Йўлни кузатув вақтида барча ишлар учта босқичда бажарилади: тайёргарлик; дала ва камерал. Тайёргарлик босқичида қуйидаги ишлар бажарилади: Кўрик дастурини, ундаги иш ҳажмини ва муддатини аниқлаш; кўрик ўтказиш тартибини белгилаш ва календар графигини тузиш; кўрик ўтказувчи гуруҳ (экспедиция) таркибини тузиш; кўрикка керакли ўлчов асбобларини, жиҳозларни тайёрлаш ва уни текшириб, ишчи ҳолатига келтириш; дала ишларини ўтказиш учун керакли журнал, шаклларни тайёрлаш; картографик, метрологик материалларни, шунингдек, лойиҳа ва йўл паспортидаги ҳамда аввалги кўрик маълумотларни ўрганиш; ЙТҲ тўғрисидаги маълумотларни йиғиш ва таҳлил қилиш; ҳаракат миқдори ва таркиби тўғрисидаги маълумотларни йиғиш ва таҳлил қилиш. Дала ишларида қуйидаги ишлар бажарилади: Йўл бўйича ёки унинг айрим бўлакларида ҳаракат тезлигининг, миқдорининг ва таркибининг ўзгаришини ўрганиш; йўлнинг геометрик ўлчамларини аниқлаш; ҳаракат хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган ва ҳаракат тирбанд бўладиган йўл бўлакларини аниқлаш; автомобил йўлининг транспорт-экслпутацион сифатларини ва биринчи навбатда қопламанинг равонлик, мустаҳкамлик ҳамда тишлашиш хусусиятларини белгиловчи кўрсаткичларни ўрганиш; йўл пойининг элементларини ва сув қочириш иншоотларининг ҳолатини баҳолаш; транспорт воситаларидан чиқадиган чиқинди газларни ва шовқин даражасини баҳолаш. Камерал босқичда тайёргарлик ва дала ишларини бажариш даврида тўпланган материалларни, тузилган қайдномаларни, графикларни, жадвалларни таҳлил қилиш натижасида йўл ёки унинг бўлаклари бўйича ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга оид тавсиялар ишлаб чиқилади. | - Янги қурилган қоплама учун, см/км
| - Фойдаланишдаги йўл қопламаси учун,
- см/км (авт/сут)
| | | | | | | |
Do'stlaringiz bilan baham: |