1-mavzu: «инсон ҳУҚУҚлари умумий назарияси» фанининг тушунчаси, методи, тизими ва унинг аҳамияти


Download 1.26 Mb.
bet17/47
Sana15.02.2023
Hajmi1.26 Mb.
#1200749
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   47
Bog'liq
Ma`ruza Inson huquqlari umumiy nazariyasi

II қисми 2-5-моддаларни уз ичига олади. Бу моддалар давлатларга Пактда курсатилган Ҳуқуқларни хурмат қилиш ва хеч кандай камситишларсиз таъмин- лаш мажбуриятини юклайди. 2-модданинг 3-қисми бевосита давлатларга ваколатли суд, маъмурий ёки қонунчилик ҳокимияти томонидан суд ҳимояси имкониятларини кенгайтириб, Ҳуқуқий ҳимоя воситаларини ўрнатиш мажбу- риятини юклайди. Бундан ташкари, 3-модда давлатларга эркаклар ва аёлларга тенг фуқаролик ва сиёсий Ҳуқуқлардан фойдаланишни таъминлаш мажбурия- тини юклайди. Ушбу бобда давлатда фавкулодда вазиятларда фуқароларнинг Ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ва бундай вазиятларда инсон Ҳуқуқлари чекланишларини тартибга солувчи норма берилган.
III қисм 22 та модда (6-27-моддалар)дан иборат ва Пактнинг энг катта қисми ҳисобланади. Унда бевосита хам шахсий ва сиёсий Ҳуқуқлар, хам уларни амалга ошириш механизмлари куриб чиқилади. 6-модда шахснинг ажралмас Ҳуқуқи сифатида яшаш Ҳуқуқини мустахкамлайди. Модда олтита пунктдан иборат бўлиб, мамлакатда улим жазоси мавжуд булса уни энг огир жиноятлар учун- гина куллашни; улим жазоси белгиланганда авф этишни сураш ёки хукмни енгиллаштиришни сураш Ҳуқуқини; улим жазосини 18 ёшга тулмаган шахс ва хомиладор айлларга нисбатан кулламасликни назарда тутади. Пакт улим жазосини тўлиқ бекор қилишни назарда тутмаганлиги боис Фуқаролик ва сиё- сий Ҳуқуқлар тўғрисидаги халкаро пактга Иккинчи Факультатив протокол қабул қилинган бўлиб, ушбу Протокол иштирокчи-давлатларга улим жазосидан воз кечиш мажбуриятини юклайди.
Пактнинг бу қисми қийноқлар (7-модда), куллик, куллар савдоси ва мажбурий меҳнатни (8-модда) бутунлай такиклашни назарда тутади.
Пактда озодликдан махрум қилинган шахсларнинг эркинлиги ва шахсий дахлсизлиги хамда улар билан муомалада бўлиш; узбошимчалик билан озод- ликдан махрум қилиш ёки ушлаб туришни такиклаш; озодликдан махрум қилиш қонунчилик билан белгиланган тартибда амалга оширилиши (9, 10-мод- да)га алоҳида эътибор каратилади.
Пактда бир жойдан иккинчи жойга кучиб юриш эркинлиги ва эркин яшаш жойи танлаш Ҳуқуқини хам назарда тутади. Шу билан бирга, бу Ҳуқуқни тар- тибга солувчи 12-модда давлат хавфсизлиги, жамоат тартиби, ахоли соглиги ва ахлоқ қоидалари, бошқа шахслар Ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш максадида қонунда назарда тутилган холларда бу Ҳуқуқ чекланиши мумкин- лигини мустахкамлайди. Бу турдаги чекловлар намойишлар утказиш, эркин фикр билдириш, эркин фикрлаш, дин ва эътикод эркинлиги, тинч йигилишларга бўлган Ҳуқуқларга хам татбик қилинади.
Пактнинг 14-, 15- ва 26-моддалари айбсизлик презумпцияси, адолатли судлов, жиноят процессининг барча боскичларида айбланувчининг Ҳуқуқларини таъмин- лашни уз ичига олувчи қонун ва суд олдида тенгликни таъминлашни назарда тутади.
Алоҳида модда билан ҳар бир шахснинг Ҳуқуқ субъектлилигини тан оли- нишига бўлган Ҳуқуқи мустахкамланган (16-модда).
Пакт шахсий ва оилавий ҳаётган узбошимчалик билан ва ноқонуний аралашувларни такиклайди, уй-жой дахлсизлиги ва ёзишмалар сирини муҳофаза этади (17-модда).
Пактнинг 18-19-моддалари фикрлаш эркинлиги, дин ва эътикод эркинлиги, шунингдек, тускинликларсиз уз фикрини куллаб-кувватлаш Ҳуқуқига багишланган. Шу билан бирга ҳар кандай урушни таргиб қилиш, миллий, иркий ёки диний адоватни куллаб-кувватлаб чиқиш такикланади.
Пактда тинч йигилишлар утказиш Ҳуқуқи ва бирлашиш эркинлиги аниқ тартибга солинган (21-22-моддалар).
Пакт жамият ва давлат томонидан оилани ҳимоя қилиш, шунингдек бола Ҳуқуқларига алоҳида моддаларни кузда тутади (23-24-моддалар). Таъкид- лаш жоизки, айнан Пактнинг ушбу қоидалари кейинчалик Бола Ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенция, Аёлларга нисбатан барча турдаги камситишни йук қилиш тўғрисидаги Конвенцияларида уз аксини топган.
Пактнинг 25-моддаси давлат ишларини олиб боришда иштирок этиш Ҳуқуқи, овоз бериш ва сайланиш, шунингдек тенг асосларда давлат хизматига ёлла- ниш каби сиёсий Ҳуқуқларини амалга оширишга багишланган.
Пактда шунингдек яна бир моддада этник ва диний озчиликларнинг бошқа аъзолар билан биргаликда ўзининг маданиятидан фойдаланиш, уз динига эътикод қилиш, шунингдек она тилидан фойдаланиш Ҳуқуқини тартибга солиш мустахкамланган.
Пактнинг IV қисми (28-45-моддалар) инсон Ҳуқуқлари буйича Қўмитанинг таркиби, функциялари ва ваколатлари, бу органга иштирокчи-давлатларнинг ҳисобот топшириш мажбурияти, шунингдек, давлатлараро хабарларни такдим қилиш ва уларни куриб чиқиш тартибини белгилаб беради.
Пактнинг V ва VI қисмлари якуний қоидалар ва мазкур Пактни имзолаш, ратификация қилиш ва амал қилишига багишланади.
Фуқаролик ва сиёсий Ҳуқуқлар тўғрисидаги халкаро пактга Иккинчи Факультатив протокол улим жазосини бекор қилишга каратилган бўлиб, БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 15 декабрь 1989 йилда қабул қилинган. 31 декабрь 2010 йил ҳолатига 26 та мамлакат иккинчи Протокол буйича мажбурият- ларни олишга розилик билдирганлар; бу мажбуриятларнинг бажарилиши усти- дан назоратни инсон Ҳуқуқлари буйича Қўмита томонидан амалга оширилади.
Шундай килиб, Фуқаролик ва сиёсий Ҳуқуқлар тўғрисидаги халкаро пакт кенг камровли хужжат бўлиб, унда фуқаролик ва сиёсий Ҳуқуқларнинг барча куринишлари буйича халкаро стандартлар батафсил мустахкамланган. Шун- га карамасдан ушбу қоидаларнинг купчилиги кейинчалик такомиллашти- рилиб ва аниқлик киритилиб, Аёлларга нисбатан барча турдаги камситиш- ни йук қилиш тўғрисидаги Конвенция, Бола Ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвен­ция, Қийноқларга қарши Конвенциялар каби бошқа инсон Ҳуқуқлари буйича халкаро хужжатларда уз аксини топган.



Download 1.26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling