Мисол ва масалалар
1. Тарвузга бўлган талаб 100 дона бўлганда ҳар бир тарвуз нархи 21 сўмни ташкил қилади. 160 дона бўлганда бир дона тарвуз 19 сўм бўлсин.
Ёйсимон эластиклик коэффициентини ҳисобланг?
2. Калишга бўлган талаб 150 дона бўлганда, ҳар бир пой калиш нархи 40 сўмни ташкил қилсин, талаб 250 дона бўлганда бир пой калиш нархи 37 сўм бўлсин. Ёйсимон эластик коэффициентини ҳисобланг?
3. Талаб ва таклифнинг нархга боғлиқлиги .
1 кг гўштнинг нархи 30 сўм тургандагина қўйилган талаб ва товар таклифи миқдорига тенг. 1 кг гўшт 10 сўм турса , товарнинг (гўшт) талаби қанчага тенг, таклифи қанча тоннага тенг? Нарх 30 сўмдан юқори бўлса, айтайлик 40 сўм бўлса, бозорда гўштга бўлган ҳолат қандай бўлади?
1 кг гўшт нархи
|
Талаб қилинган гўшт миқдори
|
Таклиф қилинган гўшт миқдори
|
Талабнинг (+) ва таклифнинг ошиб кетиши (-)
|
10
|
8
|
1
|
+7
|
20
|
6
|
2
|
+4
|
30
|
4
|
4
|
+9
|
40
|
2
|
6
|
-4
|
50
|
1
|
8
|
-7
|
4. Истеъмолчининг даромади йилига 700000 сўмдан 1 млн.га ошди. Макаронга бўлган талаб йилига 3 кг дан 1 кг га пасайди. Ёғга бўлган талаб 5 кг дан 7 кг га ошди, даромадга нисбатан ва маҳсулот характерига нисбатан талаб эластиклигини аниқланг?
5. Кир ювиш кукунининг талаб эластиклиги – А нархга нисбатан тўғри 4,5, даромадга нисбатан 0,8. Хўжалик совуни нархига кесишувида 2,5. 1) 1% га ошганда, 2) аҳолини даромадлари 1% га ошганда. Агарда: 3) хўжалик совунининг нархи 1% га ошганда, 4) бир вақтнинг ўзида а) ушбу ювиш кукунининг нархи 4% пасайганда б) аҳоли даромадлари 5% пасайганда в) хўжалик совунининг 6% пасайганда, ушбу ювиш кукунининг талаб ҳажмида қанақа ўзгариш рўй беради ?
6. Товар таклифи қўйидаги тенглама билан изоҳланади Аs+0,4Р. Агарда товар нархи 50000 сўмдан 100000 сўмга ўзгарганда таклиф эластиклиги ўзгарадими?
7. Агарда даромадларнинг 1,1 маротобага ортиши натижасида чойнакларга бўлган талабнинг 5 % га ортиши натижасида чойнаклар бўйича олинган даромадларнинг эластиклиги нимага тенг?
8. Сотувчи телевизорини қуйида берилган жадвалда келтирилган нархга сотишга ва харидор шу жадвалда келтирилган нархга сотиб олмоқчи.
Харидор
|
А
|
Б
|
В
|
Г
|
Д
|
Нархи, сўм.
|
150
|
180
|
220
|
300
|
350
|
Сотувчи
|
Е
|
З
|
Ж
|
И
|
К
|
Нархи, сўм
|
150
|
200
|
300
|
400
|
450
|
Ушбу маълумотларга асосан қуйидагиларни аниқланг:
а) талаб ва таклиф шкаласини аниқланг?
б) бозордаги тушум чегарасини тўғрисидаги фикрингиз?
в) ушбу бозорда қайси тенгликда қандай сотувчилар ўз маҳсулотларини сотадилар ва қайси харидорлар маҳсулотларни харид қиладилар?
9. 1915-1916 йиллари Форд заводи Т моделдаги автомобилининг баҳосини 18 фоизга ошириши натижасида сотиш ҳажмини 62 фоизга оширишга эришди.
Барча усуллар асосида эластикликни аниқланг.
10. Буғдойга бўлган нархнинг талаб эластиклиги 0,8 га тенг бўлган ҳолда барча харажатларни сақлаган ҳолда фермерларга ҳосилдорликни 10 фоизга ошириш фойдалими?
11. Х товарнинг Y товар билан кесишув эластиклиги (-2) га тенг. Агарда Y товарнинг эластиклиги 2 % га ошса, Х товарнинг талаб эластиклиги қандай ўзгаради?
12. Дафтарга бўлган талаб 100 дона бўлганда ҳар бир дафтар нархи 50 сўмни ташкил қилади. Талаб 200 дона бўлганда битта дафтар нархи 45 сўм бўлсин. Ёйсимон эластиклик коэффициентини ҳисобланг?
13. Фирма «JBF» бозорни рағбатлантириш мақсадида компьютерларнинг бир моделини нархини 1000 доллардан, 800 долларга туширди. Натижада келгуси ойда олдингига нисбатан икки баробар кўп компьютерларни сотишга эришди. Бу ҳолда:
а) фирма тушуми қандай ўзгарди?
б) нуқтали эластиклик коэффиценти ва тўла компьютер моделига бўлган талабнинг характери бўйича хулоса қилинг.
14. Чилонзор туманининг «Океан» магазинида энг яхши балиқ маҳсулотига бўлган талаб кунига 500 килограмм бўлиб, 1993 йили 20 000 сўмни ташкил этарди. Агарда эгри эластиклик (-11/7) ва 24 000 сўм миқдорида бўлганда унинг талаб ҳажмини аниқланг?
Талаб
1. Истеъмолчи диди.
2. Истеъмолчи даромади.
3. Бир-бирига боғлиқ товарлар нархи.
4. Келажакдаги нархларнинг ўзгариш эҳтимоли.
|
Таклиф
1. Ресурслар нархи.
2. Ишлаб чиқариш технологияси.
3. Солиқ ва субсидия.
4. Бошқа товарлар нархи.
5. Нарх ўзгаришини кутиш.
6. Бозордаги сотувчилар сони
|
Do'stlaringiz bilan baham: |