1-мавзу: Жаҳон молиявий –иқтисодий инқирози шароитида иқтисодий фанларнинг ўрни ва аҳамияти

Оммавий овқатланиш соҳаси иқтисодиёти фанининг объекти ва предмети

Download 141.95 Kb.
bet6/8
Sana30.04.2023
Hajmi141.95 Kb.
#1416804
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
1-мавзу

1.3. Оммавий овқатланиш соҳаси иқтисодиёти фанининг объекти ва предмети.

Объект лотинча «objectum» сўзидан олинган бўлиб, ўзбекча нарса, буюм мазмунини билдиради. Фалсафада эса, объект сўзи биздан ташқарида ва бизнинг онгимизга боғлиқ бўлмаган ҳолда мавжуд бўлган борлиқ, воқейлик, моддий дунё, мавжудод мазмунида киши фаолияти, диққат эътибори қаратилган ходиса, предмет ёки шахс маъносида ҳам ишлатилади. Оддий ҳаётда объект корхона, ташкилот, муассаса ёки бирор бир фаолият ўтказиладиган жой маъносида ишлатилади.

Ҳар қандай фаннинг ўрганадиган, унинг мақсади қаратилган объекти мавжуд.

Умумий овқатланиш соҳаси иқтисодиёти фанининг объекти деганда, ресторан, бар, кафе, ошхона, яъни умумий овқатланиш хизматини кўрсатиш билан шугулланадиган жой, бино кўз олдимизга келади. Лекин бинони, ресторан ёки кафенинг жойлаштирилиши, курилиши, архитектураси ва бошқа техникавий жихатлари объект сифатида ўрганадиган фанлар мавжуд.

Умумий овқатланиш соҳаси иқтисодиёти фанининг методологияси, унинг мақсади, диккат эътибори умумий овқатланиш фаолиятида содир бўлаётган иқтисодий жараёнга қаратилади. Яъни умумий овқатланишда руй бераётган иқтисодий реалликни ўрганишга қаратилади.

Биз юқорида келтирилган «Объект» сўзини фалсафий мазмунидан келиб чиқсак, умумий овқатланиш иқтисодиётнинг хўжалик юритувчи соҳаси сифатида умумий овқатланиш соҳаси иқтисодиёти фанининг объекти бўлиб ҳисобланади.

Предмет сўзининг мазмуни икки хил, биринчидан, нарса, моддий восита, ходиса сифатида, иккинчидан, хаёл, фикр қаратилган объект, рўй бераётган иқтисодий муносабатлардир.

Предмет сўзининг мазмуни икки хил, биринчидан, нарса, моддий восита, ходиса сифатида, иккинчидан, хаёл, фикр қаратилган объект, рўй бераётган иқтисодий муносабатлардир.

Download 141.95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8

Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling