1-мавзу. Кичик бизнес ва тадбиркорликнинг моҳияти ва мазмуни
фаолиятини ривожлантириш йўналишлари
Download 307.74 Kb.
|
Mavzu ma\'ruza matni-1 (2)
2. Ўзбекистонда кичик бизнес ва тадбиркорлик
фаолиятини ривожлантириш йўналишлариБугунги кунга келиб, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари мамлакатимиз иқтисодиётининг барча жабҳаларида, машинасозлик маҳсулотлари ишлаб чиқаришда, халқ истеъмоли молларини, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда ҳамда бошқа соҳаларда фаолият кўрсатмоқда. Кичик корхоналар ишлаб чиқарган маҳсулот давлат корхоналарида ишлаб чиқарилган маҳсулотлардан сифати жиҳатидан қолишмаслиги ва, ҳатто, айрим ҳолларда улардан юқори туриши билан ажралиб туради. Республикамиздаги кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг 60-70 фоизи бевосита ишлаб чиқариш билан узвий боғланган, улар фермерлар, деҳқонлар, саноатчилар ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишловчилар ва ҳоказолардир. Кичик корхоналар йирик компанияларга нисбатан улар бозор шароитига тез мослашадилар ҳамда ишлаб чиқарган маҳсулотларини бозорда муваффақиятли ўтишини таъминлашда бир қанча устунликларга эга. Чунки, кичик корхоналар ўз фаолиятларини тор ишлаб чиқариш дастурларига, илғор технологияга, кам туркумли илм-фан талаб қиладиган маҳсулотлар чиқаришга тезда мослайдилар ҳамда бозор асосларини тез ўзлаштириб борадилар. Мулкчилик шаклларига кўра кичик корхоналарнинг қуйидаги турларини ажратиб кўрсатиш мумкин: 1 . Давлат мулкига асосланган кичик корхоналар. 2. Жамоа мулкига асосланган кичик корхоналар. 3. Фуқароларнинг мулкига асосланган якка тартибда ишлай-диган кичик корхоналар. 4. Ижара корхоналари. 5. Кичик қўшма корхоналар. 2009 йилда республикада тадбиркорлик, унинг кичик бизнес шакли билан банд бўлган корхоналар сони 400 мингдан ошди. Уларнинг ялпи ички маҳcулотдаги улуши 50,1 фоизни ташкил этади. Тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобидан 392 мингта янги иш ўринлари яратилди. Кичик бизнес корхоналари фаолиятининг таҳлили улар қишлоқ хўжалиги соҳасида, айниқса жадал ривож топаётганлигини кўрсатади. 2009 йилда улар сони 100 мингдан ошиб кетди. Қишлоқ хўжалигидаги ишлаб чиқарувчиларнинг асосий ҳиссасини фермер хўжаликлари ташкил қилади, уларнинг сони 2000 йилга нисбатан 4 баробар ошди. Бугунги кунда мамлакатимиз фермерлик хўжаликларида 1 миллиондан зиёд киши банд бўлиб, 2009 йилги пахта хом-ашёсининг 66 фоизи, ғалланинг 55 фоиздан ортиғи фермер хўжаликлари томонидан етиштирилди. Республикамизда кичик бизнес корхоналари сонининг изчиллик билан ортиши, иқтисодиётнинг барча секторларида, жумладан, транспорт, алоқа, соғлиқни сақлаш ва бошқа ноишлаб чиқариш тармоқларида ҳам кузатилмоқда. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ташқи иқтисодий фаолият соҳасида ҳам аста-секин ривожланмоқда. Унинг умумий экспорт ҳажмидаги улуши 2009 йилда 14,7 фоизни ташкил этди. Кичик бизнес корхоналарининг асосий экспорти – қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, ишлов берувчи, электротехника ишлаб чиқариш маҳсулотлари ҳамда ҳалқ амалий санъати буюмларидир. Download 307.74 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling