1-Мавзу. Иқтисодий базис тушунчалар режа


Иқтисодиётнинг бош муаммоси: моддий эҳтиёжларнинг чексизлиги ва иқтисодий ресурсларнинг чекланганлиги


Download 0.85 Mb.
bet3/5
Sana28.02.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1235889
1   2   3   4   5
Bog'liq
2 мавзу Иқтисодий базис тушунчалар .pptx.

2. Иқтисодиётнинг бош муаммоси: моддий эҳтиёжларнинг чексизлиги ва иқтисодий ресурсларнинг чекланганлиги.

  • Энди иккинчи фундаментал муаммо – чексиз эҳтиёжларни қондириш воситалари бўлган иқтисодий ресурсларнинг чекланганлиги масаласини кўриб чиқамиз.
  • “Иқтисодий ресурслар” деганда нимани тушунамиз? Иқтисодий ресурслар – товарлар ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатиш ва ишлар бажариш учун фойдаланиладиган барча табиий, меҳнат ва инсон томонидан яратилган ресурсларни ўз ичига олади.
  • Иқтисодий ресурсларга ер, фабрика ва заводлар бинолари, турли иншоотлар, асбоб-ускуналар, тракторлар ва машиналар, ишчи кучи, хомашё ва материаллар каби турли ишлаб чиқариш воситалари киради. Уларни шартли равишда учга ажратиш мумкин:
  • 1. Моддий ресурслар – ер, ер ости қазилма бойликлари, капитал, хомашё ва материаллар.
  • 2. Меҳнат ресурслари – ишчи кучи, мутахассислар ва тадбиркорлик қобилияти.
  • 3. Ахборот ва номоддий активлар.

3. Иқтисодиёт ва самарадорлик: тўла бандлик ва ишлаб чиқаришнинг тўлиқ ҳажми.

  • Жамият аъзоларининг моддий эҳтиёжлари чексиз ва ресурсларимиз чекланган экан, ҳеч қачон чексиз эҳтиёжларимизни тўлиқ қондириш мумкин эмас. Шундай экан, иқтисодчилар жамият ихтиёрида мавжуд чекланган (тақчил) ресурслардан оптимал фойдаланган ҳолда чексиз эҳтиёжларини максимал даражада қондириш устида бош қотиришларига тўғри келади. Бунинг учун мавжуд ресурслардан оқилона ва самарали фойдаланиш йўлларини излаб топиш зарур бўлади.
  • Иқтисодчилар “самарадорлик” тушунчасига қандай таъриф берадилар. Самарадорлик тушунчаси техник ёки технологик соҳаларда ҳам қўлланилиб, бирор бир ҳаракат ёки бажарилган ишнинг натижасини баҳолашда фойдаланилади. “Иқтисодий самарадорлик” тушунчаси “харажатлар (сарафлар) – маҳсулот” нисбатини ифодалайди. Аниқроқ қилиб айтганда, ишлаб чиқаришга сарфланган ресурслар (харажатлар) бирлигига нисбатан олинган маҳсулот, фойда кўрсаткичлари иқтисодий самарадорлик даражасини белгилаб беради.

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling