тўғрисидаги халкаро пакт мукаддима ва олти қисмдан иборат. I қисм халкларнинг уз такдирини ўзи белгилаш Ҳуқуқига багишланган битта моддадан иборат.

Download 1.26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling