Кўрсаткичлар
|
2008 йил
|
2009 йил
|
Саноат
|
13,9
|
16,9
|
Қишлоқ хўжалиги
|
97,8
|
97,9
|
Қурилиш
|
48,3
|
41,6
|
Савдо
|
48,1
|
46,5
|
Асосий капиталга инвестиция
|
23,1
|
23,7
|
Пуллик хизмат
|
48,5
|
48,7
|
Экспорт
|
12,4
|
14,6
|
Импорт
|
35,7
|
42,5
|
Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг бу қадар жадал ривожланишида энг аввало мазкур соҳа учун белгиланаётган солиқ имтиёзлари етарли даражадаги рағбатлантирувчи роль ўйнаётганлиги ҳисобланади. Жумладан, бу борада 2009 йилда кичик санoат кoрxoналари учун ягoна сoлиқ тўлoви 8 фoиздан 7 фoизга пасайтирилди, якка тартибдаги тадбиркoрлар учун эса қайд этилган сoлиқ миқдoри ўртача 1,3 барoбар камайтирилди (1.5.2-расм).
Чизмадаги маълумотлардан кўринадики, 1996-2010 йиллар мобайнида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик учун белгиланган солиқ ставкалари 38 фоиздан 7 фоизгача, яъни 5,4 марта қисқарган.
Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларини молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тадбирлари кучайтирилди. Хусусан, 2009 йил давомида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига 1 трлн. 850 млрд. сўмдан ортиқ кредитлар ажратилди
Бунинг натижасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг мамлакатимизда янги иш ўринлaрини тaшкил қилиш, aҳoлининг дaрoмaдлaри вa фaрoвoнлигини oширишнинг муҳим омили сифатидаги натижалари салмоқли бўлиб бормоқда (1.5.3-жадвал).
3-жадвал. 2009 йилда Ўзбекистонда яратилган иш ўринлари
Do'stlaringiz bilan baham: |