Жонланиш фазасида ишсизлик даражаси бир оз қисқариб, ишлаб чиқариш даражаси секин-аста ўсиб боради. Нархлар ҳам аста кўтарилиб, ссуда фоизи ўса бошлайди. Иқтисодиётнинг бандлик даражасининг ортиши ва фойда ҳажмининг тезлик билан ўсиши жонланиш фазасининг юксалиш босқичига ўсиб ўтишига имконият яратади. Янги цикл юксалишнинг бошланғич нуқтаси ҳисобланади.
Юксалиш фазасида ишчи кучига бўлган талабнинг кенгайиши ишсизликнинг бирмунча камайишига ҳамда иш ҳақининг ўсишига олиб келадики, бунинг оқибатида истеъмол товарларига тўловга қодир талаб кенгаяди. Пировард талабнинг ошиши, ўз навбатида, истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчи тармоқларга, бозорни кенгайтиришга жадал туртки беради. Рақобат ва фойда кетидан қувиш оқибатида номутаносибликларнинг тўпланиб боришидан иборат занжирли реакция тезлашади. Бу билан янги инқироз муқаррар бўлиб қолади.
Ҳозирги замон иқтисодий адабиётларида АҚШ Иқтисодий тадқиқотлар миллий бюроси (NBER) томонидан ишлаб чиқилган атамалардан кенг фойдаланилади. Унга кўра цикл ўз ичига қуйидаги тўртта фазани, яъни юқори нуқта (чўққи, бум), қисқариш (рецессия, тушкунлик), қуйи нуқта (турғунлик), жонланиш (кенгайиш)ни олади.
Алоҳида иқтисодий цикллар бир-биридан давомийлиги ва интенсивлиги бўйича кескин фарқланади. Шунга қарамай, уларнинг ҳаммаси бир хил фазаларга эга бўлади. Бироқ бу фазалар турли тадқиқотчилар томонидан турлича номланади. Масалан, юқорида кўриб чиқилган иқтисодий циклнинг фазалари классик тавсифга эга бўлиб, уларни қуйидаги 1-чизма орқали ифодалаш мумкин.
Миллий
маҳсулот ҳ ажми юксалиш
инқироз
юксалиш
жонланиш
инқироз турғунлик
жонланиш
турғунлик
Вақт
1-чизма. Иқтисодий цикл фазаларининг классик жиҳатдан ифодаланиши.
Қуйидаги 2-чизмада эса АҚШ ва бошқа айрим мамлакатлар иқтисодчилари томонидан тан олинган иқтисодий цикл кўрсатилган. Циклнинг энг юқори нуқтасида иқтисодиётда тўлиқ бандлилик кузатилади ва ишлаб чиқариш тўлиқ ёки деярли тўлиқ қувват билан ишлайди. Циклнинг бу фазасида нарх даражаси ўсиш тамойилига эга бўлади, иқтисодий фаолликнинг ўсиши тўхтайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |